ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 29 февраля 2020 г.

Энергетик ичимликлар: вақтинчалик хушкайфиятнинг оқибати қандай?

Abduqadir Sattarov
Энергетик ичимликлар: вақтинчалик хушкайфиятнинг оқибати қандай?
Бугун жимжимадор безаклар, турли чақириқлар билан реклама роликлари орқали ҳаётимизга кириб келган энергетик ичимликларни барча турдаги савдо шаҳобчаларида учратишимиз ва харид қилишимиз мумкин.
Қувват бағишловчи ичимликлар инсон организмига қандай таъсири борки уни севиб истеъмол қилиш даражаси йил сайин ортиб бормоқда? Танага ташқи муҳит орқали кириб келаётган қувват организмнинг заифлашувига олиб келмайдими? Вояга етмаганларнинг ушбу ичимликни ичиши қандай салбий оқибатларни пайдо қилиши мумкин? Бу каби саволлар билан Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят кардиология марказининг олий тоифали врач кардиологи Бахтиёр Хабибуллаевич Азимовни суҳбатга чорладик.
- Энергетик ичимликлар таркибида витамин ва минералларнинг кўплаб тури учрайди. Аммо бу билан уни фойдали ичимликлар қаторига киритмаслигимиз керак. Негаки инсон танаси бирваракайига қабул қилинган витаминлар жамланмасини кўтара олиши, унга жавобан энергия сарфлаши жоиздир. Таркибида таурин, гуаран экстракти каби кофеин турларини мужассамлаштирган бу ичимлик қарамликни келтириб чиқариш билан бир қаторда аста-секинлик билан дозани ошириб истеъмол қилишга ундайди. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган кофеин марказий асаб тизимининг зўриқиши, юрак ритмик ҳолатининг бузилиши, безовталик ва уйқусизлик холатларини келтириб чиқаради. Энергетик ичимликларга бўлган қарамлик оқибатида инсон организмида, хусусан, юрак қон томир тизими, ошқозон ости безларида ўзгаришлар содир бўлади.
Вояга етмаганлар ўртасида қувватбахш ичимликнинг истеъмол қилиниши қатъиян ман этилади. Чунки, ўсиб келаётган ёш организмда - моддалар алмашинувининг кучли даври содир бўлаётган танада бу ичимликнинг истеъмолидан сўнг зўриқишлар кузатилиши, ёки аксинча, сунъий қувват баҳш этиши оқибатида танада “дангасалик” касалининг урчишига сабаб бўлади. Ичимликнинг қонга сингиши натижасида анемиянинг турли кўринишдаги холлари келиб чикади ва темир моддасининг қонга сўрилишини бузади. Қисқа қилиб айтганда энергетик ичимлик истеъмол қилиш ишқибозликдан қарамликка, қарамликдан эса инсон ҳаётини бой беришдек мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Дўкон пештахталарини тўлдириб турган, вақтинчалик хушкайфият бағишлаш орқали умрбод қарамликка чорлайдиган қувватбахш ичимликлар инсон саломатлиги ва унинг руҳий оламига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг бу борадаги қизиқишларига нисбатдан “Тўхта!” демоғимиз даркор. Зеро, жисмонан соғлом, ақлан етук ёшлар мамлакатимиз келажагининг бунёдкорларидир..👉🏻 🌐 Энг сўнгги хабарларга @malhamuz   обуна бўлинг☝🏻мақола ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998999063366                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий