Қизил лавлаги — буқоққа даво
БУҚОҚ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
Организмда йод танқислиги сабабли танадаги бор йодни қалқонсимон без ўзига тортиб олади ва йириклашиб кетади. Қалқонсимон без касаллиги турли ёшда турлича кечади. Бундай хасталикни даволаш халқ табобатида ҳам кенг тарқалган. Бунинг учун денгиз маҳсулотларидан фойдаланиш самарали натижа беради. Чунки денгиз маҳсулотларида айнан қалқонсимон безга етишмайдиган моддалар етарли бўлади.
Бу касаллик фақат йод етишмаслигидан эмас, бошқа сабаблар билан ҳам бўлиши мумкин. Гормонларнинг ортиқчалиги ёки етишмовчилиги ҳам қалқонсимон безнинг кучайишига
олиб келади.
Гипертериоз (томоқ йўлидаги ички секреция безларининг зарарланиши) заҳарли буқоққа сабаб бўлади. Буни иложи борича комплекс терапия билан даволаш лозим. Бундай даволаш фойда бермаса, заҳарли буқоқдан жарроҳлик йўли билан халос бўлишга тўғри келади.
Заҳарли буқоқни даволашда радиотерапиядан кўпроқ фойдаланилади. Даволаниш жараёнида радиактив йод қуйилади ва у шишни ҳамда темир ҳужайраларни йўқотади. Бу терапия фақат стационар шароитда мутахассис назоратида қўлланилади.
Сўнгги вақтларда буқоқларнинг шишиб, каттариб кетиши кўпаймоқда. Бундай пайтда бу касалликка чалинган кишининг томоғида ё ич томондан, ёки ташқи томондан зарарли шиш пайдо бўлади. Унинг бошқа симптомларида эса бўғилиш, ҳаво етишмаслиги ва кайфиятнинг тушиши, эмоционал номувофиқлик ва ғазабланиш, аччиқланиш, жаҳлланиш ва ҳаттоки депрессияга тушиб қолиш ҳолатлари юзага келади.
Айниқса, заҳарли буқоқда қувватнинг пасайиб. кетиши, кўп терлаш, қўлнинг тиришиб қолиши, ҳаво етишмаслиги, яъни нафаснинг кескин қисилиши кўп бор такрорланади.
БУҚОҚ СИМПТОМЛАРИ:
Қалқонсимон бездаги буқоқ икки хил бўлади: ҳар хил аралашмалардан ҳосил бўлган тугунакли ва заҳарли буқоқ. Замонавий тиббиётда буларни даволаш усуллари жуда кўп. Аммо ҳали-ҳануз ундан батамом қутулиш йўллари топилмаган. Бу касалликни енгиш, энг аввало, касалликка чалинган инсоннинг сабр-тоқати ва соғайишга бўлган ишончига боғлиқдир.
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗДАГИ БУҚОҚ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ
Буқоқни даволаш учун норма ҳам тахминий танланади. Даволаниш вақти йил давомида ёки ундан ортиқроқ вақтда ўтказилади.
Тугунакли буқоқларни даволашда гормоник препаратлардан, албатта, фойдаланилади. Бу буқоқнинг кичрайишига сабаб бўлади. Нафас олиш енгиллашади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам жарроҳлик йўли билан даволаниш мумкин. Аммо энг яхши йўл табобатдан фойдаланиш ва ўз-ўзини даволаш принципига кескин амал қилишдир.
Парҳез буқоқни даволовчи энг яхши муолажа ҳисобланади. Бунинг учун, аввало, йод билан таъминловчи мева-сабзавотларни топиш буюрилади. Сўнг улардан талаб қилинган даражада истеъмол қилинади.
Буқоқни енгиш мақсадида янги гимнастика машғулоти қўлланилади. Бу юқори даражадаги халқ табобати муолажа рецепти бўлиб, уни бўйин гимнастикаси деб аташган. Муолажа гимнастикаси бўйинда, айнан буқоқ бор жойда бажарилади.
ўарб мутахассислари эса бир кунда икки марта совуқ душ қабул қилишни маслаҳат беришади. Бу танадаги ҳимояловчи органлар ҳаракатини яхшилайди.
ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ — БУҚОҚҚА ДАВО
Қизил лавлаги йодга бой бўлганлиги учун ҳам ундан буқоққа қарши фойдаланиш мумкин. Бунинг учун янги қазиб олинган лавлаги шарбатини кунига 3-4 маҳал ичиш лозим. Бундан ташқари, ҳар куни эрталаб 100-150 грамм лавлаги истеъмол қилиш керак. Бу қонни кўпайтиради ва қалқонсимон бездаги йод етишмовчилигини бартараф этади.
ЙОД ТАНҚИСЛИГИ ВА ЗАҲАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ДОРИВОРЛАР:
Қалқонсимон безда йод етишмаслигини даволаш жараёнида денгиз кўкатлари, хурмо, маҳаллий кўкатлар ва ёнғоқдан фойдаланиш мумкин. Чунки уларда ҳам йод миқдордан ортиқ. Улар билан бир қаторда йодланган туз ёки денгиз тузини истеъмол қилиш ҳам фойдадан холи эмас.
1. Бир чой қошиқ крапива (қичитқи ўт) ва бир чой қошиқ зверобой (қизилпойча) ни 0,5 литрли банкага солиб, устидан 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 20 дақиқа сув ҳаммомига қўйилади. Сўнг сиздириб олиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин 0,5 стакандан ичилади. Бу муолажа 3 ҳафта давом эттирилади. Дамлама тугаса, янгидан тайёрланади.
2. ўозпанжа, бешбарг, ерчой (ўтсимон ўсимлик) илдизидан 100 грамм олиб, шиша идишга солинади ва устидан 0,5 литрдан спирт ва қайнатиб совитилган сув қуйиб, салқин жойга 21 кун давомида бостириб қўйилади. Дастлабки ўн кун давомида 15 томчидан ҳар куни 2 маҳал ичилади. Кейинчалик 2-ўн кунликда 20 томчидан, 3-ўн кунликда эса 30 томчидан ичилади. Муолажа шу тартибда 1 ой давом эттирилади.
3. Юқоридаги гиёҳнинг 10 граммига 0,5 литр қайнаган сув солиб, 8-10 соат давомида бостириб қўйилади. Дамлама тайёр бўлгач, 1/3 стакандан кунига бир маҳалдан ичилади.
4. Ўн дона лимонни ўн бош саримсоқ билан бирга блендрдан ўтказиб, 1 литр асал қўшилади ва бир ҳафта давомида бостириб қўйилади. Сўнг 4 ош қошиқдан истеъмол қилинади.
5. 100 грамм олча шохларини кастрюлкага солиб, унга 500 грамм сув қуйилади ва 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр бўлгач, кунига 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.
6. 40 дона кичкинароқ сутли ёнғоқ яхшилаб ювиб, қуритилади ва унинг устига 1 литр тоза асал қуйилади. Аралашма 40 кун давомида қоронғи жойда бостириб қўйилади. Дармондори тайёр бўлгач, кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан, овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қилинади. Устидан эса янги соғилган сут ичиш жуда фойдали.
7. Май ойида ўсиб чиққан ўсимликлар 10 баравар кучли таъсирга эга. Шунинг учун чистотель (қончўп), қариқиз ва унинг барги, хуллас, шунга ўхшаш барча шифобахш ўсимликларни шу ой сўнгида қуритиб олиш тавсия этилади.
9. Ёнғоқнинг ички пардасидан 1 чой қошиқ олиб, унга 1 стакан қайноқ сув қуйиб совитилади ва ундан кунига 2 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Аслида, ёнғоқнинг ўзини ҳам тез-тез еб туриш жуда фойдали.
10. Навбатдаги тавсия этмоқчи бўлган шарбатимизни доимий қабул қилишга ҳамманинг ҳам иродаси етмайди. Чунки 3 кун давомида ов-қат емасдан, фақат мева-сабзавотлардан қилинган шарбат ичилади. Булар қулупнай, олма, нок, шафтоли, карам, бодринг, помидор, тарвуз, лавлаги, олма, нок, шафтоли, хурмо, цитрус мевалар ва ҳоказо. Ҳатто кўкатларни ҳам доим ейиш
лозим. 3 кун давомида юқорида номлари келтирилган сабзавот ва мевалардан тайёрланган шарбатлар ичилади.
11. Йодланган тузни истеъмол қилиш организмда йод етишмаслигини бартараф этади. Бунинг учун 200 грамм балиқ, 1,5 кг творог, 1 кг кўкат ва 15 дона тухум истеъмол қилиш лозим.
Юқорида тавсия этилган ҳар бир рецепт қалқонсимон без хас-талигини енгишга ёрдам беради ва организмни витаминларга тўйинтиради.
КОМПРЕСС — ЭНГ ЯХШИ ДАВО
Қоқиўт, момақаймоқ баргларига эритилган ўсимлик ўсимлик мойи қуйиб, озгина қиздирилди. Кейин томоққа компресс қилиб боғланади. Бу муолажа 2 ҳафта давом эттирилса, томоқдаги шишлар анчагина кичраяди.
Эзиб юмшатилган шавел баргларига зайтун мойи қўшилади ва тана ҳароратидан 4-5 даража иссиқроқ бўлгунча қиздирилиб, томоққа компресс қилинади. Бундай компресслар қалқонсимон бездаги касалликни енгиллаштиради. Буқоқ кичрайиб, нафас олиш меъёрига тушади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий