ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 4 октября 2019 г.

тарих

ТАРИХ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича розияллоҳу анҳога уйланишлари.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомдан Маккага қайтиб келдилар. Молида авваллари кўрилмаган омонатдорлик ва бараканинг гувоҳи бўлган, ғуломи Майсарадан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажиб садоқатлари, карим
хислатлари, ўткир фикрлари, рост сўзлашлари ва ҳалол иш юритишлари ҳақида эшитган Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо кўнгилдагидек одамини учратганига амин бўлди.

Кўп саййид ва улуғ кишилар Хадича розияллоҳу анҳога уйланишга орзуманд бўлсалар-да, аёл уларга розилик бермай келарди. Хадича розияллоҳу анҳо юрагидаги гапни дугонаси Нафиса бинти Мунаббиҳга сўзлаб берди. Нафиса эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, у кишига Хадича розияллоҳу анҳога уйланишлари ҳақида гап очди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам розилик бердилар ва бу ҳақда амакилари билан сўзлашдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Хадича розияллоҳу анҳонинг амакиси олдига совчиликка боришди. 

Шундай қилиб никоҳ бўлди. Никоҳ аҳдида Бану Ҳошим кишилари ва Музор оқсоқоллари иштирок этишди. Бу иш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомдан қайтиб келганларидан сўнг икки ой ўтгач амалга ошди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича розияллоҳу анҳонинг маҳрига йигирмата ёш урғочи туя бердилар. Ўшанда Хадича розияллоҳу анҳонинг ёши қирқда бўлиб, қавмининг энг оқила, насл-насабли ва бой аёли эди. 

Хадича бинти Хувайлид Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи уйланган аёлларидир. У вафот этгунга қадар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа аёлга уйланмаганлар. 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Иброҳимдан бошқа барча фарзандлари Хадича розияллоҳу анҳодан туғилган. Қосим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўнғичи эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу ўғиллари номи билан Абул Қосим, деб куняланганлар. Қосимдан кейин Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима ва Абдуллоҳлар дунёга келишди. Абдуллоҳни Тоййиб ва Тоҳир деб ҳам аташарди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари гўдаклигида вафот этишган. Қизлари эса Исломгача яшаб, Исломни қабул қилиб, ҳижрат ҳам қилишган. Бироқ Фотима розияллоҳу анҳодан бошқа барчалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётликларида вафот этганлар. Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиздан кейин олти ой яшаб вафот этган. Ибн Ҳишом‖, 1/189-191; ―Фатҳул Борий‖, 7/105🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий