Суд раиси ниҳоят тилмочга юзланди:
— Айтингиз, айбдор юзини очсин.
Тилмоч бу буйруқни Зебига тушунтириб берди.
— Вой ўла қолай! Шунча номаҳрамнинг олдида юзимни очаманми? Ундан кўра ўлганим яхши эмасми?
====
— Сиз бу аёлга тушунтириб айтингиз; юзини очмаса бўлмайди. Суднинг қоидаси шу. Паранжи остида айбдордан бошқа кишининг
ҳозир бўлишига йўл қўймаслик учун биз унинг юзини очдиришга мажбурмиз. Айтингиз, қаршиликдан фойда йўқ!
Зеби худди ўйинда шеригига аччиқ қилган боладай тескари бурилиб олди. У индамай турганлигидан суд раиси яна сўз олди:
— Яхшилаб тушунтирингиз, юзини очмаса, суд мажлисини олиб боролмайман.
— Олиб бормаса майлига...— деди Зеби.— Билганини қилсин!
Тилмоч ўзи кулиб, қип-қизариб туриб, таржима қилди.
Суд раиси овозини кўтара тушди:
— Ҳарбий суд масхарами бу кишига? Айтингиз, яхшилик билан очсинлар. Бўлмаса, куч билан очдирамиз!
— Вой шўрим! Шунча эркак ўтирса-я! Ўлганим минг марта яхшироқ!
Сўнгра овозини пасайтириброқ тиркади:
— Отамнинг пиридай кап-катта саллалик домла ўтирибдилар. Қандай юзим билан қарайман?..
Суд раиси энди бу сафар мулойим гапирди:
— Айтингиз, суд томонга қараб, домлага орқасини ўгириб турсин!
Зеби яна индамади. Домла ўтирган жойидан бир оз кўтарила тушиб.
— Ҳечқиси йўқ, қизим!— деди.— Мен қарамайман!
— Мана булар-чи?— деди Зеби, суд ҳайъатини кўрсатди.
Энди бу сафар домла ўрнидан туриб, тилмочга юзланди.
— Эшони мирзо! Менга ижозат берилса, шу аёлга икки оғиз насиҳат қилсам.
— Марҳамат, тақсир!
Домла Зебининг ёнига бориб, насиҳатга бошлади. Зеби борган сари сусайиб бўлса-да, домланинг ҳар бир сўзига жавоб қайтарарди. Охирида домла ўз диндошлари ўртасида машҳур бўлган бир эътиқод масаласини очди:
— Кофир билан итнинг фарқи йўқ. Итдан қочмайсизми? Шундай бўлса, кофирдан ҳам қочмасангиз бўлади. Бу жоиз?
====
Зеби унади.
— Бўлмаса, сал ўзингиз нарироққа бориб ўтиринг!
— Хўп, қизим, хўп, --- деди домла. Тўрт-беш қатор орқага бориб ўтирди.
Ҳамманинг кўзи домлада экан, Зеби чимматини юзидан олди ва судга томон эврилган ҳолда бир қўлини яна юзига парда қилди.
— Мана, қилақол сўроғингни!
Ҳозир бўлганлар ўртасида "бу содда мусулмон қизини уялтирмаслик учун" кўзини бошқа томонга буриб ўтирганлар билан бирга икки кўзини ундан узмаган ва алланималар деб ўзича сўзлашиб, лабларини тез-тез қимирлатганлар ҳам бор эди.
Чўлпоннинг «КЕЧА ВА КУНДУЗ» китобиданБИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:
Отправить комментарий