ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 мая 2020 г.

Abduqadir Sattarov· АЗИЗ МАТБУОТЧИЛАР

Abduqadir Sattarov· 
АЗИЗ МАТБУОТЧИЛАР
Бутун жаҳон 
матбуотчилари кунига
Оламда кўп ниҳоят
Ўткир тадқиқотчилар,
Шунингдек, ҳисобдонлар,

Моҳир иқтисодчилар.
Олам узра кезарлар
Минг..минг саёҳатчилар,
Бутун ишдан хабардор
Раҳбар сиёсатчилар,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Кенг оламни кузатиб
Юргувчи хушёрларсиз,
Муждаларни ёзишга
Ҳар доим тайёрларсиз!
Аммо сир..асрорини
Сақловчи айёрларсиз,
Жаҳон кезиб юргувчи
Собиту сайёрларсиз,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Жамият ривож топиб,
Ўсмоқда тараққиёт,
Тараққиёт туфайли
Ўзгармоқда бу ҳаёт!
Дунёнинг ишлари кўп,
Барчаси ҳаёт..миамот,
Олам..жаҳон сирларин
Очгувчи бу матбуот,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Сизлар асло билмаган
Бирор соҳангиз йўқдир,
Ва ё кезиб чиқмаган
Ўлка, воҳангиз йўқдир!
Яхшиликдан бошқа ҳеч
Хайру саҳонгиз йўқдир, 
Касбингиз шундай улуғ,
Ўзга баҳонгиз йўқдир,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Сизларнинг ёзганингиз..
Барчаси хушхабарлар,
Ҳамкасбсиз барчангиз,
Гўё хешу таборлар!
Четда қолмас хаттоки
Масжид ёки саборлар,
Игна билан ёзасиз,
Қўйиб зеру забарлар,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Оламнинг ҳар бурчини
Кезиб, кўриб юрасиз,
Анжуман, мажлисларда
Хушёр, сезгир турасиз!
Ғалва..жанжалларни ҳам
У ён..бу ён сурасиз,
Энг ёмон иллатларни
Танқид қилиб урасиз,
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!
Ватан, жамият учун
Тиним билмай ишлайсиз,
Бутун олам аҳли нинг
Кўнглин олиб хушлайсиз!
Барча қонун..қоидани
Жуда маҳкам ушлайсиз.
Балки Суҳайлийни ҳам
Сиз бугун олқишлайсиз.
Байрамингиз муборак,
Азиз матбуотчилар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий