Қайга кетаябсиз булбулзабонлар?!
Энди сурмайсизми давру-давронлар!
Улғайиб,навқирон ёшига етиб,
Юртга келганида дориломонлар!
Қайга ошиқдингиз олдима кетин,
Буюк йўқотишлар муддатимикин?!
Ҳали кўз ёшимиз қуримай туриб,
Яна битта карвон йўл солди секин!
Учди қанотлари темир қушларинг!
Битта Барчинингу, Алпомишларинг!
Кўзмунчоқ тақайми ҳуррамлигинга,
Ватан,етар энди йўқотишларинг!
Худо сўраб олди улуғларимиз!
Ўзбекнинг юраги чўғдайин қирмиз!
Илло бошимизни эгмаймиз,сабаб,
Энг сабрли элнинг фарзандларимиз!
Халқим,кафтингни оч,дуога тўлсин!
Кетганлар бошида соябонлансин!
Қолганларга гўзал сабрлар тилай,
Ўтганлар
жойлари жаннатда бўлсин!
Малика Салимова
Комментариев нет:
Отправить комментарий