ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 4 октября 2019 г.

Муҳаммад исмидаги хусусият

Муҳаммад исмидаги хусусият

Қози Муҳаммад Сулаймон Салмон Мансурпури раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ

Яъни: «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» («Фатҳ» сураси, 29-оят)

Юқоридаги оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам исмлари,
ҳам вазифалари айтиб ўтилган. Ҳар икки жиҳатдан ояти карима набавий хусусиятни баён қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънлари юксаклигини баён қилишда, муборак исмлари ҳам ўзига хос хусусият тутади. Маълумки, анбиёи киром (алайҳимуссалом)ларнинг ичида бирор пайғамбарнинг исмида ҳам бундай хусусият топилмайди. Намуна тарзида бир неча исмлар қуйида зикр қилинади:

1) Одам алайҳиссалом исмларининг маъноси буғдой рангли деганидир. Башарият отасининг бу номи, у кишининг жисмдаги рангларини баён қилади.

2) Нуҳ алайҳиссалом исмларининг маъноси ором деганидир. Оталари у кишини ором ва роҳатга сабаб деб аҳд қилганлар.

3) Исҳоқ алайҳиссалом исмларининг маъноси табассум қилувчи деганидир. У киши доимо очиқ чеҳрали бўлганлар.

4) Яъқуб алайҳиссалом исмларининг маъноси ортдан эргашиб келувчи деганидир. У киши акалари билан бирга эгиз ҳолатда туғилганлар.

5) Мусо алайҳиссалом исмларининг маъноси сувдан чиқариб олинган деганидир. У киши солинган сандиқча сувдан чиқариб олинганида, бу исм қўйилган.

6) Яҳё алайҳиссалом исмларининг маъноси узоқ умр деганидир. Кекса ота-онасининг энг гўзал орзулари таржимонидир.

7) Исо алайҳиссалом исмларининг маъноси қизил юзли деганидир. Юзлари доимо қип-қизил бўлганлиги сабабли бу исм қўйилган.

Юқоридаги исмларга қарасангиз ва маънолари ҳақида фикр юритсангиз, уларда Муҳаммад исмидаги хусусият учрамайди.

Муҳаммад араб тилида حَمَّدَ ўзагидан муболаға учун олинган бўлиб, ўта кўп мақталган деганидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Муқарраб фаришталар наздида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Барча пайғамбарлар наздида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Замин аҳли наздида ҳам кўп мақталган Зотдилар. Хаттоки, куфр аҳли ҳам буни тан оладилар.

Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мақоми маҳмуд» соҳибидирлар. «Ҳамд байроғи» айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёматдаги байроқларининг номидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларининг номи ҳам айнан шу муносабат ила «حَمَّادُون» (Ўта кўп ҳамд айтувчилар)дир.

ukkosha.shosh.uz
манба

Комментариев нет:

Отправить комментарий