ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 апреля 2019 г.

Не фойда

Не фойда

Тилда иймон бор бўлсаю,
Ёритмаса қалбингни.
Ул нури йўқ иймондан 
Не фойдадур, не фойда.

Роббим Аллоҳ деган билан 
Эгилмаса бу бошинг,

Бу гердайган бошингдан 
Не фойдадур, не фойда.

Ҳалол туриб ҳаромдан 
Йиғсанг агар молингни,
Бу жамғарган молингдан 
Не фойдадур, не фойда.

Ҳалол топиб молингни, 
Бермасанг закотингни. 
Молим ҳалол дегандан 
Не фойдадур, не фойда.

Қуръон туриб тўрингда, 
Ўқимасанг гар ани. 
Осилиб турганидан 
Не фойдадур, не фойда.

Тиловатин хўп билиб, 
Амал бўлмаса сенда. 
Беамал тиловатдан 
Не фойдадур, не фойда.

Умматман деган билан 
Бўлмаса сенда суннат. 
Умматлик давосидан 
Не фойдадур, не фойда.

Тоғдек - тоғдек эҳсон кил,
Гарчи бўлса у бидьат, 
Шариатга тушмаса,
Не фойдадур, не фойда.

Агар юз йил умр кўрсанг, 
Юролмасанг исломда. 
Ушбу узун умрингдан 
Не фойдадур, не фойда.

Бўлсанг юртга подшоҳ,
Гар қилмасанг адолат, 
Адолатсиз султондан 
Не фойдадур, не фойда.

Бўлсанг агар бой- бадавлат 
Бўлмаса сенда саҳоват.
У сендаги бойликдан 
Не фойдадур, не фойда.

Агар бўлсанг сен фақир, 
Бўлмаса гар қаноат. 
Фақир ўтган кунингдан 
Не фойдадур, не фойда.

Агар билсанг ўзингни эр 
Бўлмаса сенда диёнат. 
Мен эркакман дегандан 
Не фойдадур, не фойда.

Агар бўлсанг сен аёл, 
Бўлмаса сенда ҳаё. 
Аёллик суратингдан 
Не фойдадур, не фойда.

Оқ - қорани ажратсанг, 
Қилмасанг унга амал. 
Бошингдаги ақлдан 
Не фойдадур, не фойда.

Эй Оиша кўп сўз айтдинг, 
Тўғри йўлни кўрсатдинг. 
Ӯзинг агар юрмасанг,
Не фойдадур, не фойда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий