ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 17 июня 2016 г.

сухайлий - рўза -


Р Ў З А
Кўнгилни ва баданни рўза ҳалол, пок этар!
Дилдаги иллатларнинг барчасин ҳалок этар!
У дунёнинг орзуси юракларда мужассам,
Кўнгилни равшан айлаб, дил кўкин афлок этар!
Сабр..қаноат билан кунларни ўтказамиз,
Охиратнинг ғамидан ҳар кимни бебок этар!
Тавба, тазарруъ билан гуноҳдан фориғ бўлар,
Кўз ёшларингни ногоҳ ажабо. чок..чок этар!
Ўтганлар штиб кетди, ўтиб, қайларга кетди?
Уларнинг вужудларин барчасин хок..хок этар!
Бир йил  ўн икки ой, ҳар ойнинг ўз ўрни бор!
Рўза ойнинг савоби заққумга тарёк этар!
Суҳайлий ҳам Оллоҳга ҳамду сано айтади!
Рўзанинг савоблари кўнгилни пок..пок этар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий