ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 20 мая 2019 г.

Шоҳ тутнинг фойдали хусусиятлари

Abduqadir Sattarov       Шоҳ тутнинг фойдали хусусиятлари
Шоҳ тут танасининг пўстлоғи, ёғочи ва баргларида ошловчи ва бўёқ моддалар бор. Баргларида талайгина миқдорда витамин С бўлади. Меваси кўнгилочар ширин мазали бўлиб, унда 12 фоизгача қанд моддалари, эркин ҳолдаги олма ва лимон кислотаси, елим моддаси, бироз оқсил, темир, гликозидлар, холин, бўёқ моддалари, пектин
ва бошқа моддалари бор.
Ўрта Осиёда шоҳ тут мевалари жилонжийда билан биргаликда скарлатина ва дифтерия касалликларида қўлланилади. Шунингдек, сийдик ҳайдайдиган ва чипқонни босадиган восита сифатида ишлатилади, иситма вақтида, гипертония ва қандли диабетда ҳам буюрилади. Оғиздаги яраларга даво бўлиши учун оғизни шоҳ тут меваларидан тайёрланган қайнатма билан чайилади.
Бундан ташқари, қуритилган пўстлоғини янчиб, кунжут мойига аралаштирилади ва бадандаги жароҳатлар, қўтир бўлган жойларга малҳам сифатида қўйилади. Бундай жойларга шоҳ тутнинг янги баргларини ҳам қўйиш мумкин.
Шоҳ тут мевалари ҳўллигича ёки қоқи ҳолида истеъмол қилинади.
Ибн Сино шоҳ тут баргларини томоқ оғриғи, ҳўл меваларини ва уларнинг баргларини оғиз ва томоқдаги ўсмаларга, ичбуруғда даво қилиш учун ишлатган, сийдик ҳайдайдиган, заҳарлар кучини кесадиган восита сифатида буюрган. Унинг фикрича, шоҳ тут баргларидан эзиб олинган сув қорақурт чаққан одамга яхши даво бўлади.
Шоҳ тут ва қора анжир баргларини ёмғир сувида қайнатиб, кейин шу сувга бош ювилса, соч қораяди. Ибн Сино маълумотларига қараганда, шоҳ тут мевасининг суви ёки қоқиси оғизда ўсмалар пайдо бўлишига йўл қўймайди, барглари эса астма ва ангинага даво бўлади ...телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👇
www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий