ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 4 октября 2017 г.

прописка савдосидан 188,8 млн сўм даромад қилди


Тошкентда паспорт столи ходими доимий прописка савдосидан 188,8 млн сўм даромад қилди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ватандошларни пул эвазига ноқонуний равишда доимий пропискага қўйиш ҳолатлари аниқланди.

“Постда” нашри билдиришича, бўлимда ёрдамчи сифатида ишлаган аёл вилоятлардан келган ўнлаб ватандошлардан доимий прописка учун 3000 АҚШ долларигача пул олган. Сўнг паспорт бўлимининг қатъий ҳисобида турган муҳр ва штамплардан фойдаланиб, ватандошларнинг паспортига яширин равишда муҳр ва штамп босиб, доимий пропискада тургани ҳақида сохта
маълумотлар киритган.

Ушбу ноқонуний фаолиятга исми ошкор этилмаган бўлим ёрдамчиси раҳбарлик қилгани ва унга бошқа танишлари ёрдам бергани хабар қилинган. Жиноят аниқлангач, ушбу гуруҳ аъзолари ва уларга пул берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Яшнобод туман паспорт бўлими ходимлари ҳам жазодан бенасиб қолмаган.

Доимий пропискага оид жиноят ишидан етказилган зарар 188,8 миллион сўм деб баҳоланган.Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий