САТТАРОВ Абдуқодир 💕😢СОЧ ЎСТИРИШ СИРЛАРИ!
Соч тўкилишдан кутулиш чоралари. Соч тўкилишига турли хил муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммони ҳал этиш учун эса айнан ана ўша сабабларни аниқлаш лозим. Чунки буюк табиб Абу Али ибн Сино айтганидек: «Тўғри ташхис касалликдан халос бўлишга 90 фоиз кафолат беради». Шунинг учун энг аввало, сабаб аниқланади ва унга қарши муолажалар тавсия этилади.
Соч тўкилишининг сабабини аниқлаш учун инсондаги генетик хусусиятлар, гормонлар, модда алмашинувидаги ўзгаришлар ва
ёшга аҳамият берилади. Сўнгра унга бўлган ташқи таъсир ва сочингизга тўғри келмайдиган тозаловчи ҳамда бўёвчи моддалардан фойдаланишингиз ўрганиб чиқилади. Ана шундагина муаммонгизга тўғри ташхис қўйилади ва унга қарши самарали тавсиялар берилади.
Энг биринчи навбатда бу муаммонинг ирсиятга боғлиқ-боғлиқмаслиги текшириб кўрилади. Чунки маълум бир ёшга бориб, соч тўкилишининг бошланиши наслдан наслга ўтадиган жараён сифатида баҳоланади. Статистик маълумотларга қараганда соч тўкилиши, оқариши ва қуруқшаб қолиши ҳар кимда ҳар хил вақтда бошланади.
Иккинчидан, депрессия ҳолати ва психологик муаммоларга ўралашиб қолиш оқибатида ҳам соч тўкилиши мумкин. Маълумки, кўпчилик инсонлар ҳаёт ташвишларидан қаттиқ таъсирланади ва узоқ вақт ана шу ҳолатдан чиқиб кета олмайди. Бу нафақат соч тўкилишига, балки унинг оқаришига ҳам сабаб бўлади. Чунки депрессия ва асабийлашиш соч муаммоларининг олдини олиш хусусиятига эга бўлган меланиннинг ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади.
Тиббиётда аниқланишича, сочнинг тўкилишига бошнинг шамоллаши ва сурункали синусит касаллиги ҳам сабаб бўларкан.
Бундан ташқари, бошни ўта иссиқ сув билан ювиш ҳам зарарли. Чунки унинг оқибатида пигментларнинг ҳосил бўлиш механизми бузилади. Бу эса соч тўкилишига олиб келади.
Чекиш нафақат саломатликка зиён, балки соч тўкилиши ва оқаришига ҳам сабаб бўлади. Чунки тамаки маҳсулотлари организмни заҳарлагач, қонда кислород, организмда меланин миқдори камайиб кетади.
Қалқонсимон безда муаммо пайдо бўлиши билан соч ўз рангини йўқота бошлайди ва шунинг баробарида тўкилади.
Сурункали парҳез витаминлар, темир, мис, йод ва бошқа моддалар етишмовчилига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида сочингиз тўкилади ва ўз рангини йўқотади.
СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ҚАНДАЙ ТЎХТАТИШ МУМКИН?
Соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш рациони соғликни ва ёшликни сақловчи муҳим омил ҳисобланади. Шунга қарамай, кўпчилик маҳсулотларнинг таркибига эмас, балки унинг ташқи кўриниши ва иштаҳа очар ифорига қараб танлайди. Бу эса организмда витамин ва минералларнинг камайишига сабаб бўлади. Шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини танлаётганда унинг таркибидаги шифобахш витамин ва минералларнинг миқдори ҳамда организмга нечоғлик фойдали эканини ҳисобга олишни унутманг.
Хўш, қандай маҳсулотлар дармондориларга бой?
Масалан, сут ва сут маҳсулотларида кальций моддаси жуда кўп.
Хром эса буғдой нон, вино, устрица (еса бўладиган денгиз моллюскаси) таркибида мавжуд.
Мис моддаси резавор сабзавотлар, тухум, товуқ гўшти, қўзиқорин, ловия, бодом, писта ва ошқовоқ уруғида етарлича бор.
Саримсоқ, хурмо ва қора смородина йоднинг кони саналади.
Рухни таомларга ишлатиладиган кўкатлар, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари ва балиқ таркибидан топиш мумкин.
Гўшт, маржумак, тухум, олма, денгиз карами, дуккакли ўсимликлар ва какаода темир моддаси мавжуд.
Бета-каротин антиоксидант сифатида бош терисининг саломатлигига жавоб беради. Уни сабзи, карам, исмалоқ, балиқ ва жигардан топасиз.
С, Е витаминлари ва В гуруҳидаги витаминлар (В3, В5, В6, B7, B12) бош мияда қон айланишини яшилайди ва тери саломатлигини сақлайди. Бу витаминларни дуккали маҳсулотлар, полиз экинлари, сабзавот ва кўкатлардан исталганча олиш мумкин.
Бундан ташқари, фолий кислотаси ёрдамида организмдаги эски ҳужайралар ўрнини янги ҳужайралар эгаллаши ва тўкилган соч ўрнидан янги соч ўсиб чиқиши мумкин. Шунинг учун сиз таркибида фоли кислотаси сероб бўлган мева ва сабзавотлардан (исмалоқ, сарсабил, салат барги, шолғом, лавлаги, апельсин, саримсоқ, буғдой, соя дони, ловия, гуруч, қовурилган жигар, лосось (гўшти қизил балиқ) кабиларни кўпроқ истеъмол қилинг.
Malham Uz, [30.09.19 06:20]
Фоли кислотасига бой мева ва сабзавотлар нафақат соч толасини мустаҳкамлайди, балки инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали. Агар сиз бундай маҳсулотларни доимий истеъмол қилсангиз, бир қанча касалликлардан халос бўласиз. Жумладан, у ошқозонда ҳазм жараёнини яхшилайди, диарея, уйқусизлик, тутқаноқ, депрессия, тез аччиқланиш, иштаҳанинг йўқолиши, оғизнинг аччиқ бўлиб қолиши, аллергик реакцияларнинг кузатилишига нуқта қўяди.
ДИККАТ‼️‼️‼️
Сочни кўп буяш сочни окаришига олиб келади хамда ок сочларни купайтириб юборади. Бодом еги соч учун жуда фойдаси катта сочни тукилишни даволайди хамда озинлантиради
СОЧЛАРНИ ТИКЛОВЧИ 8 НИҚОБ
1.Сочларга кефир ёки майонез суртиб, целлофан ва сочиқбиланўранг-да, 20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Сўнгра мойчечакли дамлама билан чайинг.
2.3 ош қошиқ шампунга 1 дона тухум, 1 ош қошиқ қуруқ желатин қўшинг-да, сочларингизни ювинг. Уларнинг ранги жилоланиб, қалин кўринади.
3.Шампунга Е, В, Р витаминлари ёки эфир ёғлари қўшиш ҳам фойда беради.
4.Сочларингизни йирик тузлар билан массаж қилинг. 10 дақиқалик уқалашдан кейин илиқ сувда шампунь билан ювинг.
5.1 бош пиёзни майдалаб, 1 стакан сувга солиб қўйинг. 1 кундан кейин уларни сочларингизга суртиб, 15 дақиқа кутинг. Сўнгра яхшилаб ювинг. Бу сочлар тўкилишини ҳам тўхтатади.
6.1 бўлак қовоқни олиб, қирғичдан ўтказинг. Сўнгра шарбатини ажратиб, унга исталган эфир ёғидан 2 чой қошиқ қўшинг-да, ниқобни сочларингизга узунлиги бўйича суртинг. Целлофан ва сочиқ билан ўраб, 25 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювинг.
7.1 дона сабзи шарбатига 1-2 чой қошиқ лимон шарбати ва зайтун ёғи қўшинг. Сочларингизга ниқобни 10 дақиқага суртиб қўйинг. Сўнгра ювасиз.
8.1 стакан кефирга 2 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи солинг-да, сочларингизга суртинг. 15 дақиқа ўтгач, сочларни ювишингиз мумкин. Бу айниқса, қуруқ сочлар учун фойдали.
СОЧ ТЎКИЛИШИГА ҚАРШИ 5 ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛ
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар соч тўкилишидан шикоят қилишади. Агар сизни ҳам бу муаммо ташвишга солса, эътиборингизга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган энг осон ва самарали ниқобларни ҳавола этамиз.Â
1.50 гр. табиий хинага бироз ёғли қатиқ қўшиб аралаштиринг, қуюқ қоришма ҳосил бўлсин. Тайёр қоришмани сув буғида илитиб, 2 ампула Б6 витаминидан қўшинг ва яxшилаб аралаштиринг. Соч илдизларига хинали ниқобни суртиб, сочиқ ёки полиетилен халта билан ярим соатга ўраб қўйинг. Ниқобни илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Бу ниқобдан ҳафтада икки марта фойдалансангиз, сочларингиз соғлом ва жилокор бўлади.
2.Битта туxум сариғини санчқи ёрдамида аралаштиринг-да, устига 1 чой қошиқ ўсимлик ёки зайтун мойи ва 2-3 ош қошиқ асал қўшиб аралаштиринг. Ниқобни соч илдизига суртиб, 2 соатдан сўнг илиқ сувда чаясиз.
3.Ёки шунчаки туxум сариғини олингда, соч илдизига суртиб қўйинг бу ҳам жуда яxши самара беради.
4.Сочни ювиб бўлгандан сўнг мойчечак, иттиканак, эман пўстлоғи, қариқиз томири, ялпиз, қизилпойча, газанда ва шу каби бошқа ўсимликлардан тайёрланган дамламалардан бирида чайинг. Бу ўсимликларни исталган дорихонадан топишингиз мумкин.
5.Ҳомиладорлик вақтида сочларни болалар шампуни билан ювиш тавсия этилади, унинг таркибида кимёвий моддалар кам бўлиб, сочга ёмон таъсир кўрсатмайди.ÂÂ
6.Ҳар куни бошни 5-10 дақиқа уқаланг. Шунда бошда қон айланиши яxшиланиб, соч илдизлари мустаҳкамланади. Ҳомиладорлик даврида сочларни асло бўяманг.🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн группа 👉@saratondavosi телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий