ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 16 июня 2016 г.

уйку

БИЛАСИЗМИ нима учун Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар..?


... Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи ва салламдан, у киши айрим саҳобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган:
~ «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир..»...
(Бошқа) бир ривоятда эса:
~ «Батаҳқиқ, у ДЎЗАҲ аҳлининг ётишидир..» Абу Довуд ривоятлари.

Ушбу ҳадисни АЛЛОҲнинг изни билан табобат тасдиқлади...
Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:
... Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан ҳажми кичикроқ бўлганлиги туфайли ЮРАК кўтаришига осонроқ бўлади... ... Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...
... Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади..
... Ошқозон озиқ-овқатни ҳазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади..
... Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши ДАВОЛАНИШ усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан...
Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, ИНСОН ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бýлиб, ИДЕАЛ УЙҚУГА кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

ОСМОНГА ҚАРАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ:
... ~ Оғиздан нафас олишига сабаб бўлади. Чунки осмонга қараб ётилганда пастки жағ бўшашиб, оғиз ўз-ўзидан очилиб кетади...
... Оғиздан нафас олиш эса инсонни кўп касалликларга элтади.. Шамоллаш ва бурун битиши ҳамда милкларнинг қуришига сабабчи бўлиб, сўнгра сурункали яллиғланиш бошланади. Натижада гиперплазия ёки милкларда шишлар пайдо бўла бошлайди...

... ~ Ушбу вазият яна халқум ва бурун ковагларини кенгайтириб, тўғри нафас олишига ҳалақит беради...
Натижада инсон ҳуррак отишдан тўхтамайди.

... ~ Инсон уйғонганда эса оғзидан нафас олган холатда туради ва тили одатдагидан ўзгача бўлиб, оқ рангли қоплам билан қопланган бўлади...
Бундан ташқари эса оғиздан ёқимсиз ҳид тарала бошлайди.

... ~ Ҳамда ушбу вазият умуртқа поғонасига ҳам номуносибдир... Чунки умуртқа бир текисда бўлмайди. Яъни бўйин ва бел қисмлар (ҳудди тўлқин шаклига ўхшаб) эгилиб қолади.

ЧАП ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ..
... ~ Юракни ўнг томондаги (оғир) ўпка босиб қўйиб, юрак уруш функциясига таъсир қилади... Ва (айниқса кексаларнинг) иш фаолиятини қисқартиради.
... ~ Ўнг ўпка тўлиб турган ошқозонни эзиб, юрак ва жигарга оғирликни туширади.
... ~ Ички аъзолардан жигар оғирроқ ҳисобланиб, у чап томонга оғиб (осилиб) қолади... Жигар ўнг томонда бўлганлиги боис ҳамма оғирлиги юрак ва ошқозонга тушиб, натижада ошқозонни ҳазм қилишида кечиктиради.

ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБАЛАР ЯНА ШУНИ ТАСДИҚЛАБ БЕРДИ:
Ўнг томонга ёнбошлаб ётилганда, ошқозон озиқ-овқатни ичак томонга 2.5 - 4.5 соатлар ичида ҳазм қилиб ўтказар экан...
Агарда чап томонга ёнбошланса, жараён
5-8 соатлар ичида давом этар экан...

Комментариев нет:

Отправить комментарий