Гуруч ёрдамида организмни тозалаймиз
Инсоннинг бутун танаси фаолияти асосан ошқозон ва ичакларнинг қандай ишлаши билан чамбарчас боғлиқ. Ошқозон ва ичакларнинг деворлари зарарли қотишмалар билан қопланиб қолса овқат ҳазм қилишга қийналиб қолиб бошқа касалликларга чалинишига сабаб бўлади.Маълум вақт мобайнида ошқозон ичакларнинг деворини турли қотишмалар (шлак) қоплаб турса, бу ҳолат ошқозон касалликлари, жинсий заифлик, бўғинларга оғриқлар пайдо бўлиши, зарарли тузларнинг тўпланиши, буйрак ва жигар
фаолиятининг бузилиши ва бошқа кўплаб муаммоларларнинг ривожланишига олиб келади.
Мазкур муаммо ҳал қилинса овқат ҳазм қилиш фаолияти қайтадан тикланиб, организмдаги зарарли моддалар, масалан, холестерин, тош ва тузларни аста-секинлик билан чиқариб юбориш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, бўғинлардаги оғриқлар, ортиқча вазн, жигар ва буйракдаги нуқсонлар ҳамда жинсий заифлик каби хасталикларнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Биз гуруч ёрдамида ошқозон ва ичаклардаги шлакларни йўқотиш орқали бутун организмимизни тозалашга эришишимиз мумкин.
Гуручни таёрлаш
Агар топа олсангиз тозаланмаган
гуруч, тополмасангиз яхши пишган гуручдан оласиз.Икки қошиқ гуручни кечаси бир пиёла сувда ивитиб қўясиз (камида эрталабгача туриши керак).
Эрталаб ивитилган гуручни чайиб ташлаб, 200 мл сув билан оловга қўясиз ва беш дақиқа мобайнида қайнатасиз. Сўнгра сувини тўкиб, 200 мл тоза сув билан яна беш дақиқа қайнатасиз. Шу тариқа уч марта қайнатиб, сувини тўкасиз, тўртинчи марта озгина сув билан пишганича қайнатиб оласиз.
Қайнатилган гуручнинг сувини тўкишдан мақсад унинг таркибидаги крахмал чиқиб кетиши керак. Шундагина гуруч ошқозон ва ичаклардаги ортиқча моддаларни шёткадек тозалаб ўтиб кетади. Бу гуручга туз, шакар, ёғ ва бошқа нарсалардан қўшмаслик лозим.
Тайёр бўлган гуручнинг томоқдан ўтиши жудаям қийин ва таъмсиз бўлади. Бироқ ҳаётда ҳар қандай қийинчиликнинг самараси юқори бўлишини биласиз-ку. Шу сабаб яхши натижа берсин десангиз, гуручни ейиш учун ўзингизни мажбурлашингиз керак. Томоғингиздан ўтиши нақадар қийин бўлса, ичаклардан ҳам ўтиши қийин бўлади ва шу орқали ичакларни яхшилаб тозалайди.
Эрталаб уйғонганда ҳеч нима танаввул қилмасдан аввал гуручнинг ўзини оч қоринга ейсиз, сўнгра камида уч соат ичимлик ва бошқа егуликлар истеъмол қилиш мумкин эмас, шундагина энг юқори натижага эришса бўлади. Оч қолган тақдирдаям сабр қилиб, ҳеч нима ейилмайди.
Янада фойдалироқ бўлиши учун, муолажа давомида ёғли таомлар, ширинликлар ва бошқа шилимшиқсимон маҳсулотларни тановвул қилмаслик лозим. Чунки ошқозон ва ичак деворларига ёпишиб олган шлакларнинг қотиб қолишига кўпроқ шу маҳсулотлар сабаб бўлади. Буни юмшатиш учун эса улардан вақтинча воз кечиш талаб этилади.
Мазкур муолажанинг ҳеч қандай акс таъсири йўқ.
Муолажа камида йигирма кун давом этирилиши керак, янада кўпроқ фойда қилсин десангиз — 30 кун.
Ушбу тозалаш бехато амалга оширилса, тозалашдан сўнг олти ой мобайнида организм ўзини-ўзи тозалашни давом эттираверади
Комментариев нет:
Отправить комментарий