ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 мая 2019 г.

Кўз хасталиклари давоси

Кўз хасталиклари давоси 

❗️Агар оқ пиёзнинг сувини чиқариб кўзга суртилса, шилпиқлик, шабкўрлик (қоронғу тушганда кўролмаслик)да фойда беради.

❗️Агар кўзда бирор дард пайдо бўлса, кийик ўтини туйиб суркаш фойда беради.

❗️Кўзидан сув оқиб қийналаётган одам эрталаб ва кечқурун
кўзига сурма қўйса, бу дарддан халос бўлади.

❗️Кўзга оқ тушганда қуён ўти қуритиб туйилади ва кўзга суртилади, иншааллоҳ, албатта даво бўлади.

❗️Қалдирғоч гўштини тановул қилсангиз, кўзингиз равшан бўлади.

❗️Ловияни ҳавончада янчиб сурма каби кўзга суртсангиз, киприкнинг ичига ўсишини йўқотади.

❗️Ловияни асал билан аралаштириб кўзга боғланса, кўз милкларининг қизаришини ва шишини йўқотади.

❗️Сунбулни қайнатиб, суви билан кўз ювилса, қизиллигини йўқотади.

❗️Мойчечак (ромашка) гулидан сув олиб кўзга томизсангиз, кўз оғриғи қолади.

❗️Лола сувидан кўзга томизилса, кўз оғриғини ва ярасини тузатади.

❗️Чаённи куйдириб, кули кўзга суртилса, кўз заифлигини йўқотади.

❗️Оқ эчкининг буйрагини кабоб қилиб, кабобдан оққан қатра сели кўзга томизилса, кўз иллатини қувади, кўзни мусаффо ва нурли қилади, кўз қоронғулигини ва шабкўрликни кетказади.

❗️Кўз шиллиқ пардасининг яллиғланишида қизил маймунжон баргини покизаланган ҳолда қўйилиши дардни енгиллаштиради.

❗️Юмшоқ, хом зира сувидан бир неча маротаба кўзга суртилса, кўз оқи тузалади.

❗️Ҳар ким саҳарда беш дона шолғом пишириб еса, кўзи равшан бўлади.

❗️Лола суви билан асални аралаштириб суртсангиз, кўздаги оқ тузалади.


❗️Анжир кўкариб турган пайтда шохи синдирилса ё барги юлинса, шира чиқади. Ўша ширадан кўзга суртилса ё томизилса, кўзни қорайтириб турган пардани йўқотади.


❗️Кўз яллиғланганда ёстиқни баланд қилиш, кескин ҳаракатлар қилмаслик, бошни пастга энгаштирмаслик, оқлик ва нурга қарамаслик, меъдани овқат билан тўлдирмаслик фойда беради.


Кўз бурчаги шишса (яъни, «ғарб» чиқса), мош янчиб қўйилса, даво бўлади.
Доимо саломат бўлинг! Якинларингизга хам улашинг  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                             телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий