ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 мая 2019 г.

ТИББИЁТ КОЛЛЕЖАДА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

ТИББИЁТ  КОЛЛЕЖАДА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

  Андижон адабий гурунгларидан бири бўлган “Нафосат” ижодкорлари клуби ва Абдулҳамид Чўлпон номидаги жамоат фонди ижодкорлари бу сафарги китоб тақдимотини Андижон тиббиёт коллежида ўтказишга қарор қилдилар. Бу китоб тақдимоти жамоанинг фаол аъзоларидан бири, тадбиркор шоир Орифхожи Мелиевнинг “Остона” номли китобига
бағишланди. Мухташам зални тўлдириб ўтирган тиббиёт коллежи талабалари ва ўқитувчилари билан бирга вилоят газеталаридан “Келажак” газетасининг муҳаррири Фарид Усмон, “Қишлоқ оқшоми” газетасининг муҳаррири Ҳабиб Сиддиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан Восит Аҳмад, Андижон адабий гурунгги аъзолари:  Ғани Мажид, Одил Азим, Иброҳим Аҳмад, Тўлқин Абанов, Мирзомаҳмуд Ботиров, Абдунаби Абдураҳмонов, Фотимахон Машрапова, Баҳодир Андижоний, Маъмиржон Ҳамроқулов, Орзибой Мамажонов, Дурбек Қўлдашев, Абдусалом Исақов, Қиличбек Охунов, Музаффархон Маматхонов ва ёш ижодкорлардан Ойшабону Убайдуллаева, Муслима Ҳалимова каби қатор ижодкорлар бор эди. Шунингдек вилоятда  “Нафосат” клубининг бир қаноти бўлиб танилиб келаётган “Эъзоз” ансанблининг бир қатор санъаткорлари ҳам иштирок этиб анжуманни қизиқарли ўтишига катта хисса қўшдилар. Бундан ташқари Орифхожи Мелиевнинг шеърларига куй басталаб қўшиқ қилган бир қанча вилоятнинг таниқли санъаткорларидан Тўрахон, Маҳаммаджон Юсуповларнинг бўлиши тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.

  Тадбирни вилоятда танилган санъаткор, ижодкор, режиссёр Одил Азим олиб борди. Тадбирда бир табрик ва китоб тўғрисида сўз бўлса бир Орифхожи шеърлари асосидаги қўшиқ бўлиши янада қизиқарли бўлди.
  Орифхожининг “Остона” китобини мен бошдан охиригача синчиклаб ўқиб чиққандим. Ҳақиқатда, китоб Орифхожининг ижодий даражасини ёрқин кўрсатиб турувчи бир ўзига хос ҳайкалдай бўлган эди.
Камина таассуротларимни бир мақола кўринишида ёзиб табрик шеърим билан ўқиб бердим. Бу мақолани эшитган айрим ижодкорлар тадбирдан кейин менга қўнғироқ қилиб ҳақиқатда Орифхожини шу бугун янгитдан кашф қилганини унинг бу қадар юқори даражадаги ижодкор бўлиб кетганини сезмаганликларини айтишганда мақолани ўқиб берганим яхши бўлганини билдим. Мен мақолада Орифхожининг энг ёрқин нуқталарини мухлисларга етказишни ўз олдимга мақсад қилиб бекор қилмаган эканман. Айтишларича, анжуманда унинг пайғамбар ёшини ҳам эслатиб бу айём билан табриклаб шеър ўқиганим узукка кўз қўйгандай бўлибди. Бу табрик шеърда ҳам Орифхожининг яна бир қанча қирраларини ифодалашга ҳаракат қилган эдим.

Табрик шеър шундай бўлди: 
    Табрикнома 
Хаёлингиз доим илҳомга тўлсин!
Ҳар куни янги бир омадлар келсин!
Оллоҳ доим Сизга хуш назар қилсин!
Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!

Ёздингиз ажиб шеър “Остона”нгизда,
Тўю байрам бўлсин остонангизда!
Қайғулар кирмасин остонангизга!
Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!

Ажойиб дўстдирсиз, хушсухан инсон,
Кулиб қаршилайсиз дўстни ҳар қачон,
Анжуманларда Сиз ажиб суҳандон,
Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!

Китобингиз тўла бой ҳикматларга,
Лойиқсиз Сиз доим чин ҳурматларга,
Китоб китоб бўпти кўп меҳнатларга,
Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!

Тадбиркорсиз аммо ўта камтарин,
Сиз ҳурмат қиласиз шоирлар барин,
Биласиз сўзидан инсонлар дилин,
Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!
  Анжумандан кейин ижодкорларни эсдалик учун суратга тушишга таклиф этдик. Бу анжуман бизнинг жамоамизнинг ўзига хос, қизиқарли, тадбирларидан бири бўлиб қолди.
            Ғани Мажид, Андижон вилоят Абдулҳамид Чўлпон жамоат 
фондининг раиси, шоир ва носир телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий