ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 января 2017 г.

учрашув


ФАОЛ  НУРОНИЙЛАР ҲИЗМАТИ


Кексайганда айрим кишилар кексалик гаштини суряпман деб ўзларидан ошмай, фақат уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қоладилар. Айримлари эса ўйлагани ўз ҳаловати-ю, ўз қадр-қиммати, ҳурмати бўлиб қолади. Бундай одамлардан элга деярли наф тегмайди. Лекин шундай кекса оқсақол ва нуронийлар борки, улар кексайганда ўзларининг тўплаган бой тажрибасини ёшларга фойдаси
тегишини ўйлаб, атрофидаги муаммоларни қўлдан келганча ҳал этишни ўйлаб тиниб тинчимайдилар. Бундай инсонларни ҳақиқий нуроний деса бўлади. Чунки уларнинг қалбидан чиқаётган нур ўзгаларнинг ҳаётини ҳам ёритиб туради.
Вилоятимизда бундай кексалар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Айниқса улар орасида ижодкор шоир, санъаткор, кўпчилик орасида ўз ҳаётий тажрибасини айтиб қимматли насиҳатлар қила оладиган нуронийларимиз халқимизнинг катта бойлиги. Уларни жамлаб кўпчилик орасида ижодларини, фойдали маслаҳатларини, санъатдаги маҳоратларини кенг оммага тақдим этилса ёшларнинг аҳлоқ-одобини яхшилашда, танлаган йўлларини тўғри йўлга солишда, камчиликларини тузатишда катта куч бўлади.
Ана шундай ижодкор кекса шоир, ёзувчиларни жамлаб, уларни бир жамоага бирлаштириш мақсадида Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ қошида “Нафосат” ижодкорлар клуби ташкил этилган. Бу клуб 2007 йилда ташкил этилган бўлиб ҳозирда 400 дан ортиқ ёш ва кекса ижодкорларни бирлаштириб келмоқда. Бу ижодкорлар жамоасининг анжуманлари ҳар икки ҳафтада бир чоршанба кунлари вилоят ахборот ресурс маркази залида ўтказилмоқда. Анжуман соат эрталаб 10 да бошланади. Тушдан кейин эса мактаб, коллеж ва институт талабалари учун тўгарак кўринишида яна анжуман ўтказилиб бунда кекса ижодкорлар ўз тажрибаларини дарс кўринишида ёшларга ўргатадилар.
Кейинги йилларда бу анжуманга кекса санъаткорлар ҳам қўшилиши натижасида клуб ичида “Эъзоз” ансанбили ҳам ташкил этилди. Бу ансанбил ҳар ҳафта икки марта Андижон туманидаги “Оқёр” касб-ҳунар коллежида ўз машғулотларини олиб бормоқдалар.
Бу ўзига хос нодавлат, нотижорат, ихтиёрий эркин жамоани шоир, ёзувчи, санъаткор, тажрибали мураббий Ғани Мажид бошқариб келмоқда. Лекин бу клубга юқори давлат ташкилотлари томонидан деярли эътибор бўлмай келарди. Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП си Андижон тумани Кенгаши раиси Муроджон Қодиров бу ўзига хос жамоа учун партия қошида “Оқсақоллар Кенгаши” ташкил қилиб улар учун тадбирлар, учрашувлар, халқ орасида мавзули анжуманлар ташкил қилишга бел боғлади. Уларга жой ва тадбирлар уюштиришда энди партия ўз ёрдамини бермоқда.
31 декабр куни “Оқсақоллар Кенгашининг 2017 “халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили учун режалари келишиб олинди. Оқсақолар Кенгашининг раиси қилиб “Нафосат” клубининг бадиий раҳбари Ғани Мажид, унга ёрдамчи қилиб тажрибали режиссёр, шоир, сўз устаси, созанда, “Эъзоз” дастасининг раҳбари Одилжон Худойбердиев сайланди.
Оқсақоллар кенгашининг режасига кўра бу йил жуда кўп маҳалла, ўқув юртлари ва турли жамоалар олдида бугунги кундаги долзалб мавзуларда суҳбатлар, учрашувлар ташкил этилади. Бу жамоа аъзоларининг сони чегараланган эмас. Келгусида бу борада юрагида ўти бўлган, ўз санъати, ижоди ва фойдали суҳбатлари билан элга, хусусан ёшларга фойдаси тегиши мумкин бўлган нуронийларимиз қўшилишлари мумкин. Ўйлаймизки бундай жамоалар бошқа жойларда ҳам ташкил этилса халқимиз орасидаги нуроний кексаларимиздан, уларнинг бой тажрибаларидан, санъатларидан, ижодларидан кенг фойдаланилган бўларди. Биз эса бу фаол нуронийларнинг келгуси ишларида омадлар тилаб қоламиз ва уларнинг ҳизматидан кенгроқ фойдаланишда турли жамоалар раҳбарларига ҳам фаоллик тилаймиз.
Абдунаби Абдураҳмонов,
шоир, санъаткор, меҳнат фахрийси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий