ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 2 октября 2017 г.

Бронхиал астма ва Ринитларнинг турлари.


Бронхиал астма ва Ринитларнинг турлари...
Ўткир ринит – асосан вирус келтириб чиқаради, кейинчалик унга бактерия ва замбуруғлар қўшилиб сурункали шаклга ўтади.

Гипертрофик ринитбунда сурункали яллиғланиш хисобига буруннинг шиллиқ қавати ўсиб кетади ва нафас олиш йўлини анка тўсиб қўяди. Бурундан доимий йирингли ажралма келиб туради, хид ва таъм билиш бузилади, баъзан беморларда сурункали бош оғриқлар безовта қилади.


Атрофик ринит – бунда бурундан ёпишқоқ ажралма келади. Ажралма қисқа вақтда қотиб қолади ва уни олишда бурун шиллиқ қавати зарарланиб қонаш кузатилади. Томоқ ва бурун қуруқшаб, қичиш хисси пайдо бўлади. Оғир холатда бурундан кучли ёқимсиз хид келади.

Аллергик ринит – бунда бемор бурнидан сувга ўхшаш ажралма келади. Бурунда қичиш, ачишиш ва акса уриш кузатилади. У доимий (уйдаги чангга) ва мавсумий (гул чангига) бўлиши мумкин.

Вазомотор ринит – бунда асосий 3 белги кузатилади:

Хуружли акса уриш
Кўп миқдорда сувли ёки шиллиқ ажралма келиши
Нафас олиш қийинлашиши
Буни микроб хам қўзғатмайди, аллергия хам эмас. Бу томирлар фаолиятини бошқарувчи нерв тизимига боғлиқ. Хаво харорати бирданига ўзгарганда, чарчашда, қаттиқ асабийлашганда, қон босими ошганда хам кузатилиши мумкин.


Бронхиал астма – нафас қисиши.

Бронхиал астма – нафас йўлини сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, хансираш хуружлари билан кечади, қийин ажралувчи балғам кўчади ва баъзан нафас қисиш хуружи(астматик статус) гача боради.

Бу холат нафас йўлини турли қитиқловчиларга кучли таъсирланиш оқибатидир. Бу таъсирланиш оқибатида нафас йўли тораяди, кўп миқдорда шиллиқ ажратади ва бунинг натижасида нафас йўли торайиб, хаво ўтишига тўсқинлик пайдо бўлади.

Бронхиал астма хамма ёшда учраши мумкин. Лекин ёш болаларда кўпроқ учрайди. Хозирда бутун дунёда 300 млн га яқин одам бу касаллик билан хасталанган ва бу кўрсатгич доимий равишда кўпаймоқда.

Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БЖССТ) томонидан 4 май – бутун дунё бронхиал астмага қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Бронхиал астмани келтириб чиқарувчи сабабига кўра икки катта гурухга бўлиш мумкин:

Аллергик компонентли бронхиал астма
Ноаллергик бронхиал астма
Аллергик компонентли бронхиал астма – нафас қисиши маълум бир таъсирловчиларга ва мавсумий бўлади. Мисол: дарахт гуллари, хайвонлар туклари, гилам чанги ва х.

Ноаллергик компонентларга мисоллар:

Ўткир хидлар – ацетон хиди, сигарет хиди, парфюмерия атирлар хидлари, совун ва шампун хидлари каби.
Жисмоний мехнатдан кейинги астма – одатда совуқ ва қуруқ хавода югуришдан сўнг бошланади.
Аспирин ва унинг шерикларини истеъмол қилганда пайдо бўладиган астмани – аспирин астмаси деб аталади.
Баъзи беморларда аллергик ва ноаллаергик компонентларга хам нафас қисиши кузатилади. Бу одатда касалликнинг охирги даражасида кузатилади.

Бронхиал астмани қуйидаги белгилари мавжуд:

Йўтал – доимий бўлади. Қийин ажраладиган шиллиқли балғам ажралади. Совуқ хаводан нафас олганда ёки жисмоний мехнатдан сўнг бошланади.
Нафас чиқариш қийин бўлган хансираш (экспиратор хансираш) –нафас чиқариш жуда қийин бўлганидан инсонда қаттиқ қўрқув пайдо бўлади.
Хуштаксимон хрип – масофадан эшитиш мумкин.
Нафас қисиши – бу оғир холат бўлиб, бемор мажбурий холатда ўтиради ва жуда қийналиб нафас чиқаради.
Болаликдаги астмада – болалар кўкрак қафаси "каптар кўкраги” сингари бўлиб қолади. Бунинг асосий сабаби нафас чиқариш қийинлиги оқибатида ўпкада доимий қолдиқ хаво қолишидир.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим   Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
  www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇 телеграмда           @malhamuz


Комментариев нет:

Отправить комментарий