ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 29 февраля 2020 г.

ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО.

Abduqadir Sattarov 
Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!
ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО..
Фойдали хусусиятлари:
Иштаҳани очади;
меъда ва жигар касалликлари;
камқонлик;
бачадон хасталиклари;
жароҳат, яра ва шишларни даволашда наф беради.

Ножўя таъсири: ўн икки бармоқ ичак яраси, гастритда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ортиқча ва нотўғри қабул қилинса, юз рангини сарғайтириб, танани оздиради.
Кимларга мумкин эмас?
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга зирадан тайёрланган малҳамлар ҳар доим ҳам тавсия этилавермайди
Нархи: пойтахт бозорларида 100 гр. зиранинг ўртача нархи 2.000 сўм атрофида
Рецепт: 
1. Организмда тўпланиб қолган елларни кетказиш, овқат ҳазмини яхшилашда зирадан дамлама тайёрлаб ичилади. 
Бунинг учун 100 гр. қора зирага 1 литр сув қўшиб, 30 дақиқа қайнатилади. 
Дамламани бир кунда 3 маҳал 50 гр.дан қабул қилиш тавсия этилади.
2. Кўк ёки қора чой дамламасига ярим чой қошиқ зира уруғини қўшиб,
10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади.
Дамламани овқатланишдан олдин ёки кейин чой каби ичилади. 
У қон босими ошганда фойдали ҳисобланади.
Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун:
0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади.
Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 
3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. 
Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз..👉🏻 🌐 Энг сўнгги хабарларга @malhamuz   обуна бўлинг☝🏻мақола ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998999063366                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий