ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 24 мая 2019 г.

MULOHAZA


MULOHAZA 

☄️Ишониш қийин, бироқ кўпгина тиббиёт ходимларининг фикрига қараганда, кишининг қандай касалликка чалиниши — унинг феъл-­атворига боғлиқ экан.

Жумладан:

☄️Ўзини доим ҳаётда нотўғри йўл, нотўғри касб танлаганликда, шахс сифатида ўзини кўрсата олмаганликда айблайдиганлар — оёқ оғриғидан шикоят
қилишади;

☄️Қачон қарасанг, ўзидан ва атрофдагилардан норози, дунё кўзига тунд кўринадиган, нуқул келажагидан ташвишланадиганлар — кўз касалликларига чалиниш мумкин;

☄️Ўзини доим паст баҳолайдиган, тушкун кайфиятга мойил, тез йиғлайдиган, арзимаган ўзгаришлардан ҳам тиззаларигача қалтирайдиган кишиларнинг — нафас олиш тизими ва ўпкаси билан боғлиқ муаммо келиб чиқади;

☄️Гастрит (ошғозон касаллиги) — нуқул ташвишда юрадиган, ўзига ишонмайдиган, ҳар қандай майда­-чуйдага ҳам сиқилиб асабийлашаверадиган ва кечалари уйқуси қочиб кетадиган кишиларга “ёпишади”;

☄️Томир тортишиш — бу ҳам ҳар нарсадан ҳадиксирайдиган, нуқул асабийлашадиган, ҳатто хотиржам овқат танаввул қила олмайдиган, қаршисида турган муаммолардан қўрқиб яшайдиган кишиларни таъқиб қилади;

☄️Тажаввузкор, урушқоқ, табиати қўпол кишилар — кўпинча бронхиал астмага чалинади. Халқ орасида бежиз “нафратдан нафас олишим қийинлашади” деган гап чиқмаган;

☄️Ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган, тажаввузкор, ҳамма нарсада биринчи бўлишга қизиқадиганлар юрак ва қон-­томир касалликларига тез чалинади. Колумбия университети олимларининг маълумотларига кўра, юрак хасталикларининг пайдо бўлишига кўпинча ғазаб ва асабийлашиш сабаб бўларкан;

☄️Ошқозон яраси ва ўн икки бармоқ ичаклари касаллиги билан ҳиссиётчан, сал нарсага ҳам ташвишланаверадиганлар азобланади. Малакали мутахассислар ошқони оғрийдиган беморларни уларнинг хулқ­атворига қараб, аниқроғи асабийлашиш даражасига қараб тез билиб олишади;

☄️Хафагарчиликни кечира олмайдиган, бўлар-бўлмасга асабийлашаверадиган “ёвуз табиатли” одамларнинг жигари ва ўти, сафро чиқарувчи йўллар оғриши мумкин;

☄️Салга “пов” этиб ловуллаб кетиш, ўжарлик гипертония — қон босими касаллигига олиб боради. Шифокорлар орасида ҳатто “гипертоник характер” деган атама бор. Ўта ўжар, ҳаммага ўргатишни яхши кўрадиганлар феъл-атворли кишилар (кўпинча лидерлик, яъни етакчилик хусусиятига эга раҳбар ходимлар) қон босимидан ташқари (натижасида) юрак хасталиклари билан ҳам оғриб туришади;

☄️Ўзгаларнинг фикрига ва хатоларига тоқат қилолмайдиганларда — мигрень хасталиги (сурункали бош оғриғи) кўп учрайди. Шунингдек, бундай одамларга тез хафа бўлиб қолиш одати хос нарса. Улар ҳамма нарсадан ташвишланиб тезда депрессия ҳолатига тушиб қолади;

☄️“Жон­жон” деб гапиришни яхши кўрадиган, тезда таъсирланадиган, кайфияти ҳар ярим соат ичида баҳор об-ҳавоси каби ўзгарувчан одамлар — кўпинча қанд касаллигидан қийналади.

☄️Азиз ўқувчи, юқоридаги фикрлар юз фоизли ташхис эмас, албатта. Бу руҳшунос шифокорларнинг одам организми ва руҳиятида бир-бирига боғлиқ бўлган жиҳатларни таҳлил этишга уриниш, маълум маънодаги кузатувлар натижасида хулосаларга келиш, дея баҳо беринг!

☄️Асабларингизни асранг! Сурункали касалликлар орттиришдан эҳтиёт бўлинг!



АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
      Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
        Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
        Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
        Ҳамма кулиб масхара қилибди.
        Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
        Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
        Йигит ҳайрон бўлибди.
        Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
      

Комментариев нет:

Отправить комментарий