ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 3 мая 2020 г.

Хурмо

Хурмо
“Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар сизлардан бирортангиз оғиз очадиган бўлса, хурмо билан оғиз очсин. Албатта у баракадир. Агар уни топа олмаса, сув билан ифторлик қилсин. Чунки у покловчидир”. 
Аҳмад, Доримий ривояти.
Инсоннинг табиати ширинликни ёқтиради, айниқса
очликдан сўнг. Жигар ҳам ширинликни хушлайди. Арабларнинг ҳам табиати хурмога мойил. Хурмо муносиб вақтда тановул қилингани учун, барака олиб келади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ҳар бир ишларида ҳикмат ва фойда мужассамдир. Ушбу ифторликда хурмо танавул қилиш ҳадиси ҳам жуда кўплаб фойдани ўз ичига олади. Айниқса, тиббий жиҳатдан.
Оғиз очиш пайтида қорин очқаб, бадан кўп таом истаб турган ҳолатда хурмо биринчи бўлиб ошқозонга етиб борса, мияга тўқлик ҳиссини жўнатади. Натижада ҳолсизланиб турган ошқозонга енгил ва тез ҳазм бўлувчи мева жойлашади.
Витамин А, B-1,2,3,5,6,9, C, D, K, калций, темир, фосфор, руҳ, натрий ва марганец сингари комплекс элементларни ўзида мужассам қилган.
Хурмодаги калий миқдорининг юқорилиги боис асаб тизими ўзига келади.
Очликнинг сўнгги соатларида қонда қанд миқдори кўтарилади. Натижада ҳолсизлик, дангасалик, диққатни жамлай олмаслик каби ҳолатлар авж олади. Хурмо эса қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
Хурмо чексиз қувват манбаи бўлиб, кун давомидаги чарчоқдан фориғ этади.
Таркибида кўплаб фойдали элементлар ва витаминлар сабаб, саратон касаллигини бартараф этади.
Жигар фаолиятини яхшилайди.
Ўзи шира, глюкоза ва сахарозага бой бўлсада, қанд миқдорини кўтармайди. Аксинча, туширади. Бир кунда тўрт донадан истеъмол қилиш тасвсия қилинади. Ортиқчаси кўплик қилади.
Ўпка ишлашини яхшилайди.
Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
Иммунитетни кўтаради.
Юрак фаолиятини ривожлантиради.
Юздаги нерв толалари шол бўлишидан сақлайди.
1 донаси тахминан 23 колорияга эга.
Озишни истаганлар ширинлик сифатида тановул қилсалар бўлади.
Кислота балансини ушлаб туради.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга энг яхши озуқа манбаи ҳисобланади.
Стресс ва тарангликни камайтиради.
Шу ва шунга ўхшаш фойдали жиҳатларни ўзида мужассам этган хурмо меваси ёшу қарига бирдай мос келади. Фақат уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш керак.
Суратда: тупида қуритилган хурмолар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий