“ОЯТАЛ-КУРСИЙ”ни ўқиган қиз.
Англиянинг Манчестер шаҳри шимолий-
шарқида жойлашган Рочдейл шаҳарчаси
маҳаллий газетасида бир хабар пайдо бўлди.
“Ўтган оқшомда баланд бинолар орасидаги қоронғу тор кўчада икки аёлнинг номусига
тегишди”...
...Таҳминан шу вақтнинг ўзида ёшгина бир
муслима қиз уйига коллеждан қайтаётган эди.
Кеч бўлиб кетганлигини яхши англаган ҳолда у
уйига тезроқ қайтиш учун тез-тез қадам ташлаб борарди.
Онасининг қанчалик қаттиқ хавотир
олишини тасаввур қилиб йўлда шошарди.
Ярим йўлга етганда қиз бир қийин танловга дуч
келди.
Масофани қисқартириш учун тор қоронғу
жойдан кесиб чиқиш ёки ёруғ ва ҳавфсиз бўлган узунроқ йўлни танлаш. Кечикаётгани учун
онасининг хавотир олишини кўз олдига
келтирган қиз қисқа йўлни танлади... Йўлда юриб бораркан узоқдан у томон
келаётган бир кишининг қўрқинчли, қоп-қора
сиймосини кўрди. Қиз қадамини тезлатди ва
Аллоҳдан асрашини сўраб ичида Оятал-
Курсийни ўқий бошлади...
Эркак кўзларини олайтирганча унга яқинлашиб келарди.. ва нимадир бўлдию қизнинг
ёнгинасидан ўтиб кетди!
Қиз уйига етиб олгач бўлган воқеани ота-онасига
айтиб берди. Эртаси куни газетадаги номусига
тегилган аёллар ҳақидаги мудҳиш хабарни
ўқигач ота-онаси қизга полицияга бориб қоронғуда кўрган одам ҳақида айтиб беришини
сўрашибди.
Қиз полицияга борганида ундан барча
тафсилотларни сўраб, нотанишнинг ташқи
кўриниши ҳақида маълумотларни олишибди. Бир неча кундан сўнг қизни полицияга
чақирибдилар.
Унинг қаршисида бир қанча эркаклар тизилиб
турарди ва уларнинг ичидан ўша қоронғу кўчада
кўрганини танлаши лозим эди. Тажжубки,
муслима қиз ҳам, номусига тегилган аёллар ҳам бир одамга ишора қилибдилар.
Полиция ходимлари тушунолмай саросимада
қолдилар ва зўравонга савол берибдилар:
- Нега сен анови икки аёлга ташландингу, мана
бу биттагина қизга тегмадинг?
Муслима қиз ҳақида тушунтириш берганида зўравон шундай жавоб берибди:
- Қандай қилиб мен у қизга ташланишим керак?
Ахир унинг икки ёнида баҳайбат икки эркак бор
эди... “Муслиманинг ёнида пайдо бўлган икки эркак
ким эди?” деган савол туғилади.
Шубҳасиз бу Аллоҳ томонидан ҳимоя учун
юборилган фаришталар эди...
Сабаб? Чунки қиз ўзини Аллоҳнинг паноҳига
тўлиқ топшириб “Оятал-Курсий”ни ўқиб борарди...

Комментариев нет:
Отправить комментарий