ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 24 января 2017 г.

олҳўри-шифонинг зўри..


OЛХЎРИ –
ШИФОНИНГ ЗЎРИ

Олхўри таркибида қанд, оқсил, органик кислоталар, пектин, темир моддалари ҳамда А, В1, В2, РР, В6 ва Е витаминлари мавжуд. РР витамини қон босимини пасайтириш ва қон томирларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ундан овқат ҳазм қилувчи, иштаҳани очувчи восита сифатида фойдаланилади. Олхўридан тайёрланган шарбат ташналикни босади, тана
ҳароратини пасайтиради. Нафақат меваси, балки барги, данаги, гули ва елими ҳам кўп дардларни даволашда қўл келади. Агар унинг елимини эзиб, сурма каби кўзга сурсангиз, кўзингиз ўткир ва равшан бўлади.
Унинг гулини туйиб, бошга қўйиб боғланса, иссиқдан ҳосил бўлган бош оғриғига фойда беради. Барги танадаги ортиқча сув ва ош тузини чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Илдизини сувда қайнатиб, ғарғара қилинса, тумовни қўзғатувчи суюқлик келишини тўхтатади, томоқдаги бодомча безлар шишини қайтаради.

Сафрони ҳайдашда: олхўри, қизил атиргул, сирка, асал ва сут зардоби қўлланган.
oлхўри барги ёки илдизини сувда қайнатиб, сувида ғарғара қилинса, халқумдаги тилчанинг шиши ва томоқдаги бодомчасимон безлар шишини қайтаради.ёки
Олхўри, узум, апельсин ревматизмга чалинган беморлар учун фойдали ҳисобланади. Ёки 
Олхўри қоқи ошқозон-ичак тракти фаолиятини нормаллаштиради. Шу билан бирга ундаги антиоксидантлар тери қаришини секинлаштиради. Шу сабаб олхўри қоқи экстрактидан ажинларга қарши кремларда фаол фойдаланилади.
Олхўри қоқили пирог
Зарур масаллиқлар (8 кишилик): хамирига: 300 гр. ун, 150 гр. шакар, 125 гр. сариёғ, 1 дона тухум ва тухум сариғи. Кремига: 300 мл. сут, 200 гр. олхўри қоқи, 4 дона тухум сариғи, 30 гр. қанд упаси, 1 ош қошиқ ун.
Тайёрланиши: 1. Сариёғни шакар билан кўпиртириб, тухум ва тухум сариғини қўшинг. Кейин ун солиб, хамир қоринг. Зувала ясаб, 1 соатга музлаткичга қўйинг.
2. 3 дона тухум сариғини ун билан аралаштиринг. Сутни қайнатиб, тухум сариғли аралашмани солинг-да, мунтазам равишда аралаштириб турган ҳолда қайнатинг.
3. Хамирни бири катта, иккинчиси кичик икки бўлакка бўлинг. Катта бўлагини ёйиб, ёғланган айлана қолипга солинг-да, четларини кўтариб чиқинг. Ичига олхўри қоқиларини териб, кремни солинг. Қолган хамирни ҳам ёйиб, пирог устини ёпинг-да, юзига тухум сариғи суртинг. Пирог 180 даражада қиздирилган газ печида 1 соатда пишади.
Тайёрланиш вақти: 2 соат.
  • САРЁҒ ВА ҚОТГАН НОНЛИ ҚАЙЛА
100 гр. сарёғ, 20-25 гр. қотган нон, лимон кислотаси, таъбга кўра туз.
Сарёғни яхшилаб эритиб (суви кетгунга қадар) қотган нонни қовуринг. Қотган нонни оч жигарранг бўлгунга қадар қовуринг, сўнг сув. қўшилган лимон кислотаси ёки олхўри шарбати қўшинг. Ушбу қайлани иссиқ сабзавотли салатлар билан ёки макарон билан истеъмол қилиш мумкин

Ёки  янги махсулотга  Керакли маҳсулотлар

Беҳи, 3-4 дона
Қийма, 400 гр (ёғлироқ қисми)
Булғор қалампири, 0,5 дона
Помидор, 0,5 дона
Пиёз, 1-2 дона (150 гр)
Саримсоқ, 1-2 бўлак
Олхўри қоқиси ва туршак, 10-12 донадан
Қийма ёғсиз бўлса, чарви ёғи ёки сариёғ, 80-100 гр
Таъбга кўра ошкўкат, туз ва зираворлар
Тайёрланиши

Сабзавотлар майда кубик шаклида тўғралади, қийма (чарви ёғи ёки сариёғни тўғраб), ошкўкат ва туз, зираворларни қўшиб, қориштирилади. Сўнгра беҳини иккига бўлиб, ичи ўйиб тозаланади ва ичи қийма билан тўлдирилади.
Қуруқ мевалардан кекс тавйёрламокчимисиз мархамат  укинг
Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 200 гр. маргарин, 150 граммдан шакар ва ёнғоқ, 100 граммдан майиз, ўрик туршаги ва олхўри қоқи, 4 дона тухум, 3 чой қошиқ хамирюмшатгич.

Тайёрланиши: 1. Қуритилган меваларни 15 дақиқага қайноқ сувга солиб қўйинг.

2. Маргаринни тўртбурчак шаклда тўғранг. Аввал шакар, сўнгра тухум солиб аралаштиринг.

2. Ўрик туршаги ва олхўри қоқини майдалаб тўғранг. Ёнғоқни майдаланг. Кейин барчасини маргаринли аралашмага қўшинг.

3. Ун ва хамирюмшатгич солиб, сметана қуюқлигида хамир тайёрланг.

4. Кекс қолипини ёғлаб, хамирни солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 50 дақиқада пишади.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.

6 кишилик
ОЛМА+НОК+ОЛХЎРИ ҚОҚИ
100 граммдан олма ва нок қоқсини 1 литр сувга солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, туршак, майиз ва олхўри қоқларини қўшасиз. Барча масаллиқлар 10 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнг таъбга кўра шакар соласиз. Компотни кун давомида илиқ ҳолатда ичишингиз мумкин.ёки
ОЛХЎРИ мураббоси
1 кг олхўри учун 1,5 кг шакар ва 2,5 стакан сув керак бўлади.
Олдин қиём тайёрланади. Идишдаги иссиқ сувга шакар солиб эритилади, қайноғига етказилиб, оловдан олинади.
Мураббо учун ўртача пишган олхўри танланади. Банди олиб ташланиб, совуқ сувда ювилади ва меваларнинг бир неча жойига ёғоч игна санчиб, иссиқ сувга 5-6 дақиқа солиб қўйилади. Сувдан олиниб, устига иссиқ қиём (ярми) қуйилади ва 5-8 дақиқа қайнатилади, 2-3 соат тиндирилади. Иккинчи марта қайнатиш олдидан иссиқ қиёмнинг қолган қисми қуйилиб, яна 8-10 дақиқа қайнатилади. Агар мевалар яхши пишмаган бўлса, 2-3 соатдан сўнг учинчи марта қайнатса бўлади. Мураббо иссиқлигида банкаларга солиниб, қопқоқланади.
Мухаббатхон сизни талибингиз билан нашрга тайёрловчи рухшунос олим халк табиби профессор Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўгли

Комментариев нет:

Отправить комментарий