ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 4 октября 2019 г.

💕🤲🏻Улуғларимиз номи зикр қилинганда нима деймиз?

🏻Улуғларимиз номи зикр қилинганда нима деймиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ

Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, Пайғамбаримиз, Набий каби лафзлар билан у зот алайҳиссаломни ирода қилиб тилга олинса саловат айтмоқлик лозим. 

Бир мажлисда исмлари тилга олингач бошида бир марта
саловот айтмоқлик вожибдир, қолганлари эса суннат. Баъзи уламолар ҳар сафар саловат айтмоқ вожиб деганлар. Саловат айтишлик «Солаллоҳу алайҳи васаллам», «алайҳиссалом» ёки бошқа лафзлар билан бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқаётиб «Омийн», «Омийн», «Омийн» дедилар. У зотга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Нега бундоқ қилдингиз?» дейилди.
«Жаброил менга: «Ота-онасини ёки иккисидан бирини топиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омийн» дедим.
Кейин у: Рамазонга етиша туриб, мағфират қилинмай қолган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омийн» дедим.
Сўнгра у: «Ҳузурида сиз зикр қилинганингизда, сизга салавот айтмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омийн» дедим», дедилар».
Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да келтирган.

Муҳаммад алайҳиссаломдан бошқа пайғамбарларнинг исмлари зикр қилинганда ҳам «алайҳиссалом» (Унга салом бўлсин) деб салом йўлланади. Бир неча пайғамбарларнинг исмларини кетма-кет зикр қилиб, алайҳумуссалом (Уларга салом бўлсин) дейиш ҳам мумкин.

Шу ўринда бир эслатма: Муҳаммад, Иброҳим, Ийсо ва шунга ўхшаш бошқа пайғамбарларнинг исмлари ила исмланган оддий инсонларнинг исми тилга олинганда салом ва саловотлар айтилмайди. Чунки бу исмни айтиш билан пайғамбар алайҳумуссаломларни эмас оддий инсонларни ирода қилинган бўлади.

Саҳобалар – Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган, у кишига иймон келтириб, суҳбатларида бўлган, у зот алайҳиссаломга соҳиб – дўст бўлган кишилардир. Уларнинг исмлари тилга олинганда ҳақларига дуо қилинади. Яъни битта саҳобанинг исми айтилса «розияллоҳу анҳу» (Аллоҳ ундан рози бўлсин), иккита саҳобанинг исмлари айтилганда «розияллоҳу анҳумо» (Аллоҳ иккисидан рози бўлсин), кўпчилик саҳобаларнинг исмлари айтилганда «розияллоҳу анҳум» (Аллоҳ улардан рози бўлсин) деймиз.

Саҳобияларнинг исми зикр қилинганда эса «розияллоҳу анҳо» (Аллоҳ ундан рози бўлсин) дейилади.

Эътибор қилган бўлсангиз Абдуллоҳ ибн Умарнинг исмлари айтилганда розияллоҳу анҳумо дейилади. Яъни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ва оталари ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу иккиларидан Аллоҳ рози бўлсин дейилади.

Шунингдек, баъзида ҳазрати Алининг исмлари айтилганда каррамаллоҳу важҳаҳу дейилади. Бунинг маъноси «Аллоҳ унинг юзини мукаррам қилсин» деганидир. Ҳазрати Али Ислом келишидан олдин ҳам буту санамларга ибодат қилмаган эканлар, шунинг учун у кишининг исмлари айтилганда мазкур лафз ҳам айтилади.

Саҳобалардан кейинги авлодлар тобеъинлар, табаа тобеъинлардир. Уларни ва Исломга хизмат қилган улуғ мужтаҳидлар, уламолар ҳамда шу каби улуғ зотларнинг исмлари айтилганда «раҳматуллоҳу алайҳи» (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) дейилади.🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com  
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий