Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижрий 1371 йил 21 ражаб, милодий 1952 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилоятининг Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида, Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топди. Бошланғич диний таълимни отаси Муҳаммад Юсуф домладан олди. У кишидан асосан тажвид, араб
грамматикаси – сарф ва наҳв илмларини ўрганди ва Қуръондан бир неча жузларни ёд олди.
1969 йили Булоқбоши қишлоғидаги ўрта мактабни тугатиб, 1970 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирди.
Собиқ иттифоқ бўйича у даврдаги ягона диний таълим муассасаси Бухородаги Мир Араб мадрасаси эди. Мадрасада иттифоқнинг турли юртларидан келган ҳар хил миллат вакиллари таълим олишар эди. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф уларнинг ичида пешқадами, аълочиси эди.
Мадрасада қироатдан Шаҳобиддин қори домладан дарс олди. Наҳв илмидан эса Мухторжон домладан, араб адабиёти ва муҳоварадан Усмонжон домладан, фиқҳдан Софийюллоҳ домла ва Қосимжон домлалардан, тафсирдан Абдулатиф домладан таълим олди.
1971 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳади очилиб, у ерда ўқишга ўша даврдаги собиқ иттифоқ жумҳуриятларидаги масжид имомлари билан бирга Бухоронинг Мир Араб мадрасасидан ҳам қобилиятли талабалар саралаб олинди. Ана шундай талабалар қатори Муҳаммад Содиқ ҳам маъҳадга ўтиб, 1975 йили биринчи қалдирғочлар сафида ўқишни муваффақиятли битирди.
Муҳаммад Содиқ Олий маъҳадда Юсуфжон домладан балоғат илмини, Исмоил Махдум ҳазратларидан фиқҳ илмини, муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохон ҳамда Абдулғани домлалардан ҳадис илмини ўрганди.
Меҳнат фаолиятини 1975 йили «Совет шарқи мусулмонлари» журналида бошлаб, диний мавзуда турли мақолалар ёзиб, чоп эттирди. Орадан кўп вақт ўтмай Ливия Араб Жамоҳириясидаги «Ислом даъвати факультети»га қабул қилиниб, ўқиш учун жўнаб кетди.
Мазкур ўқув юрти асосан чет эллик талабалар ўқийдиган таълим муассаси бўлиб, унда Марокаш, Жазоир, Тунис, Сурия, Иордания каби араб давлатларидан, Африканинг кўп давлатларидан, шунингдек, Осиёнинг Индонезия, Малайзия Филиппин, Тайланд каби юртларидан келган талабалар таҳсил олишар эди. Муҳаммад Содиқ бу таълим даргоҳида ҳам етакчи талабалардан эди. У факултет дарсларидан сўнг курсдошлари ҳамда ётоқхонадаги бошқа талабаларни тўплаб, долзарб диний мавзуларда маърузалар қилар, давра суҳбатлари уюштирар эди.
Муҳаммад Содиқ Ливияда турли шайх ва докторлардан таълим олди. Жумладан, Тоййиб Ан-Наосдан «Оётул-аҳком», «Усулул-фиқҳ» фанларидан, Муҳаммад Ар-Робитийдан ҳадис ва фиқҳдан, Иброҳим Руфайдадан Улумул Қуръондан, доктор Ҳулайлдан балоғат илмидан, Комил Баннодан тарихдан ва бошқа устозлардан илмул ахлоқ, илмун нафс, мантиқ, ақоид каби фанлардан таълим олди.
Устозларидан шайх Тоййиб Ан-Наос Ливиянинг ўша даврдаги машҳур олимларидан бўлиб, кўзи ожиз киши эди. Факултетдаги дарсларидан ташқари ўқув юртига яқин жойдаги «Изоатул-Қуръон» студиясида Қуръон тафсири ва бошқа диний мавзулар бўйича маърузалар қилар, саволларга жавоб берар эди. Муҳаммад Содиқ устозининг дарслари тугагач, у кишини етаклаб «Изоатул-Қуръон»га олиб борар, у ердаги маърузаларини тинглар ва шу аснода у кишидан кўплаб илмий фойдалар олар эди. Шунингдек, ҳадис ва фиқҳ фанларидан дарс берган шайх Муҳаммад Робитий ҳам кўзи ожиз киши эди. У киши дарс бериш билан бир вақтнинг ўзида университетнинг сиртқи бўлимида ўқиб, илмий иш ёзар эди. Кўзи ожизлиги сабабли кўп илмий манбалардан фойдаланишда у кишига Муҳаммад Содиқ ёрдам берар эди. Ҳатто у киши илмий иш бўйича ёзма имтиҳон топширганларида ҳам Муҳаммад Содиқ у кишига котиблик қилган.
Муҳаммад Содиқ кўп вақтини Тараблус шаҳридаги катта кутубхонада ўтказар эди. Кутубхона раҳбари доктор Тоҳир жаноблари билан ҳам яқин муносабатда бўлган.
Ўқув юртининг низомига кўра, имтиҳонларнинг умумий натижаси бўйича ҳар бир курсдан биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни олган талабаларга махсус пул мукофотлари берилар эди. Муҳаммад Содиқ барча курсларда биринчи ўринни олиб, факултетни ҳам имтиёзли диплом билан тугатган.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
1980 йили олийгоҳни тамомлаб, Ўзбекистонга қайтиб келгач, қуйидаги вазифа ва лавозимларда фаолият юритди:
– 1981 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси:
– 1982 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректор муовини;
– 1984 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори вазифаларида ишлади.
– 1981–89 йиллар мобайнида тафсир, ҳадис, Қуръон илмлари, ақийда фанларидан дарс берди. Ливияда таҳсил олган даврларида орттирган бой илмий тажрибасидан фойдаланиб таълим дастурига талайгина ижобий янгиликлар киритди, бир қанча исломий фанлар ва қўлланмаларни илк бор жорий қилди. Жумладан, ўқув дустурига «Улумул-Қуръон» (Қуръон илмлари), «Улумул-ҳадис» (Ҳадис илмлари), «Фирақ исломия» (Фирқалар ва йўналишлар ҳақидаги фан), «Фаннул хатоба» (нотиқлик ҳақидаги фан) каби янги фанлар киритилди. Шунингдек, Тафсир, ҳадис фанларида ўқитилаётган дарслик китоблари алмаштирилиб, тафсирдан Муҳаммад Алий Собунийнинг «Оётул аҳком» китоби, ҳадисдан «Ал-Манҳалул ҳадис фи шарҳил ҳадис» китоблари ўқитила бошлади. Ушбу китоблар диёримизда бўлмагани боис, уларни хорижий мамлакатлардан олиб келиш учун кўп саъй-ҳаракат қилди. Кейинчалик муфтийлик йилларида бу диний адабиётларнинг бир қанчасини Ўзбекистонда чоп ҳам қилдирди.
– 1989 йил 6 февралда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси этиб сайланди;
Шайх Муҳаммад Содиқ муфтий этиб сайлангач, бутун куч-ғайратларини диний бошқарма фаолиятини янги поғонага кўтариш, мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш, диний ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш масаласига йўналтирди. Диний бошқарма қошида ёрдамчи хўжалик ташкил қилиниб, иссиқхона қурилди, олинган даромад эса диний бошқарма, масжид-мадрасаларнинг сарф-харажатларига, устоз ва талабаларнинг ойлик маошларига, диний китоб ва рисолалар чоп қилиш каби мақсадларга йўналтирилди.
Покистонга қилган ташрифи пайтида у ердан диний бошқарма нашриётини ривожлантириш учун замонавий босмахона ускуналари олиб келган. Вилоятлардаги қозиликлар қошида кутубхоналар ташкил қилиш учун чет элдан қўплаб диний китоблар ҳам олиб келтирган. Шайх Муҳаммад Содиқ Қувайт давлатига ташрифида мамлакат Вақф ва исломий ишлар вазирлиги раҳбарлари билан келишиб, Ўзбекистонда Қувайт Халқаро Ислом хайрия жамғармасининг бўлимини очган. Бу хайрия жамғармаси ўша даврдаги Диний бошқарма таркибида бўлган барча жумҳуриятларда турли хайрия ишларини амалга оширди. Жумладан, ўша пайтда Қирғизистонда сув тошқинидан зарар кўрганларга бир қанча финча уйлар олиб берди, барча жумҳуриятларда кўплаб етимларга моддий ёрдам кўрсатди, масжид-мадрасалар қуришда ёрдам берди, сув бўлмаган жойларда қудуқ кавлаб, сув таъминотини яхшилашга ҳиссасини қўшди. Бу жамғарма ҳозирги кунда ҳам фаолиятини давом эттириб, мамлакатимизнинг турли вилоятларидаги юзлаб етимларга беғараз моддий ёрдам бериб келмоқда.
Шайх Муҳаммад Содиқнинг 1989 йили Диний бошқармага раис-муфтий қилиб сайланиши муносабати билан ўтказилган Қурултойда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Тошкентдаги тарих музейида сақланаётган Мусҳафи Усмонийнинг Диний идорага топширилиши мусулмонлар учун катта воқеа бўлди.
Кўп вақт ўтмай Шайх Муҳаммад Содиқ собиқ Иттифоқнинг Олий кенгашига депутатликка сайланди ва бу мақомдан ҳам мусулмонларнинг манфаатлари учун унумли фойдаланди.
– 1989 йил декабрь ойида СССР Олий Кенгашининг халқ депутати этиб сайланди; Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ҳамда СССР Олий Кенгашининг халқ депутати сифатида СССР ҳукуматига мусулмонларнинг аҳволи ёритилган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаш ва Ислом дини арконларини адо этиш имкониятини қайта тиклаш масаласи кўтарилган баённомани тақдим этди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан сиёсатида кескин бурилиш юз бериб, ижобий ўзгаришлар амалга оширила бошлади, кўплаб масжидлар, мадрасалар очилди.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
Шунингдек, собиқ Иттифоқ раҳбари Горбачёвга расман мурожат қилиб, диёримиздан ҳаж зиёратига борувчи мусулмонлар сонини кескин кўпайтиришга муваффақ бўлди ва 1990 йили Марказий Осиё республикаларининг ўзидан беш юз нафар мусулмонни Тошкент шаҳри орқали ҳаж зиёратига олиб боришга эришди. Бундан аввал собиқ иттифоқнинг барча республикаларидан жами 20-30 кишигина ҳажга борар эди. Шунингдек, Шайх Муҳаммад Содиқ Саудиядаги Робитатул-Олам ал-исломий раҳбарлари билан мулоқотлар қилиб, уларга собиқ Иттифоқда яшовчи мусулмонларнинг Мусҳаф шарифга муҳтожлигини тўғри тушунтиришга ва Саудия подшоҳи марҳум Фаҳд ибн Абдулазиз номидан собиқ Иттифоқ мусулмонлари учун бир миллион ададда турли ҳажмдаги Мусҳаф шарифларнинг ҳадя қилинишига эришди. У киши Робита раҳбарларидан ушбу мусҳафларни рамзий (арзон) нархда мусулмонларга сотиб, тушган маблағларни Диний бошқарма сарф-харажатлари ҳамда масжид ва мадрасаларни таъмирлаш, диний китоб ва журналлар нашр қилишга йўналтириш учун келишган эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Ўзбекистондаги иқтидорли имом-домлаларни чет элда малакаларини ошириш учун ўқишга юбориш ҳақида Миср Вақф ва исломий ишлар вазирлиги билан ҳамда Покистондаги дин ишлари бўйича масъул давлат идоралари билан келишиб, бир қанча имом-домлаларимиз ушбу мамлакатларда таҳсил олиб, малака оширишларига имконият яратди.
Китоблар ва оммавий ахборот воситаларининг диний маърифат тарқатишдаги катта аҳамиятини яхши англаган Шайх Муҳаммад Содиқ бу борада ҳам катта ишларга қўл урди. Диний идоранинг фақат чет элликларга мўлжалланган ва бир неча хорижий тилларда нашр қилинадиган «Совет Шарқи мусулмонлари» журналини «Мовароуннаҳр мусулмонлари»га ўзгартириб янги ном ва янгича мазмун билан нашр эттирди. 1990 йилдан бошлаб эса «Ислом нури» газетаси катта нусхада чиқа бошлади. Бу журнал ва газетада Шайх Муҳаммад Содиқнинг, диний таълим муассасалар устозлари, имом-хатиблар ва ёзувчиларнинг долзарб диний мавзулардаги мақолалари чоп этила бошлашди.
Исломдаги икки байрам – Рамазон ва қурбон ҳайитларини нишонлаш, бу кунларни мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилиш ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқнинг ҳукумат идораларига киритган таклифи ижобий қабул қилиниб, шундан буён бу байрамлар Ўзбекистонда кенг нишонланиб ва ҳар йили дам олиш кунлари деб эълон қилинмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Шайх Муҳаммад Содиқ диний бошқарма раиси ва муфтий лавозимида бор-йўғи тўрт йил фаолият юритди ва юқорида санаб ўтилган ишларнинг барчаси мана шу қисқа давр мобайнида амалга оширилди.
Шайх Муҳаммад Содиқнинг Халқ депутати этиб сайланишлари узоқ йиллар даҳрийлик исканжасида қолган мусулмонлар оммасининг кўксига шабада тега бошлаганининг бир тимсоли эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ нафақат собиқ иттифоқ ҳудудида, балки, халқаро миқёсда ҳам дунё мусулмонларининг манфаатини кўзлаб, кенг кўламли фаолият олиб борди. Жумладан, совет делегацияси аъзолигида бир нечта давлатларга сафар қилди, афғон мужоҳидларининг Пешовардаги қароргоҳида музокаралар олиб бориб, тинчликпарварлик борасида ҳам жонкуярлик қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ совет иттифоқи ҳудудида яшовчи мусулмонларнинг диний ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятини тиклаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашда ҳам ўзига берилган ваколатдан унумли фойдаланди.
Унинг мусулмонлар, халқ, миллат ва дин йўлидаги бу хизматлари гўзал баҳоланиб, халқаро миқёсдаги бир неча мукофотларга лойиқ кўрилди. Жумладан, муфтийлик йилларида Миср Араб Республикасига уюштирган сафари давомида у кишига Мисрнинг ўша вақтдаги президенти Муҳаммад Ҳусни Муборак томонидан мамлакатнинг биринчи даражали «Нил лаври» олтин нишони топширилди.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
Шайх Муҳаммад Содиқ маълум сабабларга кўра 1993 йили муфтийлик лавозимидан истеъфога чиқди. Истеъфодан сўнг ҳам унга қарши иғво, туҳмат, адоват тўхтамагач, Ватандан, халқдан, ота-она ва қариндош-уруғдан айро ҳолда, фироқда яшаш бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос деб, жондан ортиқ кўрган Ватанини, халқини вақтинча тарк қилишга мажбур бўлди. 1993–1994 йиллар давомида Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳрида истиқомат қилди. Аллоҳнинг ҳикмати, иродаси ила шоҳ асари бўлмиш «Тафсири Ҳилол»ни айнан Қуръони Карим нозил бўлган маконларда ёзишни давом эттирди. У киши ўз олдига катта режалар қўйди. Режа биринчи навбатда тафсирни ёзиб тугатиш. Кейин ҳадиси шарифлар ҳақида китоб ёзиш. Ундан сўнг эса ақийда ҳақида тўлиқ маълумотни қамраб оладиган китоб ёзиш. Сўнг фиқҳ, хусусан, ҳанафий мазҳабининг фиқҳини мукаммал баён қиладиган қўлланма яратиш, тарих, тасаввуф ва бирин-кетин бошқа соҳаларда китоблар ёзиш эди. Аллоҳ нажот бериб, бу режа деярли амалга оширилди.
Муқаддас маконларнинг баракасидан меҳнатлари самарали бўлиб, «Тафсири Ҳилол» тўлиқ ёзиб тугатилиб, ўқувчиларга тақдим этилди. Шу билан бир қаторда «Тафсири Ҳилол»ни ёзиш давомида уни рус тилига таржима қилиш ҳам йўлга қўйилди.
Олий мақсад – тафсирнинг ёзилиши охирлаб қолгач, навбатдаги иш – ҳадиси шарифни халқимизга етказишга уриниш бошланди. Муаллифнинг ўзи «Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламининг муқаддимасида таъкидлаганидек, аввало бу иш учун китоб танлаб олиб, китобни ёзишга киришди. Алҳамдулиллаҳ, бу иш ҳам муваффақиятли якунланиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» мажмуаси халқимизнинг ҳадис илмини ўзлаштиришида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.
Кейинчалик шайх Муҳаммад Содиқ оиласи билан 1994 йилда Ливияга кўчиб ўтиб, 2001 йили она юрти Ўзбекистонга қайтгунга қадар илмий фаолиятини ўша ерда давом эттирди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қуйидаги халқаро ташкилотларнинг аъзоси эди:
1. Маккаи Мукаррамадаги Ислом олами Робитаси таъсис мажлиси;
2. Бутун жаҳон тасаввуф уюшмаси;
3. Бутун жаҳон исломий халқ бошқарувининг бош котибияти;????
4. Бутун дунё даъват уюшмаси;
5. Бутун жаҳон мусулмон уломолари ҳалқаро уюшмаси;
6. Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси;
7. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси;
8. Бутун дунё масжидлар уюшмаси;
9. Иорданиядаги Оли Байт «Исломий тафаккур» қироллик академияси.
Шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Ливия Жамоҳирияси ва Россия федерацияси каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланган. Кўплаб давлатларда бўлган халқаро илмий анжуманларда фаол иштирок этди, Ислом оламининг кўплаб олимлари билан ижодий мулоқотлар, учрашувлар ўтказди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Ўзбекистонга қайтиб келгач, 2001–2015 йиллар мобайнида улкан диний-маърифий фаолият кўрсатди, юздан ортиқ китоблар, рисолалар, мақолалар, овозли ҳамда тасвирли ёзувларда илмий суҳбатлар, мавъизалар, туркум дарслар, маърака-йиғинлардаги маърузалари, islom.uz порталидаги 25000 дан ортиқ турли мавзулардаги савол-жавоблари билан ўз юртида Ислом динининг ривожига, халқнинг диний савиясини оширишга салмоқли ҳисса қўшди.
Ҳар йили Рамазон ойида масжидларда туркум суҳбатлар уюштириб, муайян мавзу асосида илмий мавъизалар қилар эди. Бу туркум суҳбатларнинг овози ва тасвири ёзиб олиниб, миллий ва хорижий радиоканаллар ҳамда интернет орқали кенг жамоатчиликка тақдим қилинар эди.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари замон билан ҳамнафас равишда, давр талабига ҳозиржавоблик билан интернет тармоғида ҳам исломий маърифат тарқатиш, ахборот тармоқларининг ахборот уруши майдонига айланишини олдини олиш мақсадида www.islom.uz веб-саҳифасини ташкил қилиб, ўзбекзабон интернет сарҳадларида юқорида зикр қилинган шиор остида кенг кўламли фаолият олиб борди. Ушбу веб-саҳифа бир неча йил ичида кенгайиб, исломий илмларнинг турли йўналишлари бўйича мустақил фаолият юритувчи 20 дан ортиқ сайтдан иборат улкан порталга айланди. Айниқса, порталнинг савол-жавоб хизмати туфайли жамиятдаги турли иллатлар, салбий ҳолатлар муолажа қилиб борилди. Ушбу онлайн хизмат нафақат Ўзбекистондан, балки дунёнинг турли чеккаларидан туриб интернетдан фойдаланувчи ватандошларимиз ҳамда барча ўзбекзабон мусулмонлар учун соф Ислом, тўғри ақийда таълимотларининг манбаига айланди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг улкан илмий фаолияти, баракали меҳнати билан Марказий Осиёда илмий-маърифий уйғониш даврини бошлаб берди десак муболаға қилмаган бўламиз, унинг асарлари, суҳбатлари кўплаб илм аҳлига илҳом бахш этди. У киши ўзининг ҳар бир асари биринчи саҳифасида бериладиган шиорига тўлиқ амал қилиб, Исломни ўрганиш ва ўргатиш йўлида янги бир мактабга асос солди. Алломанинг асарлари бугунги кунда рус, қозоқ, уйғур, қирғиз, қорақалпоқ ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинди ва қилинмоқда.
Шайх Муҳаммад Содиқ ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари имом-домлалар ва толиби илмлардан иборат шогирдларига тафсир, ҳадис, ақийда, замонавий фиқҳий масалалар ва руҳий тарбия каби фанлардан ўз уйидаги дарсхонасида таълим берди.
Шайх Муҳаммад Содиқнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», дер эдилар. Кун тартибларига келсак, қишин-ёзин саҳарлаб турардилар, таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдига ўтирарди. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар ва ўзлари ихтиёр қилган баъзи зикрлар бўларди. Кўпинча эрталаблари турли маросимларга таклиф қилинар, у ерда ҳам йиғилганларга амри маъруф ва наҳи мункар қилар эдилар. Ҳар куни ўн саҳифа китоб таълиф қилишни ўзлари учун вазифа қилиб олган эдилар. Вазифаларини тугатмагунча бошқа ишга қўл урмас эдилар. Ҳатто сафарда ҳам, имкон топилди дегунча ишларини давом эттирарди.
Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарларни ўқир, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.
«Олтин силсила» туркуми ҳақида
Шайх Муҳаммад Содиқнинг сўнгги йиллардаги энг буюк хизматларидан яна бири – «Олтин силсила» деб номланган ҳадислар мажмуаларининг академик нашрига бош-қош бўлганидир. «Набавий ҳадисларнинг олтин силсиласи» деб номланган ушбу улкан илмий лойиҳага Ислом оламида эътироф этилган «Сиҳоҳи ситта» муаллифлари ҳамда яна уч буюк муҳаддиснинг ҳадислар тўплами киритилди:
1. «Саҳиҳи Бухорий»
2. «Саҳиҳи Муслим»
3. «Сунани Абу Довуд»
4. «Сунани Термизий»
5. «Сунани Насоий»
6. «Сунани Ибн Можа»
7. «Муваттои Молик»
8. «Сунани Доримий»
9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон»
Ушбу улкан академик мажмуанинг жами 50 жилдга яқин бўлиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу муҳаддисларнинг бештаси буюк алломалар юрти бўлмиш она Ватанимиз, қадим Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан муҳаддис имомлар экани ўзбек мусулмонлари учун чинакам фахрдир.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
Ҳадиси шарифлар, хусусан, буюк ватандошимиз, муҳаддислар султони имом Бухорий ҳазратларининг Ислом оламида Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи «Жомеъус саҳиҳ» тўплами мухтасар шаклда аввал ҳам ўзбек тилига таржима қилинган. Бироқ, «Олтин силсила» мажмуасининг ўзига хос жиҳати, юксак илмий аҳамияти шундаки, ушбу асардаги ҳадислар Ислом уламоларининг илмий адабиётларга, хусусан, ҳадис тўпламларига қўйган шарт ва талабларига тўла риоя қилинган ҳолда берилган. Аввал араб тилидаги, энг мўътамад нусхалардан олинган асл матн, сўнгра имкон қадар асл матнга сўзма-сўз мосланган, ҳозирги замон ўзбек адабий тилидаги таржима берилган. Зарур ҳолларда ўқувчилар учун айрим истилоҳлар, янги ёки нотаниш сўзларга изоҳ ва иловалар келтирилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чоп этилган китоблари:
«Тафсири Ҳилол». Олти жилддан иборат ушбу китоб Қуръони Каримнинг замонавий ўзбек тилида ёзилган биринчи тўлиқ тафсиридир.
• «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»
• «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи. Ал-Азҳар шайхи Мансур Али Носиф қаламига мансуб «Ат-Тожул жомеъ лил усул фий аҳадисур Росул» номли китобнинг таржимаси ва 37 жуздан иборат шарҳи:
1. Муқаддима
2. Ислом ва иймон
3. Ният, ихлос ва илм
4. Поклик
5, 6, 7. Намоз
8. Закот
9. Рўза
10. Ҳаж
11. Савдо, зироат ва вақф
12. Фароиз ва васиятлар
13. Никоҳ, талоқ ва идда
14-15. Қасамлар, назрлар ва ов
16-17. Таом, шароб ва либос
18. Тиб ва дам
19. Оламларга раҳмат пайғамбар
20. Анбиёлар қиссаси
21. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо
22. Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо
23. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
24. Пешқадамлар
25. Нубувват хонадони хонимлари
26. Ансорлар розияллоҳу анҳум
27. Ахёрлар ва диёрлар фазли
28. Тафсир
29. Тафсир. Туш ва масаллар китоби
30. Қуръон фазилатлари
34. Яхшилик ва аҳлоқ китоби
35. Зикрлар, дуолар, истиғфор ва тавба
36. Зуҳд ва рақоиқлар
37. Адаб
• «Иймон»
• «Васатия — ҳаёт йўли»
• «Дин насиҳатдир»
• «Шоядки тақводор бўлсак»
• «Поклик иймондандир»
• «Ҳаж ибодати»
• «Исломда инсон ҳуқуқлари»
• «Ислом мусаффолиги йўлида»
• «Ислом маънавий жиноятларга қарши»
• «Рамазонни қандай қаршилаймиз»
• «Ислом ва атроф-муҳит муҳофазаси»
• «Сунний ақийдалар»
• «Усулул фиқҳ»
• «Мусталаҳул ҳадис»
• «Қуръон илмлари»
• «Кифоя» («Мухтасарул виқоя» шарҳи, 3 жилдлик).
• «Одоблар хазинаси» (Имом Бухорий қаламига мансуб «Адабул муфрад» китобининг шарҳи, 3 жилдли).
• «Тасаввуф ҳақида тасаввур»
• «Руҳий тарбия» (3 жилдлик).
• «Яхшилик ва силаи раҳм китоби» (Ҳасан Марвазийнинг шу номли китоб таржимаси ва шарҳи, 2 жилдлик)
• «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир»
• «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»
• «Соф табиат дини»
• «Мукаммал саодат йўли»
• «Зикр аҳлидан сўранг» (4 жилдлик)
• «Ижтимоий одоблар»
• «Бахтиёр оила»
• «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар»
• «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар»
• «Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
• «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»
• «Мазҳаблар – бирлик рамзи»
• «Исроф»
• «Ёлғон»
• «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»
• «Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
• «Самарқанднинг сара уламолари»
• «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш каби ишларнинг ҳақиқати»
• «Мазҳабсизлик бидъатдир»
• «Соғлом бола»
• «Мўминнинг меърожи» (муфассал намоз китоби)
• «Очиқ хат»
• «Кексаларни эъзозлаш»
• «Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5 жилдлик)
• «Амаллар ниятга боғлиқдир» («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» туркумидан)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рус тилида чоп этилган китоблари:
• «Тафсир Хилал» (1, 2 жилдлар ва 30-жуз)
• «Хадисы и Жизнь» (1, 2, 3, 4, 18 ва 19-жилдлар)
• «Суннитские вероубеждения» (Основы исламской веры)
• «Разногласия: причины и решения»
• «Истина о сути гадания, колдовства, изгнание джиннов и нетрадиционных методов лечения»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жуда кўплаб асарлари аудиокитоб қилинган, туркум маърузалари асосида видеофильмлар тайёрланган.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари асосида тайёрланган аудиокитоблар
Шайх Муҳаммад Содиқнинг жуда кўплаб асарлари аудиокитоб қилинган, туркум маърузалари асосида видеофильмлар тайёрланган. Қуйида ҳозирги кунда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг e-hilolnashr.uz манзилидаги электрон дўконидан юклаб олиш мумкин бўлган аудиокитобларнинг рўйхати илова қилинмоқда.
• «Тафсири Ҳилол» (23, 24, 25, 26, 27, 28, 29 ва 30-поралар)
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 2-диск. Ислом ва Иймон китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 3-диск. Ният, ихлос ва илм китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 4-диск. Поклик
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 5-диск. Намоз китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 6-диск. Намоз китоби 2
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 7-диск. Намоз китоби 3
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 8-диск. Закот китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 9-диск. Рўза китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 10-диск. Ҳаж ва умра
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 11-диск. Савдо, зироат ва вақф китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 12-диск. Фароиз ва васиятлар
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 13-диск. Никоҳ, талоқ ва идда
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 14-15-дисклар. Қасамлар, назрлар ва ов
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 16-17-дисклар. Таом, шароб ва либос
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 18-диск. Тиб ва дам китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 19-диск. Оламларга раҳмат пайғамбар
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 20-диск. Анбиёлар қиссаси
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 21-диск. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 23-диск. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
•
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 24-диск. Пешқадамлар розияллоҳу анҳум
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 25-диск. Нубувват хонадони хонимлари
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 26-диск. Ансорлар розияллоҳу анҳум
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 27-дисклар. Аҳёрлар ва диёрлар фазли
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-диск. Қуръон фазилатлари
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 34-диск. Яхшилик ва ахлоқ китоби
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 35-диск. Зикр, дуо, истиғфор ва тавба
• «Ҳадис ва Ҳаёт». 36-диск. Зуҳд ва рақоиқлар
• «Ал-адаб ал-Муфрад» (4 диск)
• «Ҳикматли дунё» (8 диск)
• «Зикр аҳлидан сўранг» (1, 2, 3-қисмлар)
• «Бахтиёр оила»
• «Васатия – ҳаёт йўли»
• «Ижтимоий одоблар»
• «Иймон»
• «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар»
• «Қуръон илмлари»
• «Қуръони Карим маънолари таржимаси» (Амма пораси)
• «Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси» (6 диск)
• «Мукаммал саодат йўли»
• «Руҳий тарбия» (3 диск)
• «Сунний ақийдалар»
• «Ҳадис сабоқлари» (1, 2-дисклар)
• «Ҳаж китоби»
• «Яхшилик ва силаи раҳм»
«НILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси
«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси 2011 йилда фаолият юрита бошлаган. Ўтган қисқа муддат мобайнида босмахонада ўрнатилган матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла механизациялаш, матбаачиликнинг замонавий усулларини ишга солиш ва китоб нашр этишда энг илғор воситалардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди.
«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси асосий фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб бормоқда:
• Диний, маърифий, илмий-оммабоп, публицистик ва бадиий асарларни нашр этиш;
• Илмий-маърифий мазмундаги аудио ва видео маҳсулотлари тайёрлаш;
• Китоб, аудио ва видеомаҳсулотлар савдоси.
Abduqadir Sattarov, [15.04.19 05:27]
«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуасига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган. Нашриёт мамлакатимиз аҳолисининг диний-маърифий, бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларга бўлган талабини қондириш ишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунгача матбаада шайх Муҳаммад Содиқнинг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлган олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» асари, кўп жилдлик «Ҳадис ва ҳаёт» туркуми, «Сунний ақийдалар», «Ақийдатут-Таҳовий шарҳининг талхийси», «Қуръон илмлари», «Кифоя», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Бахтиёр оила», «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» каби 100 дан ортиқ номдаги китоблари чоп этилди. Шунингдек, муаллифнинг ўндан ортиқ китоблари, жумладан, «Тафсири Ҳилол» ва «Ҳадис ва ҳаёт» асарларининг бир неча жилдлари, «Сунний ақийдалар», «Васатия – ҳаёт йўли», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» асарлари рус тилида ҳам чоп қилинди. Бундан ташқари, у киши таржима қилган доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик – бидъатдир», Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини» асарлари, хитойлик олим Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари, «Форс тили», «Араб адабий тили» дарслиги, шунингдек, бир неча аҳли илмлар ва ёзувчиларнинг китоб ва рисолалари ҳам матбаада нашрдан чиқди.
Диплом ва мукофотлар:
«Нilol-nashr» нашриёт-матбааси 2012 йили «Олтин силсила» китобининг сифатли муқоваси учун «Йилнинг энг яхши муқоваси» мукофотини қўлга киритди.
2014 йили босмахона раҳбари Абдулбосит Қамбаров «Йилнинг энг яхши технологи» деб эътироф этилди. «Нilol-nashr» нашриёт-матбааси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Йилнинг энг яхши китоби» кўрик танловида «Маънавий-маърифий адабиётлар» номинацияси бўйича «Тафсир Хилал» (русча нусхаси) иккинчи даражали диплом билан, «Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти» номинацияси бўйича Махтумқулининг «Булбул навоси» китоби учинчи даражали диплом билан тақдирланди.
2015 йил «Йилнинг энг яхши китоби» V республика кўрик-танловининг «ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб «Очиқ хат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди.
«Нilol-nashr» нашриёт-матбаасининг мамлакат ичида 8 та, мамлакат ташқарисида эса, қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида савдо дўкони бор.
«Нilol-nashr» нашриёт-матбаасида нашр этилган китоблар 2014 йилдан бошлаб МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилина бошлади. Хусусан, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига нашриётнинг барча китоблари экспорт қилинмоқда.
Онлайн савдо саҳифалари
«Нilol-nashr» нашриёт-матбааси 2014 йилдан китоб ва медиамаҳсулотларнинг онлайн савдосини ҳам ташкил қилди. Эндиликда нашриёт «Нilol-nashr» нашриёт-матбаасида нашр этилган китоблар ва аудио-видео маҳсулотларни «Ўзбекистон почтаси» билан ҳамкорликда республиканинг барча вилоятлари ҳамда хорижий давлатларга ҳам етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди.
Шунингдек, e-hilolnashr.uz интернет саҳифасида рўйхатдан ўтиб, электрон маҳсулотларни онлайн харид қилиш имконияти ҳам яратилди. Ушбу электрон китобларни мутолаа қилишда Windows, Android, iOS тизимида ишлайдиган жиҳозлардан фойдаланиш мумкин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий