Пайғамбарлар тарихи
Ҳазрати Исҳоқ алайҳис салом қиссалари
Ҳазрати Исҳоқ алайҳис саломнинг номлари Қуръони Каримда ўн иккита суранинг ўн етти жойида зикр этилган. Ҳазрати Исҳоқ алайҳис саломга пайғамбарлик келгач у зот
Шом ва унинг атрофидаги жойларда яшовчи инсонларни, шунингдек, Канъон халқини Хаққа даъват этишга буюрилдилар. Дадаларига шу қадар ўхшар эдиларки, хатто соқолли ҳолида кўрганлар Иброҳим алайҳис салом деб ўйлар эдилар.
Бир мунча уламолар ўрталарида Ҳазрати Иброҳим алайҳис саломнинг қурбонликка буюрилган фарзандлари бу зотнинг икки ўғилларидан қайси бирлари эканлигида иҳтилоф қилганлар. Баъзи уламолар қурбонликка буюрилган фарзандлари бу Исҳоқ алайҳис салом эди, деб ҳам айтганлар.
Ҳазрати Исҳоқ алайҳис салом уйланиш ёшига етиб борганларида ҳазрати Иброҳим алайҳис салом умрлари кексалик ёшига қараб бораётганлиги учун ҳам ўғилларига солиҳа жуфт топишга кўп эътибор қаратдилар, шунинг учун ҳам жиянларининг Рафиқа исмли қизларини ҳазрати Исҳоқ алайҳис саломга никоҳлаб бердилар.
Ҳазрати Исҳоқ алайҳис салом уйланганларидан 20 йил ўтиб, Рафиқа онамиз эгизак фарзандли бўлдилар. Бирларини исмларини Ийсу (Ийс ҳам дейилади, ёки арабий манбааларда Ийс, бошқаларда эса Ийсу дейилган), иккинчиларини Яъқуб деб номладилар. Кейинчалик Ийсу амакилари Исмоил алайҳис саломнинг Насама исмли қизларига уйланиб Рум вилоятига бордилар ва ўша ерда серфарзанд оила бўлиб яшаб ўтдилар. Рум халқи айнан шу Ийснинг авлодларидир.
Яъқуб (алайҳис салом) оталари яшаб ўтган юрт - Канъонда яшаб қолдилар. Яъқуб (алайҳис салом)нинг лақаблари Исроил (алайҳи салом) деб номланган. Шунинг учун ҳам Яъқуб (алайҳи салом)нинг авлодлари, яъни Яҳудий халқи шу Пайғамбар алайҳис салом номлари билан бани Исроил (яъни Исроил алайҳис салом авлодлари) деб номланади. Яъқуб алайҳис саломга кейинчалик пайғамбарлик берилди ва халқларни Ҳаққа даъват этдилар.
Ҳазрати Исҳоқ алайҳис салом эса узоқ умр кўрдилар. Баъзи манбааларда 120 йил яшаганликлари айтилган. Муборак қабрлари Қуддуси шарифга яқин бўлган жойдаги Ҳалилур Роҳман номли ерда, оталари ҳазрати Иброҳим алайҳис салом ёнларидадир.
масжид. уз Манба🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн группа 👉@saratondavosi телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий