ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 июня 2016 г.

телфон

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар «ақлли телефон» ҳамда бошқа мобиль техника воситалари танадаги спермага жиддий зарар етказиб, эркакнинг бепуштлигига сабабчи бўлиши мумкин эканлигини кўрсатмоқда.
Эркакларда соғлом турмуш тарзи ҳолатини ўрганиш бўйича мутахассис, профессор Гита Наргунд раҳбарлигида Буюк Британияда ташкил этилган тадқиқот хулосаларига кўра, эркакларнинг ўз смартфонларини шимнинг чўнтакларида сақлашлари зарарли одат. Боиси, мобиль алоқа воситаларидан таралаётган электромагнит
фаоллик спермаларнинг саломатлигига жиддий зарар етказади. Мазкур масалани тўлиқ миқёсда ўрганиш давом этмоқда. Лойиҳа муаллифи эркакларга смартфонларини пиджак чўнтагида ёки бошқа жойда сақлашни тавсия қилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бир неча йиллар аввал германиялик талабалар томонидан эркаклар учун смартфон ва ноутбукнинг радиоактив нурларидан ҳимоя қилишга қаратилган ички кийимлар ишлаб чиқилган эди. Бу каби ҳимоя тизимига эга кийимларда кумуш металидан тўқилган материалдан фойдаланилган бўлиб, у мобиль техниканинг зарарли таъсирини танага ўтказмайди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий