ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 28 декабря 2017 г.

ХАСТАЛИКДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ...


ХАСТАЛИКДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ...
Оғриқнинг нима эканини яхши биламиз. Кучли, енгил, сурункали оғриқ, санчиб оғриш, тортиб оғриш, ачишиб оғришларни бошдан ўтказмаган, оғриқ қолдирувчи воситаларга мурожаат қилмаган киши бўлмаса керак. Оғриққа, бинобарин, иттифоқчидай қараш ҳам мумкин. У бизга: «Фалон аъзода муаммо бор, унга эътибор қарат», дегандек бўлади, гўё.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, оғриқ қолдирувчи дорилар дунё бўйича талаб энг катта бўлган воситалардан ҳисобланаркан.
— Оғриқ — касалликдан огоҳ этувчи қўнғироқдир.— У тўқиманинг зарарланиши билан вужудга келади. Зарарланган ҳужайрадан чиққан фермент таъсирида турли пептидлар
ҳосил бўлиб, улар асаб учларини қўзғатади. Натижада, касаллик ҳақидаги хабар оғриқ кўринишида асаб толалари орқали миянинг керакли марказига етказилади. Оғриқнинг кучлилиги қайси аъзода пайдо бўлишига бевосита боғлиқ. Масалан, тиш оғриғи ўта хавфли бўлмаса-да, жонни суғуриб олгудек азоблайди. Чунки организмнинг бу соҳасида нерв толалари жуда тиғиз жойлашган.
Оғриққа қарши организмда икки хил жавоб реакцияси пайдо бўлади: биринчиси, оғриққа қарши реактив жавоб танани оғриқ сабабидан тезроқ узоқлаштириш билан кечади. Яъни, қўлимиз иссиқ нарсага тегиб куйса, дарҳол тортиб оламиз. Оёғимизга тикон кирса, беихтиёр оёғимизни тортиб оламиз. Бу жуда тез ишловчи рефлекс механизми, илк ҳимояланиш воситасидир. Оғриққа қарши иккинчи жавоб шахсдаги психологик реакциядир. Бу йиғлаш, инграш, безовталаниш, хавотир каби ҳиссиётларда кўринади. Ўтказилган тадқиқотлар одамлар оғриқни деярли бир хил тезликда ҳис қилишини исботлади.
Оғриқ ҳис этмаслик хавфи
Оғриқ сезмаслик — хавотирли ҳолат. Бу асаб тизимидаги патологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, оғриқ сезмаслик касалликдан ғафлатда қолишга олиб келади. Чунки оғриқ тананинг огоҳлантирувчи сигналидир. «Сигнал» безовта қилиб турар экан, саломатликка бепарво қарай олмаймиз. Тананинг айрим қисмларида оғриқ рецепторлари деярли бўлмайди. Масалан, ўпканинг устки қобиғи оғриққа нисбатан сезгир эмас. Агар бу қобиқ оғриқ ҳиссини туйганида, ҳар нафас олганда минг азоб чекардик.

Статистик маълумотларга қараганда, беморларнинг шифокорга мурожаат қилишга ундовчи асосий сабаб оғриқдир.


Оғриқ огоҳлантиради, биз эса уни бартараф этиш учун даволаймиз.




Комментариев нет:

Отправить комментарий