• ҲАЁНИНГ ТУРЛАРИ
- Ҳар бир диннинг ўз хулқи бор, Исломнинг хулқи эса ҳаёдир! (Ибн Можа ривояти. Ҳасан ҳадис)
- Ҳаёнинг ҳаммаси ҳам яхшидир! (Бухорий ривояти)
- Ҳаё фақат яхшилик келтиради! (Муслим ривояти)
• Ҳаё бошингни паст тутишинг ва юзингни парда билан тўсишингина эмас, балки ҳаё Аллоҳ қайтарган ўринларда кўринмаслигингдир.
• Ибн Қаййим айтади:
- Ҳаё ўн хил турга бўлинади:
1. Жиноят ҳаёси;
Одам алайҳис саломнинг ҳаёлари айни шу ҳаёдан эди. У зот жаннатда содир бўлган иш учун ҳижолат қилиб қоча бошлаганларида Аллоҳ таоло: “Эй Одам! Мендан қочаяпсанми?!” деб сўради. Шунда Одам алайҳис салом: “Йўқ, Роббим! Сендан ҳаё қиляпман!” деб жавоб бердилар.
2. Қосирлик ҳаёси;
Аллоҳга кечаю кундуз тасбеҳ айтадиган ва ибодатдан ҳеч қачон чарчаб қолмайдиган Фаришатлар қиёмат кунида шундай дейишади: “Сени поклаб ёд этамиз! Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик!”
3. Улуғлаш ҳаёси;
Буни маърифат ҳаёси ҳам дейилади. Банданинг ўз Робисидан ҳаё қилиши У Зотни таниши миқдорига кўра бўлади.
4. Олийжаноблик ҳаёси;
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб онамизни никоҳларига олганларида валима қилиб бердилар. Саҳобалар тўйда узоқ ўтириб қолишди. Шунда уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бўлди энди, боринглар!” дейишдан ҳаё қилдилар. Мана шу олийжаноблик ҳаёси эди.
5. Ҳижолат бўлиш ҳаёси;
Бунга Алий розияллоҳу анҳунинг Пайғамабаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан мазий масаласини сўрашга ҳижолат бўлганларини мисол қилиш мумкин. Чунки Алий у зотга куёв эдилар ва бу каби масалаларни Фотима қўл остларида бўлгани учун сўрашда ҳаё қилдилар. Мана шу ҳижолат ҳаёси дейилади.
6. Ҳақирлик, нафсини кичик кўриш ҳаёси;
Бунда банда Роббидан ўз эҳтиёжларини сўрар экан ўзининг ожиз, фақир, муҳтож эканини изҳор қилади. Сўраётган нарсасига ўзини лойиқ деб билмайди ёки эҳтиёжини арзимайдиган нарса деб билиб, уни сўрашдан ҳаё қилади. Мусо алайҳис салом бир куни: “Роббим! Мен бу дунёда айрим нарсаларга муҳтож бўламан- у, лекин уларни Сендан сўрашга ҳаё қиламан!” дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй Мусо! Мендан ҳатто нонинг учун тузни ҳам, қўйинг учун ўт-емишни ҳам сўрайвер!” деди. Мана шу ҳақирлик ҳаёси дейилади. Бу ҳаёга икки нарса сабаб бўлиши мумкин:
А) Сўровчи ўзини ҳақир кўриши ва гуноҳ хамда хатоларининг кўплигидан ҳаё қилиши;
Б) Сўралётган Зотнинг улуғлигидан ҳаё қилиши.
7. Муҳаббат ҳаёси;
Бу муҳибнинг маҳбубидан ҳаё қилишидир. Ҳатто муҳиб қалбига маҳбубининг хотири тушса у бўлмаса ҳам муҳибнинг қалби ҳаяжонга тушади ва бу унинг юзидан сезилади. Бунинг сабаби нима эканини била олмайди. Шунингдек муҳиб маҳбубига тўсатдан йўлиққанида қаттиқ ҳаяжонга тушганида ҳам шу ҳолат рўй беради. Бу ҳаяжон ва ҳаёнинг асл сабабини аксар инсонлар билишмайди. Шубҳасиз қалблар муҳаббатининг салтанати баданлар салтанатидан устун туради. Устингдан салтанат ўрнатганнинг кучи қаёқда-ю, қалбингдан урганнинг маҳобати қаёқда!? Шунинг учун ҳам подшоҳлар ҳар замонда муҳиблари кўп маҳбублардан хавотир қилишади. Маҳбубнинг олдида бош эгиб, унинг бир имосига жонини фидо қилиш учун тайёр турадиган муҳиблардан ажабланишади. Ҳудди шу муҳиб маҳбубини тўсатдан кўриб қолса, маҳбубнинг муҳаббати муҳибнинг қалбига ҳужум қилади ва уни ҳақиқий маҳобат ва ҳаё эгаллаб олади.
Бир куни Ибн Таймия қоддасаллоҳу руҳаҳудан шу масала ҳақида сўрадик ва мен бунга ушбу жавобни айтдим. Шунда устозим ҳеч нарса демай, менга табассум қилиб қўйди! Муҳиб қалбини эгаллаб оладиган ҳаё ва унинг сабаби – яна Аллоҳ билади – бу салтанат ўзининг ҳайбати ва эҳтишоми ила қалбни хавфда тутиб туришидир. Мана шундан ҳаё юзага чиқади. Аммо маҳбубнинг йўқлигида бу ҳаёнинг ҳосил бўлиши унинг қалбини эгаллаб олган муҳаббатдандир. Маҳбубга бўлган муҳаббат уни қўрқувга солади, қалбида буюклашади ҳатто маҳбуб муҳиб билан доимо биргадек бўлиб қолади.
8. Бандалик ҳаёси;
Бу ҳаё муҳаббат ва қўрқувнинг аралашмасидир. Бунда банда Роббига ибодат қиладию аммо кўнгли тўлмайди. Муҳаббати сабабли ибодат қилади, ибодатни қойил қила олмаганидан хавфсирайди. Мана шу ибодат бандада ўз Роббидан ҳаё қилишни келтириб чиқаради.
9. Шараф ва иззат ҳаёси;
Бунда нафснинг ўз мақомидан кўра пастроқ и
шнинг тасарруфи содир бўлади ва нафс олди-берди ҳамда эҳсон мақомида ўзига лойиқ бўлмаган ишни бажаргани учун ҳаё қилади. Бунинг ҳам икки сабаби бор:
А) Биринчиси шу зикр қилганимиз, яъни ўз мақомига лойиқ бўлмаган тасарруф қилиши бўлса:
Б) Иккинчиси бошқадан нарса сўрашда юзага келадиган ҳаёдир. Бунда у ҳудди тиланчига ўхшаб қолади. Ҳатто баъзи олийжаноб инсонлар бошқаларга бирор нарса бермоқчи бўлса ўзини беркитади. Чунки олувчига рўбарў келса, унинг мўлтираб турганини кўришдан ҳаё қилади. Бу маломат ҳаёси ҳам дейилади. Чунки бунда олувчи кишининг ҳижолатда қолиши берувчининг ҳаёсига сабаб бўлади.
10. Кишининг ўз нафсидан ҳаё қилиши;
Бу шарафли, улуғ, азиз нафснинг ўз нуқсонига рози бўлишидан, яхши амаллардаги оз нарсага қаноат килишидан ҳаё қилишидир. Бунда кишининг ўзи ўзидан уялиб кетади. Гўё унда иккита нафс бор бўлиб, бири иккинчисидан ҳаё қилади. Мана шу ҳаё турларининг энг мукаммалидир. Чунки инсон ўзидан ҳаё қила олар экан бошқалардан ҳаё қилишга анча лойиқ бўлади. Ўзидан ҳаё қилмайдиганлар эса бошқалардан ҳеч қачон уялмайди!”
(с) Ибн Қаййим Жавзия раҳимаҳуллоҳ
“Мадорижус соликийн” 251,252 саҳифалар.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз
учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий