ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 5 мая 2020 г.

Abduqadir Sattarov, [06.05.20 07:03] Чингизхонни қабри қаерда?

Abduqadir Sattarov, [06.05.20 07:03]
Чингизхонни қабри қаерда?
Бутун инсоният тарихидаги энг йирик империянинг бошлиғи, эски Дунёнинг бешдан тўрт қисмини забт этган саноқсиз бойликлар эгаси бўлмиш кўчманчи қабилалар раҳнамоси буюк ҳоқон Чингизхоннинг қабри, унинг сўнгги
қўнимгоҳи қаерда жойлашганлиги масаласи кўп асрлар давомида олимлар ва мутахассислар, энг асосийси хазина изловчиларни қизиқтириб келган.
Унинг қабрини топиш илинжида қанчалаб илмий ва сайёҳлик экспедициялари уюштирилган, аммо бирорта ҳам аниқ маълумот учрата олишмаган. Мўғул халқи ва мутахассисларининг фикрича, уларнинг буюк бобокалони қабри Улан-Батордан шимолда, пойтахтдан анча узоқликда, аллақандай тоғли ерда жойлашган. Афсонада келтирилишича, уни Бурхан-Хамдун тоғида дафн этишган. Хитойлик олимларнинг фикрига кўра эса, хоқон умуман бош-қа ерга дафн этилган.
Чингизхон қабрини изловчи экспедиция аъзоси ва Урумчидаги тарихий музей раҳбари профессор Цан Хуннинг илмий ишончига кўра, афсонавий қўмондоннинг ҳақиқий дафн этилган жойи, тахминан топилган. Агар бу тахминлар ўзини оқласа, унда бу топилма бутун дунё илм-фан оламидаги ҳақиқий мўъжиза бўла олади.
Бу тахминий топилма қабр Хитой ҳудудида Мўғулистон чегараси яқинида Олтой тоғи этакларидан топилган. Дарвоқе, хитойлик олимлар кейинги йилларда Чингизхоннинг мозори айнан шу ҳудудда бўлиши кераклигини қайта-қайта таъкидлашган, чунки кўпчилик ҳарбий юришларида унинг қўшини айнан шу ердан ўтган. Чингизхон 1227 йилда тангутлар ўлкаси бўлмиш Си-Ся устига юриш қилиш пайтида ўлган. Унинг ўлими тафсилотларининг бир неча тури мавжуд. Улардан бирига кўра, қўмондон ёввойи отларни жамоа бўлиб овлаш давомида отдан йиқилиб тушган.
Унинг оти нимадандир ҳуркиб, ён томонга бурилган, хон эса ерга қулаган. Шундан сўнг кекса император ўзини ёмон ҳис қилган.
Унинг лашкарбошилари ҳарбий юришни тўхтатиб, ортга қайтишни маслаҳат беришган, аммо Чингизхон юришда давом этиш фикрида қаттиқ туриб олган. Ҳатто ўлимидан олдин ҳам у шуни қаттиқ талаб қилган. Хоннинг ўлими токи тангутлар устидан мутлақо ғалаба қозонилгунга қадар ўта махфий сақланган. Бошқа бир тахминга кўра, Чингизхон камон ўқи жароҳатидан (Марко Поло шундай деб ҳисоблаган) ёки чақмоқ уришидан (Плано Карпини шу фикрга ишонган) ҳалок бўлган экан.
Кенг тарқалган мўғул афсонасига кўра эса, Чингизхон тангут маликаси гўзал Кюрбелдишин-хотун етказган жароҳат туфайли оламдан ўтган. Ўта мафтункор, айёр ва ҳийлакор бу аёлни тангутлар подшоси Шидурхоҳоқон махсус жўнатган.
Чингизхон Марказий Осиёни босиб олгач, унинг лашкарбошилари маҳаллий туркий жангчи бойларнинг дабдабали тўй-ҳашамларда тақадиган қурол-аслаҳалари ва кийимларини кийиб, тақиб оладилар.
Чингизхон ўзи эса қурол-аслаҳаларни қанчалик яхши кўрмасин, мусулмонларнинг ҳашаматли қуроллари-ю, буюмларидан атай фойдаланмаган. У кўчманчиларнинг кийимларини кийишда давом этган эски урф-одат ва анъаналарга амал қилган. Мўғул миллий қадриятларига Хитой ва Мусулмон маданияти таъсирининг олдини олиш учун у ўз халқига ҳам ўз анъаналаридан чекинмасликни буюрган.
Чингизхон ўлгач, унинг лашкарбошилари ва фарзандлари ўз ҳукм-дорларининг хоки ва руҳи абадий ором олиши учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилганлар.
Чингизхоннинг дафн этилган жойи қаттиқ сир тутилган. Қабрини минглаб отлар ёрдамида маросимдан сўнг, ер билан бир қилиб, текислаб ташлашган. Дафн жараёнида икки минг нафар киши иштирок этган. Аммо дафн маросимидан кейин хоннинг саккиз юз нафар отлиқ аскарлари уларни чопқилаб, бўлакларга бўлиб ташлашган. Лекин бу саккиз юз нафар жангчи ҳам бир кундан кўп яшай олмаган. Чингизхоннинг сўнгги манзили қаттиқ сир сақлангани ва келажакда бу қабр душманлар тарафидан очиб, таҳқирланишининг олдини олиш мақсадида хоннинг тўққиз нафар ўғли уларни ҳам қатл қилишган. Кейин эса шу атрофда ёки яқин оралиқда учраб қолган ҳар қандай кишини дар-ҳол қўлга олиб, ўлдириш учун махсус соқчилар қўйишган.

Abduqadir Sattarov, [06.05.20 07:03]
Ўтган асрнинг 90-йилларида мўғул халқининг энг ишончли ҳамкори бўлмиш Собиқ Совет Иттифоқи парчалангач, Чингизхоннинг қабрини излаб топиш мақсадида Мўғулистонга америкалик ва япониялик тадқиқотчилар кўплаб экспедициялар уюштиришган. Археологлар олдига эса Мўғулистон ҳукумати биттагина шарт қўйган.
Яъни - «Буюк аждодимизнинг хокини безовта қилманглар». Экспедициячилар бу қабрни излаб топиш учун миллионлаб доллар сарфласалар ҳам, уларнинг саъйи-ҳаракатлари бесамар кетаверган. Хитойликларда афсонавий қўмондоннинг қабрини излаб топиш учун илмий қизиқишдан ҳам кўра, сиёсий манфаат доимо устун бўлган. Яъни Мўғулистонда буюк император сифатида эъзозланадиган хоннинг қабрини топиш орқали Пекин бу минтақанинг ҳақиқий ва тенг-сиз етакчиси ким эканлигини қўшниларига кўрсатиб қўймоқчи.
Бундан ташқари, Чингизхоннинг қабрини кашфиётчиларига ҳад-ҳисобсиз бойликлар, олтин ва кумуш тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар ҳам ато этиши шубҳасиз. Ахир, бу қабрда яширилган хазина миллионлаб долларга баҳоланиши аниқ. Тўғри, бу ерда хоннинг қабри ҳақиқийлиги хусусида турли зиддиятлар мавжуд. 1950 йилда Хитойда бир мақбара қурилган бўлиб, хитойликларнинг айтишича, унда Шимолий Цинхай музофотидан топилган Чингизхоннинг хоки сақланарди.
Бироқ, хон қабри кашфиётчиларидан бири профессор Цан Хунинг фикрига кўра, мақбарада сақланаётган бу хок умуман буюк ҳоқонга тегишли эмас. Агар чиндан ҳам улар топган қабрда Чингизхоннинг хоки ва хазинаси мавжуд бўлса, унда бу топилмани минг йилликнинг энг йирик кашфиёти деб ҳисоблаш мумкин. Аммо. Биргина шу аммо барча фаразларни йўққа чиқаришга қодир. Чунки буларнинг барчаси илмий тахминлар, холос.

  • Ихтиёр ЭсоновДунёдаги энг катта империя Британия империя си булган менимча агар географик жихатдан об карайдиган булсак Чингизхон империяси Евросиенинг 3/1 гаям эга булмаган
    2
  • Barakaev BUМонголияда Бурхон хамдун тогида дафн этилгани 2017 йил тв.да курсатилган эди.
    Кабр атрофи хозир урмонзор булиб кетган экан.
    Кабр дарахт томирлари остида колган.
    ...Ещё
  • Ravshanjon AbdullayevQabrni Gobi sahrosi deb eshitganman. Ammo sahro juda kengligi bois topishni imkoni yo'q emish.
    2
  • Barakaev BUХозирги кунда - Чингизхон кабри, манголча услубда кайта тикланган.
    У кабр атрофи (транспортда кабрга боргунча бир кунлик йул худудигача) давлат томонидан курикланади.
    1
  • Малика ЮлдашеваБир асарда укигандим. Чулга кумилган ва текислаб ташланган, тобути соф олтиндан ишланган ва кабрини ичи кимматбахо тошларга тула деб.
    1
  • Шохистахон Ульжаева Яхши маълумотлар тўпланмоқда. Катта раҳмат Сизларга!
    2
  • Akmal KhanГеографияни кўп хам яхши билмайман тепада ёзилганларга қараганда Муғилистон Хитой ерларидами
  • Хотамжон ТухтаевАмур Темур қабри очилганда иккинчи жаҳон уруши бошланган.
    Шунинг учун Монголия давлати Чингизхон қабрини очишга руҳсат бермайди.
    1
  • Муродбек КодировЧингизхонни ер юзида яшаб ўтган айтарли барча ҳоқонлардан устун томонлари кўп бўлган .Қабрини "сир" эканлиги ҳам унинг устун томонидир .
    2
  • Ихтиёр ЭсоновХайронман Чингизхонни жуда улуглашади аслида у биронта жиддий ракиб бн катта жангда тукнашмаган Жалолиддин ни инобатга олма ганда, бирон бир маьнавий мерос колдирмаган булса
    4
  • Касимов Эршатович ШерзатЧингизхон вактнинг бир пайтига тугри келганда хамма халк бир бири бн кирилиб юрганда.Амир Темурни айтса булади бую саркарда деб.
    3
  • Касимов Эршатович ШерзатБуюк саркарда деб.
  • Баха БахахаНима фарки бор ката
    1
  • Шохистахон Ульжаева Чингизхонни қабри қаерда?
  • Reimbergan KuchkarovЧингизхон қабри сир тутилишига биринчи сабаб.Шимолий қавмларда кўплаган вахшийликлар қилган ҳукмдорлар калла суягини хўрлаш, таҳқирлаш удум бўлганидир. Маданийлашган ҳозирги жамиятда унинг қабрини излаш фақат фойда олиш учундир. Бойликларига келсак, у...Ещё
  • Rustam IqbolБу ифлоснинг ўлими ҳам одамларга шунча кулфат келтирган экан-да!
    2
  • Ayetullahan Oyatullohon O'zturk Qozoqistonda topildi ammo ochilmadi degan habar chiqqan edi
  • Шохистахон Ульжаева Чингизхонни қабри қаерда?
  • Иброхим ПулатовАмир Темирни хам сир сақланган. 7-жойда суний қабрлар қилишган..
  • Mansoorxon Tairov Чингизхон энг катта империянинг бошлиғи бўлмаган бошловчиси бўлган...У ўзи хаётлигидаги хосил қилган империя Амир Темур ҳамда Александр Македонскийлар империясидан катта бўлмаган... лекин Чингизхон инсоният тарихидаги уч буюк императоролардан бири бў...Ещё
    5
  • Салохиддин МухиддиновЧингизхон ёвузлиги, вахшийлиги билан ном қолдирган‼️
    Уни ясоқми, ямоқмитупураман ўша шаблонигаям‼️
    Ўзимиззи яқин тарихимизни билийлик‼️
    ...Ещё
  • Ulug'bek AbduolimСавол: Мирзо Улуғбек, Бароқхон, Амир Худойдодлар давридаги Мўғулистон ҳозирги вақтда қайси давлатлар ҳудудига тўғри келади?
  • Фарход АкбаровСпутник ёрдамида Чингизҳон вафот этганидан сўнг неча кун юриш мумкин бўлса шунча ҳудудни ва ўша пайтларда мурдани неча кунгача сақлаб кўмиш одати бор бўлган бўлса яна ўшанча вақт орасида босиб ўтиладиган масофа...Ещё
  • Анвар ОчиловМайли кимни қабри қаерда бўлса бўлсин лекин ҳамма буюк подшоҳлар Ўғузхон, Қорахон, Алп Эр Тўнга, Чингизхон, Маликшох, Исмоил Сомоний, Салжуқ, Ғазнавий, Усмон ғози, Амир Темур, Шайбонийхон, Захириддин Бобур ўзбек фарзандларидир. Биз бугун бирини оқ бирини қора қилишга ҳаққимиз йўқ барчасининг тақдири яратган Роббимизга ҳавола.
    1
  • Анвар ОчиловРуслар ўргатиб келди бизларга ҳамма аждодларинг ёвуз эди деб биз шўрликлар ишондик ва қотиб қолдик.
  • Анвар ОчиловСовет даврида бизни тарихимизни ёзганларни кўпи яхудийлар эди буниям унутманг азизлар.
    1
  • Zafar BekchanovChingizxonning öĝillari törtta bölmaganmi
  • Аслиддин АлмардановТарихи арба улусдаги маълумот қолиб кетибди
  • Кахрамон ЯхшимуратовБошка битта манбада тортиб юриладиган юртаси(уйчаси) кетаетган пайтда уй тагидан ерга кумиб юборилган дейилган.
    (Чиройли таржима учун рахмат)

Комментариев нет:

Отправить комментарий