АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ МУҚАДДАС КИТОБЛАРИ
САВОЛ: Аллоҳ таолонинг китоблари қандай китоблар?
ЖАВОБ: Пайғамбарларига нозил қилган ҳукмлари тўпламидир.
САВОЛ: У китобларни Аллоҳ таоло нима сабабдан юборган?
ЖАВОБ: Дин ва шариат ҳукмларини одамларга етказиш ва ўргатиш учун.
САВОЛ: Пайғамбарларга нечта китоб нозил қилинган?
ЖАВОБ: Жами бир юзу тўрт китоб.
Одам алайҳиссаломга ўн варақ,
Шис алайҳиссаломга эллик варақ,
Идрис алайҳиссаломга ўттиз варақ,
Иброҳим алайҳиссаломга ўн варақ келган.
Бу айтилган юз варақ юзта китобга тенгдир.
Мусо алайҳиссаломга Таврот китоби,
Довуд алайҳиссаломга Забур,
Исо алайҳиссаломга Инжил,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим нозил қилинган.
САВОЛ: Бу китобларда нималар баён қилинган?
ЖАВОБ: Ваъз ва насиҳатлар, ибратли қисса ва ҳикоялар, дуо ва ибодат сўзлари баён этилган, дунё ва охират ободлигини топмоқ йўллари кўрсатилган.
САВОЛ: Уларда шариат ҳукмлари бир –бирига мувофиқ келадими ёки мувофиқ келмайдими?
ЖАВОБ: Кўплари мувофиқ, баъзилари хилофли.
САВОЛ: Нега хилофли?
ЖАВОБ: Чунки замона ва инсониятнинг камолот даражасига қараб янги –янги ҳукмлар келган. Шундан сўнг келган ҳукмлар аввалги ҳукмларга ўхшамайди. Аммо энг сўнггиси, яъни Қуръони каримда келган ҳукмлар то замон охир бўлгунча қатъий ва ўзгармасдир.
Ибодати исломия китобидан.🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн группа 👉@saratondavosi телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий