ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 15 июня 2016 г.

мирзамахмуд ботиров -армон-


                                    АРМОН


Отам мени юпатмаган,тўксам ёшимни,
Ўғлим дебон суюнмаган силаб бошимни,
Онам – отам бўлиб топган нону-ошимни,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган – Онажон!
Сизга шараф – сизга таълим қилсин кенг жаҳон.


Ўн гулидан – битта гули очилмай сўлган,
Қалби эмас – кулса фақат лаблари кулган,
Отам ўлган куни билсам қуёшим сўнган,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган Онажон!
Сизга шараф – сизга таъзим қилсин кенг жаҳон.

Ўғил қизин бирини ой-бирин кун билиб,
Фарзандларин бўйин қучиб минг шукр қилиб,
Рўзғор деган дунё ғамин бўйнига илиб,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган Онажон!
Сизга шараф – сизга таъзим қилсин кенг жахон.

Ўғлин эркак қилиб белбоғ боғлатиб куйган,
Қизин аёл қилиб рўмол ўратиб куйган,
Ўзбек қилиб миллийликни сингдириб қўйган,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган  Онажон!
Сизга шараф – сизга  таъзим қилсин кенг жаҳон.

Шундай аёл пойига минг чўксак арзийди,
Шундай аёл ҳоки – пойин ўпсак арзийди,
Садоқатли аёлга жон,берсак арзийди,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган Онажон!
Сизга шараф – сизга таъзим қилсин кенг жаҳон.

Мирзомаҳмуд ашорлар ёз Онажонингга,
Дунё-дунё достонлар ёз Меҳрибонингга,
Борингни бер – жонингни бер Жонажонингга,
Уйда аёл – кўчада эр – бўлган Онажон!
Сизга шараф – сизга таъзим қилсин кенг жаҳон.


Комментариев нет:

Отправить комментарий