ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 3 октября 2017 г.

АҚШ Афғонистон, Ироқдаги операциялар ва ИШИДга қарши курашга қанча маблағ сарфлагани ҳисоблаб чиқилди



АҚШ Афғонистон, Ироқдаги операциялар ва ИШИДга қарши курашга қанча маблағ сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
Афғонистон, Ироқ ва бошқа бир қатор давлатлардаги ҳарбий операциялар ва ИШИДга қарши кураш АҚШга 2001 йилдан шу кунгача 1,7 трлн долларга айланган. Бундай баҳолашни Нортхэмптонда (Массачусетс штати) жойлашган "Лойиҳамиллий устувор вазифалар" тадқиқот ташкилоти мутахассислари беришган. Бу ташкилот давлат бюджети харажатларини таҳлил қилиш билан шуғулланади
Ташкилот ўз сайтида реал вақтда АҚШ жами урушларга ва Афғонистон, Ироқдаги ва ИШИДга қарши алоҳида кампанияларга қанча маблағ сарфлагани
кўрсатиб туриладиган бир нечта электрон табло ўрнатган
Мутахассислар фикрича, Вашингтон 2001 йил октябрда бошлаган Афғонистондаги урушга 785 млрд доллар сарфлаган. "АҚШ солиқ тўловчилари бу операцияга ҳар соат 4 млн доллар тўлаб борадилар", дейилган сайтда.
2003 йил мартида Ироқда бошланган урушга деярли 821 млрд доллар сарфланган. ИШИД билан курашга қарши эса 17 млрд доллар кетган ва "солиқ тўловчилар ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларга ҳар соат 615,5 минг доллар тўлайдилар", деб айтганлар мутахассислар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар ўз ҳисоб-китобларида Пентагоннинг расмий маълумотларигагина таянишган ва Марказий разведка бошқармаси ҳамда бошқа разведка идоралари бўйича ҳарбий операцияларга кетган махфий харажатлар ва яқин 40 йил ичида ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига товон пули тўлаш, уруш фахрийларини даволаш, ўз муддатини ўтаб бўлган ҳарбий техникани алмаштиришга кетадиган харажатлар ҳисобга олинмаган.    
Таъкидланишича, агар бу харажатларнинг барчаси ҳисобга олинса, умумий қиймат 5 трлн долларга яқинлашиб қолади. 
1 октябрда бошланган 2018 молиявий йил учун АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти конгрессдан ҳарбий операцияларга қўшимча яна 65 млрд доллар сўраган.
Аввалроқ АҚШ конгресси тадқиқотчилик хизмати мутахассислари АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки 2008 йилги нархларда 4,1 трлн долларни, Вьетнамдаги урушга кетган харажатлари 686 млрд долларни, Корея яриморолидагисига 20 млрд долларни, Биринчи жаҳон урушидаги иштироки эса 253 млрд долларни ташкил қилганини ҳисоблаб чиқишган.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим   Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
  www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇 телеграмда           @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий