ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 29 февраля 2020 г.

ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

🏼САТТАРОВ Абдуқодир😢ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!
Бугунги кунда эрта климакс тез-тез учраб тураётган ҳолатга айланди. Бу даврда ўзига хос ўзгаришлар қаторида соғлигимизда ҳам турли безовталиклар келиб чиқиши сир эмас. Уларни бартараф этиш учун эса ишни таомномадан бошлашни тавсия этамиз:
• Кальцийга бой маҳсулотлар – сут,қатиқ, творог, йогурт,
пишлоқ, тухум, бодом, сариёғ, денгиз карамидан тайёрланган егуликлар айни муддао.
• Ярим тўйинган ёғ кислоталарига эга бўлган ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, албатта, таомномага киритилиши зарур. Улар қондаги триглицерид ва холестерин миқдорини камайтиради. 
• Омега – 3 ёғ кислотаси кўп бўлган балиқ турлари истеъмол қилиниши керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта бўлса ҳам. Шунингдек, ёнғоқларни эрмак қилиш ҳам асабни тинчлантиради.
• Нонуштага сули ва манний ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, мева шарбатлари бўлса, тушликка суюқ таомни танланг. Кечки таомда эса кўкат қўшилган салат ейишингиз лозим. 
• Макарон ёки хамирли таомларни буғда тайёрланг. 
• Сабзи, карам, қизил лавлаги, булғор қалампири, помидор ва барра кўкатлар иммунитетга “тез ёрдам”дир. Унутманг, бу даврда иммун тизими заифлашиб қолади. 
• Бор элементига мўл бўлган майиз, шафтоли, анжир, қулупнай ва олхўрига ҳам диққат қилинг.
• Салат барги таркибида Е витамини талайгина. Айни климакснинг бошланғич даврида салат барги қўшилган таом ва егуликларни канда қилмасангиз, кайфият ўзгарувчанлиги ҳамда уйқусизликдан азият чекмайсиз. 
• Пиёз, саримсоқ иммунитетни оширибгина қолмай артериал қон босимини ҳам меъёрлаштиради.
• Бу даврда ширинликларга кўп ҳам чалғиманг. Аччиқ қора шоколад, ёнғоқ-майиз аралашмаси стрессни енгиш учун кифоядир.☝🏻макола  ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998999063366                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий