Майсани севалаб ўтгандай қиров.
Сабримни чархлади, умр бир эгов.
Эгилиб синишим кутарлар дарров.
Мени йиллар эмас, дардлар йиғлатди.
Тақдирим боғладим таваккал қилдим.
Гулдайин очилдим, шағамдай сўндим.
Тақдир деб қисматга кўникдим,кўндим.
Мени йиллар эмас, кунлар йиғлатди.
Қуёшга тик боқсам кўзим қамашар.
Юзимга ажинлар бирам ярашар.
Сочим оқ толасин тунлар санашар.
Мени йиллар эмас, ғамлар йиғлатди.
Бир чимдим меҳрини дариғ тутдилар.
Зинонинг уйига чорлаб ўтдилар.
Йўлимга чоғ қазиб, туш деб кутдилар.
Мени йиллар эмас, қасдлар йиғлатди.
Тилимдан осмоқни истаб қолсалар.
Мовий бу кўзларим ўйиб олсалар.
Маломат тошида бошим ёрсалар.
Мени йиллар эмас, ёвлар йиғлатди.
Розиман Аллоҳим ўтган умримга.
Ғишт қалаб тўймади ғаним гўримга.
Ҳидоят нурингни сочгин дилимга.
Мени йиллар эмас, ҳунлар йиғлатди. 🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com телеграмда @malhamuz
Сабримни чархлади, умр бир эгов.
Эгилиб синишим кутарлар дарров.
Мени йиллар эмас, дардлар йиғлатди.
Тақдирим боғладим таваккал қилдим.
Гулдайин очилдим, шағамдай сўндим.
Тақдир деб қисматга кўникдим,кўндим.
Мени йиллар эмас, кунлар йиғлатди.
Қуёшга тик боқсам кўзим қамашар.
Юзимга ажинлар бирам ярашар.
Сочим оқ толасин тунлар санашар.
Мени йиллар эмас, ғамлар йиғлатди.
Бир чимдим меҳрини дариғ тутдилар.
Зинонинг уйига чорлаб ўтдилар.
Йўлимга чоғ қазиб, туш деб кутдилар.
Мени йиллар эмас, қасдлар йиғлатди.
Тилимдан осмоқни истаб қолсалар.
Мовий бу кўзларим ўйиб олсалар.
Маломат тошида бошим ёрсалар.
Мени йиллар эмас, ёвлар йиғлатди.
Розиман Аллоҳим ўтган умримга.
Ғишт қалаб тўймади ғаним гўримга.
Ҳидоят нурингни сочгин дилимга.
Мени йиллар эмас, ҳунлар йиғлатди. 🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com телеграмда @malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий