ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 2 октября 2017 г.

хиёнат...

💞☺️😢😡😔ДАҲШАТ

Қизалок мактабдан жуда хурсанд қайтди. У чизган расмга муаллимаси беш баҳо қўйди. У уйига шошилар, дадаси ва ойисига бешни кўрсатмоқчи эди. Ойиси мактабдан "Ўзим олиб келаман" деса ҳам ўзи чопиб келаверди. Йўлни билади-ку! Дарвозанинг қўнғироғига бўйи етмагач, дарвозани тақиллатди. Ичкаридан овоз бўлавермагач яна ва яна тақиллатаверди. Ниҳоят, олдинига қадам товуши кейин эса ойисининг "Ким бу?" деган овози эшитилди. Негадир онанинг овози заиф ва қалтираб чиқди.
-Менман ойижон. Менчи бугун беш олдим!"


Ойиси чуқур хўрсинди: "Қалтираманг! Қизим экан. Юрагам бораканда а?!". Ойисининг бу сўзлари кимга қаратилганини қизча пайқамади. Дарвоза очилди. Она халатининг олд қисмини кўли билан ёпган, ранги оқариб кетганди.
-Ойичи, ойи! Мен бугун...
-Ўчир овозингни ярамас! Ўзим олиб келаман дегандимку! Қизча жавоб бермоқчи эди ойиси уни судраганча хожатхонага қамади.
-Овозинг чиқса ўлдираман!
Қизча жим ўтирди. Аввал ҳам кўп қамалган бу ерга. Хатто соатлаб қолиб кетган. Қизча кўзчаларини ерга тикканча хомуш бўлиб қолди. У қамалганидан эмас, олган бешини айтолмаганидан хафа эди. Аммо бу сафар тез озод бўлди. Дарвоза очилиб ёпилгач ойиси "Чиқавер" деди. Қизча ойиси нимадандир жахли чиқаётганини сезиб беш ҳақида индамади. Хонасига кирдида яна расм чизди. Бир томонда ойиси, бир томонда дадаси, ўртада ўзини тасвирлади. Узокда тоғлар, тепада қуёш. Кейин тагига хат ёзди.
"Дадажон сизни соғиндим. Ойим ҳам соғинди. Мен бугун бен олдим. Қачон келасиз?".
Хат тайёр бўлдию лекин қандай жўнатишни билмади. Чарчабдими, ухлаб қолди. Бир пайт юзини юмшоқ қўл силади. Уйғониб кетди. Қараса ойиси. Қўлида халиги хат, негадир кўзлари қизарган. Қизча индамай хожатхонага кета бошлаганда ойиси уни маҳкам қучоқлаб йиғлаб юборди.
-Кечир қизим! Хиёнаткор онангни кечир! Энди кўзим очилди! Даданг ҳам келар экан. Сенга катта қўғирчоқ олиб келаркан...
Қизалок ҳам негадир йиғлаб юборди...
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий