Abduqadir Sattarov
9 Май. Ҳақиқат ва уйдирмалар
Тарихчи Анвар Назир Иккинчи жаҳон уруши, Ғалаба куни ва СССР тарихига оид халқ орасида тарқалган ёлғонларни санаб ўтди.
1. Иккинчи жаҳон уруши 1941 йили бошланган ва уни Германия бошлаганми?
Аслида Иккинчи жаҳон урушининг бошланишида СССРнинг ҳам иштироки бор. 1939 йилнинг 23 августида СССР билан Германия
ўртасида 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланганди. Бу шартноманинг махфий қўшимча аҳдномасига мувофиқ, Германия ва СССР Шарқий Европада ўз таъсир доираларини бўлиб олиши кўзда тутилганди. Ҳар икки мамлакат манфаатлари, аввало Польша давлати билан боғлиқ эди. Совет томони Ғарбий Украина, Ғарбий Беларусь ва Бессарабия (1921 йилда бой берилган) ҳудудларини қайтариб олмоқчи эди.
1939 йилнинг 1 сентябрида Германия Польшага бостириб кирди ва Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берди. 3 сентябрда Англия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилди. СССР 1939 йилнинг 17 сентябрида Польша ҳудудига қўшин киритди. Кўп ўтмай Брестда немис қўмондони Т. Гудериан ва совет генерали С. М. Кривошеий қўмондонлигида Польшанинг бўлиб олиниши муносабати билан қўшма совет-герман паради ўтказилди.
ва Германиянинг Вермахти биргаликда Польшани бўлиб олишди. Ҳозирги Беларусь ҳудудидаги Брест шаҳрини Гитлер 1939 йили Сталинга поляклардан куч билан тортиб олиб берганди ва 1945 йилдан сўнг ҳам Шарқий Европанинг харитаси ўзгармай қолди.
СССР бу урушдан манфаатдор эди: Иккинчи жаҳон уруши советлар давлати учун ўз ҳудудларини кенгайтиришда зарур эди ва Гитлер ҳам шундай мақсадни ўз олдига қўйганди - шу босқинчилик сиёсати Сталин билан Гитлерни бирлаштирди.
1939 йил ноябридан 1940 йил мартигача СССР ва Финляндия ўртасида уруш бўлиб ўтди. Бу уруш натижасида СССР Финляндиянинг бир қатор ҳудудларини тортиб олиб, шимоли-ғарбий чегараларини мустаҳкамлаб олди, бугунги Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Виборг шаҳри, Финляндияга ёндош жойлашган Карелия республикаси айнан шу уруш давомида эгалланган.
1940 йил ёзида шу урушдан фойдаланиб СССР расмий талаб билан билан Руминияни Бессарабия ва Шимолий Буковинани беришга мажбурлади, бунинг натижасида Молдавия ССР иттифоқ республикаси пайдо бўлди (асли молдован деган миллат йўқ, булар руминлардир). 1940 йилнинг июнида эса Эстония, Латвия, Литва совет қўшинлари томонидан босиб олинди.
Шундай қилиб Иосиф Сталин Адольф Гитлер билан дўстлик ва шерикчилик ҳақидаги шартномаси асосида Европанинг бир қисмини эгаллаб, Иккинчи жаҳон урушига фашист Германиясининг иттифоқчиси сифатида кирди. Фақат 1941 йили Гитлер очкўзлиги оқибатида бу иттифоқни бузиб.....Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини кузатииб боринг..

Комментариев нет:
Отправить комментарий