ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 29 февраля 2020 г.

Abduqadir Sattarov ҲАМ ҚИЗДИРАДИ, ҲАМ ДАВОЛАЙДИ

Abduqadir Sattarov
ҲАМ ҚИЗДИРАДИ, ҲАМ ДАВОЛАЙДИ 
Аксарият зираворлар қиздириш хусусиятига эга бўлиб, улар танада қон айланишини кучайтиради, овқат хазм бўлишини яхшилайди, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Лекин уларнинг айрим турлари тез ва кучли қиздириши боис халқ табобатида айнан шу мақсадда кенг қўлланилади.

Плевритда оғриқни сусайтириш учун оғриётган жойларга ханталли (горчица) боғлама қўйиш тавсия этилади. 
Хантал бод, неврит ва ревматизмларда ҳам яхши малҳам бўлади. Бундай доривор восита тайёрлаш учун 200-400 грамм атрофида хантал кукунини тоғорачада сув билан аралаштириб олиш керак. Сўнг аралашмани сув тўлдирилган ваннага қуйиб, 15 дақиқа ичига тушиб ётасиз. Бунда сувнинг ҳарорати аёллар учун 39 даражадан, эркаклар учун эса 43 даражадан юқори бўлмаслиги лозим. Юраги суст кишилар 38-39 даражали сувда кўпи билан 3-5 дақиқа ўтирсалар кифоя. 
Тумов бўлиб қолганда аччиқ қалампир кукунини картошканинг бўтқасига аралаштириб, бўйинга, кўкракка, оёқ остига ёки қулоқлар ортига қўйиш яхши самара бериши исботланган. 
Шунингдек, сиз тайёр дорихона воситаси – қалампирли (перцовий) пластирдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. У остеохондрозда, бод оғриқларида фойдали. Пластирни оғриқли нуқтага қўйиш лозим. Агар одатдагидан қаттиқроқ куйдира бошласа, пластирни олиб ташлаб, терига вазелин суртиш керак. 
Ревматизм, фалаж, айрим тери касалликлари, қичима кабиларда дафна (лавр) ёғидан суртма дори, тумовда эса ингаляция воситаси сифатида фойдаланишингиз мумкин. Дафна ёғини уй шароитида ҳам тайёрлаш имконияти бор. Бунинг учун унинг қуритилган барги кукунини эритилган ёғга солиб 15 дақиқа буғда қайнатиш керак. Бундай усулда тайёрланган ёғни қуруқ ва қоронғу жойда 5-7 йилгача сақлаш мумкин. ҳомиладор аёллар овқатига дафна япроғи қўшиш, дафна ёғидан муолажа сифатида фойдаланиш тақиқланади. 
Бронхиал астмада 400 грамм занжабил илдизини олиб, пўстлоғидан тозаланг. Сўнг қирғичдан ўтказиб, шиша идишга соласиз ва устига спирт қуйиб, илиқ ёки қуёш тушиб турадиган жойда 14 кун сақлайсиз. Вақти-вақти билан идишни чайқатиб туришни унутманг. Суюқлик сариқ ранга киргандан кейин уни сузиб оласиз ва яна бир муддат тиндириб қўясиз. ҳар куни 2 маҳал овқатдан сўнг тиндирмадан 1 чой қошиғини устидан уч қултум сув билан ичиб туриш лозим. 
Тананинг барвақт қаришининг олдини олиш учун қизил қалампирли восита ёрдам беради. Бунинг учун 1 чой қошиқ майдаланган қизил қалампирни 500 грамм ўсимлик ёғи ва 200 грамм асал билан аралаштиринг. Аралашма тугагунча кунига 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан истеъмол қилиб туринг. Муолажани камида уч ойлик танаффуслар билан такрорлаб туриш мумкин. ☝🏻макола  ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998999063366                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий