ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 21 января 2017 г.

Cувчечак нима?


Сувчечак.

         Сувчечак вируслар қўзғатадиган ўткир инфекцион касаллик бўлиб, тана ҳарорати кўтарилиши ва тери ҳамда шиллиқ пардалар, гоҳо ички органларнинг зарарланиши билан ҳарактерланади, бу касаллик вақтида тери ва шиллиқ пар даларда юзага келадиган ўзгаришлар лимфа билан тўлиб турган майда-майда ти ниқ пуфакчалар кўринишида бўлади, бу пуфакчалар
кейин-чалик сурилиб кета ди ва ўрнида қора қўтир ҳосил бўлади. Соғайиш даврида қорақўтир чандиқ ҳо сил қилмасдан тушиб кетади.
        Этиологияси. Сувчечак кўзғатувчиси фильтирланувчи вирусдир. Сувче чак вируси атрофдаги муҳитда чидамсиз бўлади, тез ўлиб кетади. Табиий шаро итларда сувчечак вируси фақат одамда яшаб кўпаяди, жуда танловчан бўлади ва асосан терининг эпителиал ҳужайраларини зарарлайди.
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи инкубацион даврнинг сўнгги икки кунини бутун тошма тошиш ва везикулалар пайдо бўлиш даврини бошидан кечираётган касалдир.
       Инфекция ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. Касалликнинг юқиши учун бемор билан бевосита мулоқатда бўлиши шарт эмас. Бу касалликка болалар жу да берилувчан бўлади. Сувчечакнинг шамол билан тарқаладиган ёки учиб юра диган касаллик деган маънодаги русча «ветрянка» ёки «летучка» деган номлари бежиз эмас. Вирус атрофидаги муҳитда чидамсиз бўлгани туфайли инфекция буюмлар ва учинчи шахслар орқали тарқалмайди. Сувчечак билан 5 ёшгача бўлган болалар кўпроқ оғрийди. Инфекция билан оғриб ўтганидан кейин умр бўйи сақланиб кетадиган мустаҳкам иммунитет пайдо бўлади.
       Клиник манзараси. Инкубацион давр ўртача 14 кун, баъзан 2 кунгача қисқаради ёки 21 кунгача узайиб кетади. Продромал ҳодисалар аскари бўлмайди ёки суст ифодаланган бўлади.
       Сувчечак тошмаси аксари тана температураси кўтарилиши билан баровар тошади, пуфакчалар оладиган ўрнининг тайини йўқ. Тошма юзда, бошнинг соч ли қисмида, гавда ва қўл-оёқларда пайдо бўлади; қўл-оёқ кафтларида эса, тош ма одатда бўлмайди. Тошма элементлари энди пайдо бўлиб келаётганда доғси мон-папуллёз бўлиб, катталиги тариқ донидан то нўҳот донидек келади, лекин тез орада ўртасида ичи тиниқ суюқлик билан тўлган нозик пуфакча (везикула) пайдо бўлади.
       1-2 кун сақланиб туради, игна санчиб кўрилганида пучайиб, тезгина қу рийди-да, юзи қўнғир қорақўтир бўлиб қолади. Сувчечак тошиб келаётганида беморни қичишиш безовта қилади. Сувчечак тошмаси бир йўла тошмасдан, кў пинча тўхтаб-тўхтаб, 1-2 кун оралатиб 2-3 йўла тошади. Температура эгри чизи ғи тошма тошиш динамикасини акс эттиради. Температура кўтарилганда бола нинг умумий аҳволи ўзгариб, у инжиқ, серхархаша бўлиб қолади, иштаҳаси па саяди, уйқуси бузилади. Касалликни бошидан ҳисоблаганда 3-5 куни везкула лар қорақутирларга айланиб, температураси нормал даражага пасаяди, касал нинг ўзини сезиши яхшиланади, уйқуси, иштаҳаси жойига келади. Қорақўтир лар бадан терисида 1-2 ҳафта сақланиб туради, кейин ўрнида нозик доғ қолди  риб тушиб кетади; одатда чандиқлар қолмайди. Типик ҳолларда бу касаллик эсон-омон ўтади. Баъзи ҳолларда касаллик тана температураси кўтарилмагани ҳолда яккам-дуккам пуфакчалар пайдо бўлиши билан маълум берса, бошқа ҳол ларда бир талай тошма такрор тошиб сезиларли даражада (39-40°С) иситма ва умумий интоксикация бўлади. Камдан-кам ҳолларда сувчечак везикулалари ичи да йиринг бўладиган пустулаларга айланиб кетади, буларнинг атрофида яллиғ ланишга алоқадор бир мунча кескин ифодаланган гиперемия гардиши бўлади. Касалликнинг пустулёз формаси деб, шуни айтилади, у анча узоқ ва оғир ўтади. Қорақўтирлар тушиб кетгандан кейин ўрнида битта-яримта чандиқлар қолиши мумкин.
  Сувчечакда камдан-кам асоратлар учрайди. Айрим ҳолларда стоматит, ларин гит ёки нафас йўллари стенози – «сувчечак крупи» га хос клиник кўринишлари бўлади. Аҳён-аҳёнда энцефалит, менингит ҳоллари кузатилади, шунингдек ич ки органлар: ўпка, жигар, талоқ, юрак сувчечак туфайли зарарланиб қолади.
       Ташхиси. Сувчечак симптомлари суст ифодаланган бўлса ҳам, бу касал ликни аниқлаб олиш кўпчилик ҳолларда қийинчилик туғдирмайди. Ташхис ноаниқ бўлганда беморни бошқалардан ажратиб алоҳида (боксга) ётқазиб қўйиш ва аҳволининг қандай бўлишини уч кун давомида кузатиб бориш зарур.
      Давоси. Гигиеник режим ўрнатиш зарур, тана температураси кўтарилиб турган пайтда бола ўринда ётиши керак. Баданини қашлаб қорақўтирларни кў чириб ташламайдиган бўлиши, тирноқларини калта қилиб олиб қўйиш лозим. Йирингли инфекция ўтиб қолишига йўл қўймаслик учун ўрин-бошини озода сақлаш лозим. Везикулалар яхшироқ қовжираб бориши учун устига калий перманганатнинг 2% ли эритмаси ёки бриллиант яшилининг спиртдаги 1-2% ли эритмаси суртиб турилади, терига индифферент суртма дорилари ёки қиздириб доғ қилиб олинган ўсимлик мойи суриб қўйилади. Қорақўтирлар қовжираб кела ётган даврда илиқ ванналар қилиш тавсия этилади.
      Йирингли асоратларда антибиотиклар қўлланилади. Касалликни гангреноз формасида ва у чўзилиб кетган ҳолларда стимулловчи терапия буюриш зарур. (гамма-глобулин юбориш, плазма, қон қуйиб туриш).
       Профилактикаси. Инфекция ўчоғида эпидемияга қарши чора-тадбир ларни амалга ошириш катта аҳамиятга эга. Касални уй шароитларда бошқалар дан ажратиб алоҳида қилиб қўйилади ва дард оғир ўтган ҳамда асорат берган ҳоллардагина даволаниш учун инфекцион касалхонага юборилади. Сувчечак билан оғриган касални бошқалардан ажратиб, алоҳида қилиб қўйиш муддати баданда тошма пайдо бўлган пайтдан бошлаб ҳисоблаганда 9 кун. Касалга яқин юрган болалар (ясли ва мактабгача тарбия ёшидаги болалар) гуруҳи учун 21 кунга карантин белгиланади. Бундай болаларни ажратиб, алоҳидалаб қўйиш муддатлари беморга яқин юрилганлик ҳодисаси аниқланганидан кейин 11- кундан 21- кунгача давом этади (қаттиқ карантин). Сувчечак билан оғриб ўтган болалар баданидаги қорақўтирлар тушиб кетганидан кейин болалар боғчасига  қўйилади.
                            
                                                     


СУВ ЧЕЧАК ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ.
* укроп ўтидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кун давомида оз-оздан ичилади.
* 50г сутга бемор бола неча ёшда бўлса, шунча томчи қора мой қушиб, кун давомида ичирилади.
* чечак касали бемор овқатига хурмо гули қушиб берилади, ёғли овқатлар берилмайди.

* беморни ўраб кўрпа ёпиб терлатиш яхши фойда қилади.
* касалликнинг тарихида ич кетишдан эхтиёт бўлиши керак, шунинг учун анор суви берилади.
* чечакка туз қўйилса, уни етилтиради ва тез қуритиб туширади.
* чечак оғирлашганда ва етти кундан ўтиб енгиллашгани кўринганда, тилла игна ёрдамида яраларни эхтиёткорлик билан тешиб, рутубатларни пахтага шимдириб олиш тўгри тадбир ҳисобланади.
* сачратқи ўти ва илдизидан 2 ховучини 3 л сувда қайнатиб, оғриган жойлар ювилади.
* сачратқи ўтидан 3 ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3 стакан сув қуйилади. Паст оловда огзи ёпиқ холда 15 дақиқа қайнатиб, яна 15 дақиқа дамлаб қўйилади.сузиб олиб жарохатланган жойлар ювилади.
* сачратқи ўтини кулини қаймоққа аралаштириб, сувчечак, қичима ва тери касалига суртилса, фойда қилади.
* бемор тузалгунича ўзини гўшт, балиқ ва тухумдан ўзини тийиб туриши керак. кўпроқ суюқ сули бўтқаси, бугда пиширилган олма, қуритилган мевалардан тайёрланган шакарсиз компот истемол қилиш мақсадга мофиқ.
* агар шароит кўтарса, бемор шошилинч равишда етарли даражада қон олиши керак.
* ялпиз ўтидан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кун давомида оз-оздан ичилса, яхши ёрдам беради.
*Абу Али ибн сино тавсияга биноан қуритилган ровочдан 2 ош қошигига 1 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Бир ош қошиқдан кунига 3 махал ичилади.
* петрушка ўтидан 1-2 ош қошиги устига ярим литр қайноқ сув қуйиб дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3 махал бир чой қошиқдан болага ичирилади.
* петрушканинг майдаланган илдизидан бир чой қошиғига бир стакан қайноқ сув қуйиб дамлаб қўйилади. Сузиб олиб кунига 3 махал бир чой қошигидандан болага ичирилади.
* балиқ ёги чечак касалига кунига 3 махал 10 кун суртилса фойда қилади.
Фойдаланилган адабиётлар.
А.Н.Саттаров –дард кўп давоси ундан кўп
Н.Ўлжабоева-халқ табобати хазинасидан жавохирлар
Юқимли касалликлар ўқув қўлланмаси


Комментариев нет:

Отправить комментарий