ГЕПАТИТ С БИЛАН ХАСТАЛАНГАН АЁЛЛАР ТУҒИШИ МУМКИНМИ?!
Гепатит С касаллиги 70 % ҳолларда яширин кечиб, сўнгра жигар
циррози ва жигар саратони каби касалликлар билан асоратланиши хавфлидир.
Гепатит С касаллиги қон орқали, жинсий мулоқот йўли билан,
стерилланмаган хирургик инструментларда қотиб қолган қон юқи орқали бемордан
соғлом одамга ўтади;
Ҳомиладор аёлларда гепатит С касаллиги оғир кечади.
Статистик маълумотларга кўра, Россияда ҳар 30 та ҳомиладор
аёлдан биттасида гепатитга С маркерлари аниқланмоқда.
Сурункали гепатит С касаллиги билан касалланган ҳомиладор
аёллар туғишлари мумкинми?
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, гепатит С касаллиги
аёлларнинг туғиш, яъни репродуктив фаолиятига таъсир қилмайди. Бу касаллик
ҳомиладорликкка ва туғишга қарши кўрсатма бўла олмайди. Бироқ касаллик оғир
кечса, асоратлари кузатилса, бу ҳолат
туғишга қарши кўрсатма ҳисобланади. Умуман олганда, гепатит С билан касалланган
аёллар ҳомиладорликни режалаштириш олдидан шифокор билан маслаҳатлашишлари
лозим.
Гепатит С касаллиги ҳомиладорликнинг кечишига салбий таъсир
қиладими?
Ҳомиладорлик вақтида агар ҳомиладор аёлда сурункали
гепатит С касаллиги мавжуд бўлса, касалликнинг кечишига ва оқибатига салбий
таъсир қилмайди. Одатда ҳомиладорлик силлиқ кечганда қонидаги биокимёвий
кўрсаткичлар миқдори ўзгармайди. Бироқ ҳомиладорлик вақтида ҳомиладор аёл қонидаги вируслар сони ошиб
боради. Айрим ҳолларда касаллик оғир кечганда ҳомиладор аёл қонидаги биокимёвий
кўрсаткичлар миқдори ҳам ўзгаради. Туғруқдан сўнг 3-6 ой ўтиб, қондаги
биокимёвий кўрсаткичлар меъёрига тушади. Вируслар миқдори ҳам камайишни
бошлайди.
Гепатит С
онадан
болага
ўтадими?
Онадан болага вирус ҳомиладорлик вақтида ўтиши мумкин. Бундан
ташқари, болани парваришлаш вақтида, кўкрак сути билан эмизиш чоғида ҳам ўтади.
Кўпинча туғруқ вақтида болага вирус ўтиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл қонида вирус миқдори
кўп бўлса, ҳомилага касаллик ўтиш хавфи ортади.
Гепатит С касаллигини ҳомиладорлик вақтида даволаш шартми?!
Гепатит С касаллигини даволашда ишлатиладиган дорилар
ҳомилага салбий таъсир этишини эътиборга олган ҳолда ҳомиладорлик вақтида
гепатит С касаллигини даволаш тавсия этилмайди. Айрим ҳолларда ҳомиладорлик
оғир кечганда, қон биокимёвий кўрсаткичлари ўзгарганда ҳомиладорлик вақтида
касаллик даволанади.
Гепатит билан касалланган ҳомиладор аёллар боласини кесарча
кесиш операцияси билан туғиши шартми?! Уларқайси туғруқхонада
ётишлари лозим?
Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, ҳомилага касаллик юқиши
ҳомиланинг қайси ҳолатда дунёга келиши билан боғлиқдир. Агар ҳомиладор аёллар
қонида вирус миқдори кўп бўлса, ҳомиладорлик оғир кечса, яхшиси кесарча кесиш
усули орқали боласини дунёга келтириш тавсия этилади. Чунки уларда кесарча
кесиш операцияси ўтказилиши болага касаллик юқиш хавфини камайтиради. Одатда
гепатит С касаллиги билан касалланган ҳомиладор аёллар юқумли касалликлар шифохонасида
туғруқ комплекси мавжуд бўлса, шу ерга қабул қилинади. Бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса, туғруқхонада
алоҳида хонага ётқизилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий