ТУРСУНОЙ СОДИҚОВА
Миллий адабиётимизнинг таниқли вакили, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира ва адиба Турсуной Содиқова 73 ёшида бу ёруғ дунёни тарк этди.
У 1944 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Уруш йилларининг машаққатлари туфайли унинг оиласи Тошкент шаҳрига вақтинча кўчишиб боришган ва бўлажак шоира ўрта мактаб таҳсилини пойтахтдаги 82-мактабда олган. 1966 йили Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаб,
меҳнат фаолиятини Андижон шаҳридаги 15-ўрта мактабда муаллималикдан бошлаган. 1978-1993 йилларда эса Андижон давлат тиллар педагогика институтида ва Андижон давлат педагогика институти (ҳозирги АДУ) да ёш авлодга адабиёт фанидан сабоқ берган. 1991-1995 йилларда Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилган. 1996-2003 йилларда Республика Маънавият тарғибот марказида бўлим мудири сифатида фаолият юритган.
Унинг “Излай-излай топганим”, “Меҳр қолур”, “Ҳазрати аёл”, “Ўғлим, қизим, сенга айтаман”, “Ризолик излаб”, “Яшаш тилсими”, “Атиргул иси”, “Аёлга қасида”, “Дилдаги дур”, “Бахт қаерда”, “Қуёшларим, ойларим” каби қатор шеърий, насрий китоблари чоп этилган. 2009 йилда Хитойда уйғур тилига ўгирилган “Сайланма” китоби нашрдан чиққан. “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2013 йилда чоп этилган шоиранинг беш жилдли “Сайланма” асарлари тўплами кейинги йилларда қайта-қайта нашр этилди. Бу эса шоира асарлари халқимиз қалбидан муносиб жой олганлигини кўрсатади.
Унинг миллий адабиётимиз, маънавиятимиз, маданиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Турсуной Содиқованинг тимсолида мунис, жонкуяр, вафодор ўзбек аёлининг сиймоси яққол гавдаланади. Унинг насиҳатомуз битиклари, ибратли ҳикоятлари юртдошларимиз қалбини эзгуликка ошно этибгина қолмай, ёш авлод тарбиясида ҳам дастурил амал бўлиб хизмат қилди. Мустақиллик йилларида миллий адабиётимиз тарғиботи, маънавий-маърифий йўналишдаги ишларда Турсуной Содиқова бор имконияти, маҳорати, залворли сўзининг кучи, жозибаси билан қанча-қанча қалбларга маърифат нурларини, эзгулик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик туйғуларини жойлади.
Унинг ижодида Ватан, она, киндик қони томган юрт – Андижон мавзуси асосий ўринни эгаллайди. Шоира Она Ватанини, халқини қанчалик дилдан севган, уни авж пардаларда куйлаган бўлса, халқимиз ҳам ўз булбулзабон фарзандини ҳамиша ардоқлади, олқишлади, қалбининг тўридан чуқур жой берди.
Турсуной Содиқованинг узоқ йиллик меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан қадрланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Оилада меҳрибон она, суюкли рафиқа сифатида икки қиз, икки ўғилни тарбиялаб вояга етказди. Қатор набираларни кўриш бахтига эришди. Турсуной Содиқовадан бетакрор адабий-маънавий мерос қолди. Ўз замондошларига у фидойилик, жўмардлик, сабот ва садоқат билан яшаш бахтининг намунасини кўрсата олди.
Севимли халқ фарзанди, ҳассос шоира Турсуной Содиқованинг асарлари узоқ йиллар халқимизга беминнат хизмат қилиши шубҳасиз. Шоиранинг охирати обод бўлсин.
Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекисон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими.

Комментариев нет:
Отправить комментарий