ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 25 февраля 2020 г.

Соқол қўйишнинг ҳукми

Malham Uz, [26.02.20 08:50]
💕🌷🦋Abduqadir Sattarov
Соқол қўйишнинг ҳукми
Мақоламиз аввалида инсон баданидаги тукларни уч қисмга бўлган эдик. Улар: 1. Олишга буюрилган туклар. 2. Олиш тақиқланган туклар. 3. Олишга ҳам, олмасликга ҳам буюрилмаган туклар. Дастлаб, уламоларнинг олишга
буюрилган тукларга тааллуқли фикр ва далилларини зикр қилиб ўтдик. Келгуси мақолаларимизда, иншааллоҳ, иккинчи қисм – олиш тақиқланган туклар ҳақида сўз юритиб, бу борадаги уламоларнинг фикр ва далилларини келтирамиз. Инсон баданидаги олиш тақиқланган туклар қуйидаги уч нарсани ўз ичига олади: 
Соқол. 
Қош. 
Вояга етган хотин-қизларнинг сочи. 
Соқол Соқолга тааллуқли изланишимиз қуйидаги учта масалани ўз ичига олади: 
Соқолни ўстириш фарзми? 
Соқолни қириб олиш гуноҳи кабира ҳисобланадими? 
Соқолни қисқартириш жоизми? 
масала: соқолни ўстириш фарзми? 
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан соқолни ўстриш хусусида бир қанча ҳадислар келган. Шунингдек, жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, соқолни ўстириш фарз бўлиб, уни қириб олиш ҳаром ҳисобланади. Ҳатто баъзи уламолар соқолни ўстириш фарзлигига ижмо борлигини нақл қилишган. Дастлаб соқолни ўстириш хусусида келган ҳадисларни зикр қилсак. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мушрикларга хилоф ўлароқ соқолни кўпайтиринг ва мўйловни қисқартиринг” [Бухорий: 5892]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мажусийларга хилоф ўлароқ мўйловни қиртишлаб олинглар ва соқолни ўстиринглар” [Муслим: 260]. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловни яхшилаб олинглар ва соқолга тегманглар” [Бухорий: 5893, Муслим: 259]. Юқорида ўтган ҳадисларнинг барчасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолни ўстиришга буюриб, бунинг сабабини ҳам баён қилдилар. Мақсад – ғайридинлардан ажралиб туриш ва уларга ўзини ўхшатмаслик. Албатта, аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ишни бажаришни буйруқ феълида айтган бўлсалар, бу ўша ишнинг фарзлигига далолат қилади. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини олганлари бирон саҳиҳ ҳадисларда келмаган. Балки у зотнинг шакли-шамойиллари тўғрисида келган саҳиҳ ҳадисларда у зотнинг серсоқол бўлганлари айтилади. Шунингдек, бир қанча саҳобаларнинг шакли-шамойилларида уларнинг серсоқол бўлганлари келган ва салаф солиҳлардан биронтаси соқолларини қириб олганликлари ҳам маълум эмас. Жумҳур уламоларнинг, жумладан, машҳур тўрт мазҳаб уламоларининг фикрига кўра, соқолни ўстириш фарз бўлиб, уни қириб олиш эса ҳаромдир. Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бирон олим киши соқолни айрим мағриблик кишилар ёки хотинчалиш эркаклар каби бир қабзадан қисқароқ қилиб олиш жоиз, деб айтмаган” [“Раддул мухтор” 2/418]. Ҳаттоб Моликий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Соқол ва мўйловни қириб олиш жоиз эмас. Зеро, сокол ва мўйловни қириб олиш инсон хилқатини бузиш ва бидъат ҳисобланади” [“Мавоҳибул Жалил” 1/216]. Ибн Ҳажар Ҳайтамий Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Икки шайх (яъни Рофеий ва Нававий) шундай деган: “Соқолни қириб олиш макруҳ”. Бироқ Ибн Рифъа “Ҳошиятул кофия” номли китобда Рофеий ва Нававийнинг фикрларига эътироз билдириб, шундай деган: “Имом Шофеий ўзининг “Ал-ум” китобида соқолни қириб олиш ҳаромлигини айтган. Азраий айтади: “Тўғри фикр шуки, бирон узрсиз соқолни қириб олиш ҳаромдир” [“Туҳфатул муҳтож”, 9/376]. Шамсиддин Сафориний Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мазҳабимиз (яъни ҳанбалий мазҳаби) да соқолни олиш борасидаги мўътабар фикрга кўра, уни қириб олиш ҳаромдир” [“Ғизоул албоб”, 1/433]. Шунингдек, Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Маротибул ижмоъ”, (157-бет) китобида соқолни қириб олиш ҳаром эканига уламолар ижмо қилганини нақл қилган. Хулоса қиладиган бўлсак, юқорида ўтган ҳадислар ва жумҳур уламоларнинг сўзларига биноан, соқолни ўстириш фарз ва уни бирон заруратсиз қириб олиш ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, соқолни қириб олиш нафақат юқорида зикр қилинган ҳадислар ва жумҳур уламоларнинг фикрларига зид, балки Аллоҳ таоло яратган хилқатни бузиш ва кофирларга ўхшаш ҳам ҳисобланади.

Malham Uz, [26.02.20 08:50]
Зеро, биз бу иккисидан қайтарилганмиз.☝🏻мақола  ёққан бўлса 🌷Дўстларингиз билан бўлишинг!🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки 💕@malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👇🏻
сайтда www.malhamuz.blogspot.com ёки телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий