ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 14 апреля 2019 г.

шайх Абдулазиз Мансур 75 ЁШДА!

Турон фанлар академиясининг академиги Азизжон Дадажонович Мансуров (шайх Абдулазиз Мансур) 
                                   75 ЁШДА!
    Турон фанлар академиясининг академиги Шайх Абдулазиз  Мансур (Азизжон Дадажонович Мансуров) Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги Миндон қишлоғида 1944 йил 14 апрелда туғилган. Ўзбек. Тошкент Ислом
институтини тамомлаб (1979), имом-хатиб, тилшунос, ислом ҳуқуқшуноси мутахассислигини олган. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси аъзоси, Ислом Олами уюшмаси ҳузуридаги Ислом Уламолари Олий Ҳайъати аъзоси 10 дан ортиқ асарлар муаллифи, 10 дан ортиқ китобни араб тилидан ўзбек тилига таржима қилган, шу жумладан, "Қуръони карим маъноларининг таржимаси" китоби "Ҳидоят", "Турон тарихи" журналлари ва "Ислом нури" газеталари саҳифаларида 100 дан ортиқ мақолалари ва шеърлари эълон қилинган, истеъдодли хаттот. Замонамизнинг энг улуғ ва камтар ИНСОНларидан бири! 
     Ҳурматли Абдулазиз Мансур, Сиз бизнинг Турон фанлар академияси академиги бўлганлигингиздан, даврдош, сафдош ва маслакдош бўлганлигимиздан фахрланамиз. 100 ёшга тўлганизда ҳам Сизни табриклаш бизга насиб қилсин! Сиз ўзбек миллатининг, Ватанимиз Ўзбекистоннинг фахрисисиз! Ватанимиз бахтига, миллатимиз бахтига, халқимиз бахтига, яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг, узоқ умр кўринг!    
     Турон фанлар академияси Президиуми номидан, 15 та мамлакатдаги 495 та академик ва фахрий академикларимиз номидан Сизни туғилган кунингиз билан табриклайман!!!
     Ҳурмат билан Турон фанлар академияси президенти ва академиги, Лейбниц номидаги Европа табиий фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, "Нури Хужанд" номли Марказий Осиё халқ академияси академиги, "Турон тарихи" ва "История Турана" журналларнинг бош муҳаррири, тарих фанлари доктори    Ҳайдарбек Назирбекович БОБОБЕКОВБИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:

Отправить комментарий