30 та фойдали маслахатлар.
1~Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг
тешигини бармоғингиз бн
беркитинг. Чап
томони бн 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.
2~Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни
бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади.
Тушириб юбориш эҳтимоли катта.
3~Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи
оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали
воситадир
4~Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз,
қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб
бўлади.Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.
5~Уйқудан уйгонгандаёқ
1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал кўшиб ичиш, танани тетилтириб, қон
айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.
6~Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг.
Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.
7~Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.
8~Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини
юмшатиб, ажларни кетказиб, тиниқ қилади.
9~1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни
аралаштиринг, юзингизга суриб 15
дақиқадан сўнг ювинг.
10~Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча,
тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.
11~Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз
жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.
12~Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши
курашади.
13~Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб
машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушукларингизни мустаҳкамлайди.
14~Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли
тери учун фойдали. Доимий тишаларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.
15~Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга
шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.
16~2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн
аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.
17~Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани
қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.
18~Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн
ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади
19~Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус
қўшиб юборинг🌴
20~Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради.
Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.
21~Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам
ажойиб.
22~Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у
тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.
23~Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий
роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган
савобларга марҳабо", деган эканлар.
24~Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги
аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши
кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан
хавотир олганлари учундир
25~Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар
қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.
26~Кўз💧 ёшининг вазни йўқ. Лекин у юракдан бир парчани ёки
ғамни узиб туширади. Бировнинг кўз ёшига сабаб бўлманг. Қалбингиз ғамга тўлса,
икки ракъат намоз билан Роббингизга тўкиб солинг. Уде сизни кимса англамайди
27~Ҳеч ким хатоларни тўғирлаш учун орқага қайта олмайди.
Лекин, янги кунни яхши натижага умид қилиб бошлай олади.
28~Ўзингизни баъзан совгалар билан сийланг. Совганинг тури
хоҳишингизга кўра.
29~Аёллар гўдаклигида атиргулдек. Жуда яхши кўрамиз. Болалигида
- тетиклик шуъласи. Вояга етганида - ғурур. Кампиршо бўлганида дуогўйимиздир.
30~Иймон, ҳаё, тақво... Бу уччовлон билан зийнатланинг ва
энг бахтли инсон бўлинг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий