Abduqadir Sattarov
ТОМИР НЕГА ТОРТИШАДИ?
Тунда оёқ томири тортишиши кўпчиликка таниш бўлса керак, ширин уйқуни бузган бу оғриқ ўриндан сакраб туриб, болдирни ишқалашга мажбур қилади. Лекин бу ҳолат фақатгина болдирларда эмас, қўл ва тананинг бошқа соҳаларида ҳам кузатилади, бу ҳолатни томир тортишиши
десакда аслида у мушаклар қисқариши ҳисобланади. Бу ҳолат тиришиш, судороги, спазм ҳам дейилади, бундай тортишишлар бирор патология аломати бўлади яъни улар сабабсиз бўлмайди. Мана шу сабабга кўра мушаклар
тиришиши кам, тез-тез ёки доимий шунингдек бир ёки бир қанча мушакларда кузатилиши мумкин. Тортишиш скелет мушаклари ёки силлиқ мушакларда юз беради.
Тошдек мушак: тиришиш (судороги)-бу фақатгина совуқ сувда чўмилганда, бирдан болдир мушакларининг тортишиши ёки эпилепсия (тутқаноқ)да кузатиладиган бутун тана мушакларининг тиришиши эмас, мушаклар тиришиши турлари кўп ва улар бир-биридан анчагина фарқ қилади. Масалан: тиришишлар қайси мушак яъни силлиқ ёки кўндаланги-нинг тортишишига кўра фарқланади, шунингдек бу эпилептик хуружми ёки бошқа сабабли юз беряптими буни тортишиш давомийлигига кўра фарқлаш мумкин. эпилепсия сингари жиддий хасталикка чуқур кирмасдан кундалик ҳаётимизда учраб турадиган мушаклар тортишиш ҳақида маълумот берамиз. Мушаклар тортишиши бирор ноқулай ҳолатми ёки касаллик аломати, шунга аниқлик киритамиз.
Аломатлари: мушаклар тортишиши қандай бўлишини ёдидан чиқарган кишилар учун унинг аломатларини эслатиб ўтамиз:
Мушак кутилмаганда бир ҳолатда худди тошдек қотиб қолади, бироз дўппаяди;
Кўпинча оғриқ шундай кучли бўладики одам беихтиёр дод солиб юборади;
Мушак тортишиши ўтиб кетади, аммо бунинг учун бир неча сониядан бир неча дақиқагача вақт бўлади.
Хўш мушак қисқарганда нега оғриқ сезамиз? Бу холатни кўз олдимизга келтирамиз, мушакда қисқариш бошланиб, тўхтай демаса ва буни тўхтатишнинг имкони бўлмаса, мушак тўқимаси кислород ва озуқавий моддаларни етарли миқдорда ололмайди. Яъни мушак қисқа вақтли интенсив ишлаганда алмашинувлар жараёнидан ишлаб чиқаради, бу моддалар йиғилиб қолиб, асаб толалари учларига салбий таъсир этади. Асаб толалари учлари таъсирлангач у оғриқни ҳосил қилади.
Нега бундай бўлади? мушак аппаратининг бундай бебошлигига доим изоҳ топиш мумкин, аммо бу изоҳни топиш доим ҳам осон кечмайди, бунинг учун мутахассисга мурожаат этиб, таҳлиллар топшириш, текширувлардан ўтишга тўғри келади.
Агар мушаклар беихтиёрий тортишишининг энг асосий сабаларини кўриб чиқсак қуйидагича рўйхатга эга бўламиз:
Тиришишлар юқорида айтиб ўтилган эпилепсия касаллигининг асосий сабаби ҳисобланади;
Тиришиш қоқшол каби хавфли хасталикка ҳам хос;
Невротик ҳолатлар (истерик невроз, психоген тиришишлар)да ҳам кузатилади;
Органик ва ноорганик заҳарлардан заҳарланишда одам мушаклари тортишиб тиришади;
Организмда баъзи микроэлементлар миқдорининг ортиши ёки танқислиги, шунингдек бу моддалар алмашинувининг издан чиқиши ҳам мушаклар тортишишига сабаб бўлади, масалан: калий, натрий, магний танқислиги;
Эндокрин тизимидаги бузилишлар ҳам мушакларнинг шундай ҳолатини келтириб чиқаради.
Афсуски мушаклар беихтиёрий қисқаришининг барча сабабларини санаб ўтишнинг имкони йўқ, бугун рисоламизда айнан қўл-оёқ ва таян-ҳаракат аппаратининг бошқа соҳаларидаги мушаклар тортишиши ҳақида маълумот бермоқчимиз.
Ўзимиз айбдормиз: мушакларнинг тортишиши кўпинча тунда рўй беради, бунда тана ҳолати айбдор бўлади. Масалан: ён бошлаб ётган одам тиззалари бироз букилган, товони бўшашган ва салгина болдир мушаклари қисқарган бўлиб, тортишишга шай туради, агар унга бирор туртки бўлса у дарҳол оғриқ билан сизни уйғотади. Биласизми, оёқ мушагининг тортишиши кўпинча спортчиларда кузатилади, негаки улар кундузи оёқ мушакларини кўп ишлашга мажбур қилишадида. Шунингдек бу ҳолат кексаларни ҳам қийнайди, бунга сабаб уларнинг оёқларида қон айланиши ёмонлашиб боришидир. Мушакларнинг тортишиши ёш болаларда ҳам кузатилади, уларнинг тана ҳарорати кўтарилганда, мушаклар титраб қўяди. Демак оёқ-қўлдаги мушаклар тортишиши сабаблари кўпинча хатти-ҳаракат ёки ҳайт тарзимиз билан боғлиқ бўлади:
Malham Uz, [25.02.20 07:36]
Malham Uz, www.malhamuz.blogspot.com
касбий фаолияти: уззукун тик оёқда туриб ишловчилар (сотувчи, автобусдаги кондутор, ўқитувчи ва ҳ.к) оғир юк кўтарувчиларни тунги мушаклар тортиши безовта қилиш мумкин.
кашандалар тамаки чекмайдиганларга нисбатан мушкалар тортишишидан 5 маротаб кўпроқ азият чекади, дарвоқеа алкагол ва қаҳва ҳам мушакларнинг тунги “тўполони” сабабчиси бўлади.
кунингиз югур-югур билан ўтган бўлса ёки бир неча километр пиёда юрган бўлсангиз, тунда болдир мушаклари сиздан “ўч олиши” ҳеч гап эмас, Мушакларнинг тунги тортишишига кундузи бажарилган оғир меҳнат ҳам сабаб бўлади. масалан: томорқада кетмон чопишга аҳд қилган ёки оғир мебель жойини ўзгартирган бўлсангиз, мушаклар тортишиши ажабланарли ҳолат эмас. Бунинг олдини олиш учун эса шунчаки меҳнат қилаётганда, фақтгина мушакларнинг бир гуруҳгина зўриқтишидан ҳимояланиш керак, шунингдек тез-тез танаффуз қилишни ҳам унутманг.
Жазирамада совуқ сувли ҳовузда чўмилиш, афсуски қувноқликдан кўра, ачиранли ҳолатларга кўпроқ сабаб бўлади, сувда мушакларнинг тортишиши одамни сув тубига тортиб ҳатто одам ҳаётига тажовуз қилиши сир эмас. Негак ҳароратнинг кескин ўзгариши сабаб тортишаётган мушаклар ҳаракат қилишга йўл қўймайди, шунинг учун сувга тушишдан аввал бироз сув сепиб, танани совутиб олиш .Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz
🌿 🍎🍓🌺ёки🥀🕊 https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий