ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 6 октября 2017 г.

Ҳаёт нима..


Ҳаёт нима, тонгда турсам эрмак экан,
Уйғонмасам, ўтиб кетган эртак экан.
Бунча қисқа дея кўкка ёлвордим мен,
Фойдаси йўқ, бақирмаслик керак экан.

Тўхтамайди, тақдир деган тўхтамайди,
Бугунги кун кечагига ўхшамайди.
Қумсоатда тугаб борар кунлар, аммо
Яшамоққа муҳаббат ҳеч тугамайди.


Нима кўрдим? Нима топдим? Недан шодман?
Ким учун ва нима учун яшаяпман?
Она халқим! Мен меҳрингни кўрдим не бахт,
Шу ифтихор кўзларимни ёшлаётган!

Умр йўли, гоҳида чоҳ, гоҳида жар
Гоҳ йиқилиб не қиларим билмасам гар,
Йиқилсам ҳам юз бор такрор, такрор, такрор,
Сенинг меҳринг қаддим ростлар, олға бошлар.

Сен бўлмасанг заҳар ичар эди кўнглим.
Сен борсангки, ўз умримдан рози бўлдим.
Кунгабоқар қуёшга зор боққан каби,
Баҳра олдим, дармон олдим, кучга тўлдим.

Сен Бобурсан, Амир Темур, Навоийсан
Зафар дарсин ўргатгувчи ғозий – сенсан!
Қадди баланд, қадри баланд, мард, забардаст
Ҳақ йўлида, шеър илмида доҳий – сенсан!

Мен-чи, на бир ишда донгдор, на қаҳрамон
На тош йўндим, на чўлларни этдим бўстон.
Аммо  халқим, бошим узра меҳринг тафтин,
Сезиб турдим ҳар лаҳзада ва ҳар қачон.

Кетар бўлсам қилмагайман ҳеч бир даъво
Тақдирга тан бермасликдан нима маъно?!
Муҳаббатинг шаробидан сармаст мамнун
Қўл силкийман сендан рози, сенга шайдо.

Аммо ҳаёт ҳали давом этаётир,
Яшаш учун меҳринг, қудрат бераётир.
Даъват қилиб, тиргак бўлиб, таянч бўлиб,
“Буюк ишлар қилмоқ керак !” деяётир.

Она халқим! Қўлимдан тут, мен тайёрман!
Олам узра меҳрингни соч, мададкорман!
Сенинг учун ўлмоқ балки жоиз эмас,
Сенинг учун яшаганлар ичра борман!

Комментариев нет:

Отправить комментарий