Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:
1. Аждар (Катта илон).
"Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди" ("Аъроф" сураси, 107-оят).
2. Туя.
"Ахир улар туянинг қандай яратилганига, (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!" ("Ғошия" сураси, 17-оят).
3. Чивин.
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", ("Бақара" сураси, 26-оят).
4. Сигир.
"Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Албатта Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишларингизни буюради»,- деган", ("Бақара" сураси, 67-оят).
5. Хачир.
"У Зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)", ("Наҳл" сураси, 8-оят).
6. Эчки.
"(Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди).Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини),эчкидан иккини яратди" ("Анъом" сураси, 143-оят).
7. Бит.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик" ("Аъроф" сураси, 133-оят).
8. Маймун.
"Орангиздан шанба кунида ҳаддидан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик", ("Бақара" сураси, 65-оят).
9. Тўнғиз.
"Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди", ("Бақара" сураси, 173-оят).
10. Чигиртка.
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!"("Қамар" сураси, 7-оят).
11. Эшак.
"Улар (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди", ("Жумъа" сураси, 5 оят).
12. Пашша.
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар",("Ҳаж" сураси, 73-оят).
13. Бақа.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", ("Аъроф" сураси, 133-оят).
14. Ҳудҳуд.
"У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач): "Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?!", ("Намл" сураси, 20-оят).
15. Асалари.
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", ("Наҳл" сураси, 68-оят).
16. Қўй.
"Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир", ("Сод" сураси, 23-оят).
17. Ит.
"Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади", ("Аъроф" сураси, 176-оят).
18. Шер.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!"("Муддассир" сураси, 51-оят).
19. Фил.
"Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" ("Фил" сураси, 1-оят).
20. Наҳанг балиқ.
"Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди", ("Соффат" сураси, 142-оят).
21. Қарға.
"Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди",("Моида" сураси, 31-оят).
22. Ўргимчак.
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", ("Анкабут" сураси, 41-оят).
23. Бўри.
"Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман", ("Юсуф" сураси, 13-оят).
24. От.
"Улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинг", ("Анфол" сураси, 60 оят).
25. Чумоли.
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", ("Намл" сураси, 18-оят).
26. Қуш.
"У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юборди", ("Фил" сураси, 3-оят).
27. Капалак.
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" ("ал-
Қориъа" сураси, 4-оят).
28. Ёввойи эшак.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 50 оят).
Malham Uz, [05.10.19 05:21]
Islom tarixi 🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн группа 👉@saratondavosi телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий