Ruxsora Abdullaevna Oripova
"Аёлни тушуниш"
Бугун юртимиз Марказий телеканалларида намойиш этилган “Илҳақ” киносинидаги она, аёл образларидан таъсирланиб, А.Ориповнинг оммага машҳур бўлган “Аёл” шеърининг тарихи ҳақида қисқа тўхталмоқчиман.
Ушбу шеър 1965 йилда ёзилган. Шоирнинг Шермуҳаммад исмли амакиси бўлиб, минглаб кишилар бошига тушган фожеа, яъни иккинчи жаҳон уруши уни ҳам қонли домига тортган эди. Ориф
(А.Ориповнинг отаси) буванинг укаси Шермуҳаммад (А.Ориповнинг амакиси) йигит ёшида бу дунёни эрта тарк этди. Унинг жисми дунёнинг қайси бир пучмоқларида қолиб кетди. Шермуҳаммад хонадонида унинг турмуш ўртоғи 19 ёшли келинчак Ойбуви қизалоғи Раҳимани бағрига босганча қолган эди.
Орадан 5-6 йил ўтади. Ҳар қандай жароҳатга даво вақт дейдилар. Саккиз ойлигиданоқ етимлик бошига тушган қизалоқ тетапоя қила бошлайди. Ориф бува келинини ёнига чақириб: “Ҳали ёшсиз, бу дунёга ҳар ким умид билан келади. Тақдир экан, кўргулик, чидаймиз-да. Ҳаётингиз ҳали олдинда, турмуш қуриб, униб-улғайинг, биз розимиз!”, дейди. Шунда, бева келинчак: “Агар хонадонингизда сиғмаётган бўлсак, айтинг, биз кетайлик. Лекин, бу гапни қўйинг, мени азобламанг, дардимни янгиламанг.... Мен укангизга мангу содиқ қолиш учун ваъда берганман, улар мен учун доим тирик!”
Шу- шу бу масала қайта кўтарилмади, вафодор келинчак, йўлга интизор, илҳақ бўлиб, умр бўйи шу хонадонда яшади. Ўн тўққиз ёшли аёлнинг бунчалик содиқлигини кўриб улғайган А.Орипов, кейинчалик Ойбуви келинойиси тимсолида ана шундай аёлларга шеърий қасида бағишлади:
Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу.
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у...
Ушбу шеър, нашр қилингандан кейин, албатта самимият билан кутиб олинди, аммо танқид қилгувчилар ҳам топилди.
Умарали Норматовнинг “Аёлни тушуниш” мақоласидан: – “Бу ўринда мен таниқли танқидчимиз Очил Тоғаевнинг “Севги ва содоқат” мақоласи, унда Абдулла Ориповнинг “Аёл” шеъри хусусида илгари сурган танқидий мулоҳазаларини кўзда тутаётурман. Мақола муаллифи ... уруш туфайли ўн тўққиз ёшида севганидан айрилиб, бир умр тул ўтишга мажбур бўлган келинчакнинг ҳатти-ҳаракати ҳақида жиддий эътироз билдиради: “Содиқ бева”нинг аҳд-паймони ўқувчида нохуш таассурот қолдиради, деб ёзади, аёлнинг бошқа турмуш қурмай тоқ ўтишини катта гуноҳ сифатида баҳолайди; унингча ёлғизлик ҳаётий номукаммал умр кечиришдир. Бу ҳол ижтимоий фаолиятнинг ҳам номукаммалиги демакдир... ... Сўнгра танқидчи шеърдаги аёл образига қарши очиқ ҳамлага ўтади. Одатдагидек, қораловчи ролига кириб, унинг шаънига бир қатор айблар қўяди, аёлни қип-қизил жиноятчига чиқаради. Танқидчи тўқиган айбномаларни бир ўқиб кўрайлик:
Биринчи айбнома: Тирик инсоннинг ўлган киши хотираси учун ҳаётий ҳузур-ҳаловатдан воз кечиб, ўзини ихтиёрий равишда аянчли турмушга маҳкум этиши маънисизлик, айни пайтда ғайри ҳаётий ҳамдир. Бу ҳол аёлни энг эзгу бахт оналик бахтидан маҳрум этади, маънавий қашшоқлантиришга олиб келади. Бундай “вафо” ва “садоқат” охир-оқибатда марҳум шаънига нисбатан маломат туйғуларини келтириб чиқариши ҳам мумкин».
Иккинчи айбнома: «Иккинчидан, аёлнинг бундай турмуш тарзи аёл бурчдор бўлган ижтимоий ҳаётга зарарлидир». Сўнгра мунаққид аёлнинг етти бор ухлаб тушингизга ҳам кирмаган айбларини фош этади. Гўёки аёл уруш келтирган жудолик алам-изтиробларининг асири бўлиб қолиб ҳаёт тарафида эмас, уруш тарафида турган. Урушга хизмат қилган. “Урушнинг ҳаётга келтирган зарарини янада чуқурлаштирган”, “келажак авлодларнинг нуфузига зарар етказган” эмиш.
Учинчи айбнома: аёлнинг ёлғиз ҳаёт кечириши «авлодлар аро асрий алоқа ворислик кўпригига раҳна солмоқ демакдир».
Шоир:
Шу содиқ бевага саждалар қилинг,
Шу содиқ бевага айланг эҳтиром.
деб бежизга ёзмаган-ку. Ушбу сатрлар ортида ўзбек менталитетига хос ваъдага вафо, никоҳни, оилани муқаддас билишдек олий фазилатлар тараннум этилмаганми?
Malham Uz, [10.05.20 05:06]
(Суратда, келинчак Ойбувининг “ёлғиз беланчак”да қолган қизи Раҳима).🌙 РАМАЗОННИНГ янги🌝КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar
Комментариев нет:
Отправить комментарий