ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 20 января 2017 г.

З И Р К нима...



Июл ойининг жазирама кунларидан бири. Қуёш уфққа яқинлашиб қолганлигига қарамай, ҳавонинг тафтидан олов уфуради. Ботаётган қуёшнинг нурлари тоғ чўққиларида яллиғланиб ўзгача товланади.
Биз шаҳардан келган меҳмонлар билан тоғ саёҳатидан қайтиб келаяпмиз. Улар билан тоғларнинг гўзаллиги, ундаги ҳайвонот ва наботот олами ҳақида суҳбатлашиб келар эканмиз, шунда меҳмонлардан бири: “Вой, буни қаранглар”, — дея бутазор
томонга ишора қилди. Ҳаммамиз беихтиёр ўша томонга қарадик. Дарҳақиқат, буталар орасидан шиғил мевалари шохларида алвондек товланиб турган зирк бутаси кўзга ташланиб турарди. Йўл қопчаларимизга зирк меваларидан жойлаб йўлда давом этар эканмиз, энди суҳбат мавзуси зиркка кўчган, ҳар ким ўз билганича унинг доривор хусусиятлари ҳақида гапирар эди. Суҳбат асносида бу доривор неъматнинг ўзим билмаган жиҳатларини ҳам эшитар эканман, менда бу ўсимликнинг хусусиятларини яхшироқ ўрганишга қизиқиш пайдо бўлди.
Шундан сўнг зиркннг доривор хусусиятлари ҳақида қишлоқдаги кексалардан, тоғдаги гиёҳларнинг доривор жиҳатларини яхши билувчи кишилардан ҳамда табобатга оид китоблардан маълумотлар тўплай бошладим. Натижада, зиркнинг қуйидаги хусусиятларга эга эканлигини билиб, сизга илиндим.
Зирк (қорақанд, ўрисча номи «барбарис продолговатый») кўпгина хасталикларга даво сифатида қадим замонлардан халқ табобатида фойдаланиб келинган. Мамлакатимиз ҳудудида унинг ўн иккига яқин тури учрайди, халқ табобатида эса саккиз хили кенг қўлланилади. Зиркнинг энг кўп ишлатиладиган тури учта бўлиб, улар қора, қизил ва оддий зирклардир. Табобатда зиркнинг илдизи, барги ва мевасидан дориворлар тайёрланиб фойдаланилади.
Қора зирк мевалари халқ табобатида асаб фаолияти сустлашганда, юрак қувватсизланганда, сариқ касалликда, хафақон дардини даволашда қўлланилади. Шунингдек, иситмани туширувчи, чанқоқ қолдирувчи, иштаҳа уйғотувчи, ўт ҳайдовчи, ич сурувчи ва яллиғланишнинг олувчи хусусиятлари бу неъматнинг беназирлигидан далолатдир. Илдизидан тайёрланган қайнатма халқ тилида “қиёми зирк” деб аталади ва бод, ревматизм, ошқозон – ичак ва кўз касалликларида яхши самара беради. Оғиз бўшлиғи касалликларида эса у билан чайиш яхши наф беради. Бундан ташқари шамоллашда терлатувчи восита сифатида қўлланилади. Шунингдек, хафақон (гипертония) ва аёллар жинсий аъзолари яллиғланишида ҳам яхши даводир. Баргидан тайёрланган дамлама талоқ шишида, жигар хасталикларида қўлланилган. Илдизининг пўстлоғидан тайёрланган дамлама ўт тоши, буйрак хасталикларида фойда беради.
Ибн Сино ўз тажрибасида қора зиркнинг заҳар кучини кесадиган, жароҳатлар битишини тезлаштирадиган, қон кетишини тўхтатадиган восита сифатида ишлатган.
Замонавий тиббиёт зиркдан тайёрланган дориворларни ўт пуфагининг айрим хасталикларида ишлатади. Бундан ташқари унда тош бўлганда пайдо бўлувчи оғриқларни енгиллатувчи ҳамда ўт ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.

Халқ табобатида зиркдан қуйидагича фойдаланилган:

Қора зирк баргларидан 1:10 нисбатда тайёрланган дамлама яллиғланишга қарши ҳамда ўт ҳайдовчи доривор сифатида овқатдан олдин бир ош қошиқдан кунига уч – тўрт маҳал ичилса, ўз самарасини кўрсатади.
*****
Зирк пўстлоғи ёки ёш новдаларини олиб, устидан ботиб турадиган даражада сув қуйилади. Сўнгра ўттиз – қирқ дақиқа қайнатилади. Қайнатма тайёр бўлгач тоза идишга қуйиб олинади ва тиндирилади. Шундан сўнг бу қайнатма қуюқ ёки қуруқ зирк экстракти ҳосил бўлгунга қадар паст оловда яна қайнатилади. Ҳосил бўлган доривордан синган суякларни даволашда ҳамда бўғим ва мускуллар оғриганда нўхатдек ёки буғдой донидек миқдорда олиниб, кунига икки – уч маҳал ичиш тавсия қилинади.
*****
Қора зирк меваларидан икки ош қошиғи чорак литр сувга солинади ва қайнатилади. Йигирма – ўттиз дақиқа қайнагач, дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб олиниб, сурункали ўт пуфаги яллиғланишининг ремиссия даврида овқатдан олдин ярим ёки бир пиёла миқдорида кунига икки – уч маҳал ичилади.
*****
Юқорида санаб ўтилган касалликларнинг айримларида зиркнинг меваси ёки баргларидан қайнатма ва дамламалар тайёрланиб фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бир стакан зирк меваси ярим литр сувга солиниб қайнатилади. Қайнатма тайёр бўлгач, докадан ўтказиб олинади ва кунига бир – икки ош қошиқдан икки – уч маҳал ичилади. Бу дориворнинг таъсирига қараб камайтириб ёки кўпайтириб борилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий