ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 22 января 2017 г.

Лимоннмнг фойдалари...


Лимоннинг фойдалари

Қуйида лимоннинг фойдаларини санаб ўтамиз:
➖ Нафас йўллари, лор касалликлари, вирусли инфекцияларда фойдали;
➖ Лимон гриппнинг олдини олишда энг мақбул восита ҳисобланади (Чунки, лимон таркибидаги С витамини иммунитетни, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиради. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: лимон таркибидаги С витамини апельсинга қараганда тўрт
баравар кўп);

➖ Лимон микробларга, яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга;

➖ Лимон таркибидаги моддалар юрак мускули тонусига ижобий таъсир кўрсатади, қон томири деворларини мустаҳкамлайди, қон томирлари атеросклерози, томирнинг холестерин пилакчалари билан тиқилиб қолиши олдини олади;

➖ Юрак-қон тизимининг умумий фаоллигини таъминлайди. Лимон таркибида флаваноидс моддаси борлиги сабаб организмдаги қон айланиш тизими яхшиланади. Шу туфайли юракка қон енгил бориши таъминланади;

➖ Қон босимини пасайтиради;

➖ Ўт пуфаги ҳолатини яхшилайди;

➖ Ревматизмни даволашда, унинг олдини олишда ҳам қўлланади;

➖ Лимон таркибида кайфиятни кўтарувчи моддалар бор. Чунончи, лимон, унинг шарбати асаб касалликларида жуда фойдали;

➖ Кучли бош оғриғи, невроз олдини олади;

➖ Лимон шарбати уйқусизлик, тажанглик, тез чарчашга даводир. Лимон таркибидаги калий мияни, асаб тизимларини озиқлантиради;

➖ Лимоннинг ўткир ҳиди инсонга стресс ҳолатларида ёрдам беради;

➖ Лимон таркибидаги калций суякларга, айниқса тишларга фойдали;

➖ Лимон шарбати лимфа томир тизимларини тозалайди;

➖ Лимон оғир овқатларни ҳазм қилишда ошқозонга ёрдам беради;

➖ Сиқиб олинган суви ични тозалайди, рангни тиниқлаштиради, сепкилни кетказади, хафақонни босади;

➖ Лимонни доим истеъмол қилиш соч тўкилиши олдини олади;

➖ Жигар, ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, танадан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради;

➖ Уруғи бавосир касаллигида наф беради.

🔹Фойдали маслаҳатлар:

➖Лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунда у фойдали хусусиятини йўқотмайди.

Асаб толиққанда, чарчаганда лимонни қайта-қайта ҳидлаш кайфиятни кўтаради, юракка таскин беради.

Юздаги тошмаларни, доғларни лимон шарбати билан артилади.

Катта ёшдаги кишилар ҳар куни биттадан лимон еб юрсалар, эшитиш қобилияти, қон босими, иштаҳа меъёрида бўлади.

☝️🏻️Эслатма: лимон гўшти меъдага зарарли. Лимон, унинг шарбати гастрит билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий